Жиб жиззах шаҳар раисига


ЖПКнинг 302-моддаси 1-қисмига кўра -р


Download 28.55 Kb.
bet2/4
Sana03.03.2023
Hajmi28.55 Kb.
#1243523
1   2   3   4
Bog'liq
Д.Мукаррамов Даъво ариза МОДДИЙ зарарга

ЖПКнинг 302-моддаси 1-қисмига кўра -реабилитация этилган шахс қонунга хилоф равишда .... ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани туфайли ... унга етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2-қисмига кўра бундай ҳолларда реабилитация этилган шахснинг ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тикланиши лозим.
ЖПКнинг 304-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра Реабилитация этилган шахсга ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар;
6-бандига кўра юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар тўлиқ қоплаб берилиши лозим.
Ўз.Р. Фуқаролик Кодексининг 985-моддаси 1-қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
ФКнинг 991-моддасига кўра .... қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, .... натижасида фуқарога етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади.
ЖПК нинг 305-моддасига кўра ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан қопланади.
Қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортилганлигим оқибатида менга қуйидаги моддий зарарлар етказилди.
1. Шароф Рашидов Прокуатурасининг терговчиси С Мусурмоновнинг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига кўра 2021 йил 27 август куни соат 16дан 27 дақиқа ўтгандан бошлаб ушланиб, 2021 йил август ойининг 28 куни соат 15дан 14 дақиқа ўтганда жиноят ишлар бўйича Шароф Рашидов туман судининг ажримига кўра “қамоққа олиш тарзи”даги эҳтиёт чораси қўлланилганлик оқибатида 3 ой 15 кун қамоқда ўтирганим учун 92.000.000.(Тўқсон икки миллион) сўм моддий зиён кўрдим.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2022 йил 25 мартдаги хукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 1841-моддасининг 1-қисми ва 209-моддасининг 1-қисми билан билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 2 йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади хисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил 2 ой аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖК нинг 62-моддаси тартибида ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади хисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 3 ой 21 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлик оқибатида корхона ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан маҳрум этилганлигим оқибатида 5 ой 220.000 сўмдан жами 1.100.000сўм АТИ тўлов иш хақимдан ўтказдим ва мажбурий ушланмалар билан биргаликда 3.190. 000 (Уч миллион бир юз тўқсон минг)сўм моддий зиён кўрдим.
Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг (Иш берувчи) 2022 йил 2 июлдаги №169-к-сон ва 2022 йил 4 июлдаги №169-к-сонли буйруқлари билан суд хукми қонуний кучга кирганлиги муносабати билан Ўз.Р. Меҳнат Кодексининг 106-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиниб бош хисобчиси лавозимимдан иш озод этилиб, 2021 йил 5 ой 2022 йилдан 6 ой ва 2023 йилдан 1 ойлик (жами 12 ой) иш ҳақимдан маҳрум бўлдим. Мен мажбурий бекор юрган 2021 йил 23.555.036 сўм, 2022 йил 30.135.037сўм ва 2023 йил 3.440.612сўм, хаммаси бўлиб 57.130.665 (Эллик етти миллион бир юз ўттиз минг олти юз олтмиш беш) сўмни ташкил этади.
2. Ўз хуқуқимни химоя қилиш учун адвокатнинг юридик ёрдамини олишга мажбур бўлиб, 6 (олти) маротаба адвокат ёллаб, бунинг учун жами ----сўм адвокатга гонорар учун тўлаб зарар кўрдим.

Download 28.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling