Юқоридагиларга кўра Суддан,
Жавобгар Жиззах вилоят Молия бошқармасидан менинг фойдамга:
1. Шароф Рашидов Прокуатурасининг терговчиси С Мусурмоновнинг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига кўра 2021 йил 27 август куни соат 16дан 27 дақиқа ўтгандан бошлаб ушланиб, 2021 йил август ойининг 28 куни соат 15дан 14 дақиқа ўтганда жиноят ишлар бўйича Шароф Рашидов туман судининг ажримига кўра “қамоққа олиш тарзи”даги эҳтиёт чораси қўлланилганлик оқибатида 3 ой 15 кун қамоқда ўтирганим учун 92.000.000.(Тўқсон икки миллион) сўмни;
2. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2022 йил 25 мартдаги хукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 1841-моддасининг 1-қисми ва 209-моддасининг 1-қисми билан билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 2 йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади хисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил 2 ой аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖК нинг 62-моддаси тартибида ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади хисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 3 ой 21 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлик оқибатида корхона ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан маҳрум этилганлигим оқибатида 5 ой 220.000 сўмдан жами 1.100.000сўм АТИ тўлов иш хақимдан ўтказдим ва мажбурий ушланмалар билан биргаликда 3.190. 000 сўмни;
3. Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг (Иш берувчи) 2022 йил 2 июлдаги №169-к-сон ва 2022 йил 4 июлдаги №169-к-сонли буйруқлари билан суд хукми қонуний кучга кирганлиги муносабати билан Ўз.Р. Меҳнат Кодексининг 106-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиниб бош хисобчиси лавозимимдан иш озод этилиб, 2021 йил 5 ой 2022 йилдан 6 ой ва 2023 йилдан 1 ойлик (жами 12 ой) иш ҳақимдан мажбурий бекор юрган даврим мен маҳрум бўлган жами 57.130.665 (Эллик етти миллион бир юз ўттиз минг олти юз олтмиш беш) сўм иш ҳақимни;
Do'stlaringiz bilan baham: |