Йиғилиш раиси: Т. Шодмонов Йиғилиш котиби


Download 17.83 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi17.83 Kb.
#1332269
Bog'liq
Инклюзив таълим баённомаси


Навбатдан ташқари директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаси
2022-йил 6-декабр 54-умуий ўрта таълим мактаб бўйича
Йиғилиш раиси: Т.Шодмонов
Йиғилиш котиби: С. Шомуродова
Қатнашдилар: мактабнинг барча педагог ходимлари
Кун тартиби
Мактабда Вазирлар Маҳкамасининг 638-сонли қарорига асосан инклюзив таълим синфини жорий етиш тўғрисида
Эшитилди: Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Т.Шодмонов сўзи тингланди. Барчамизнинг хабари бор юртимизда ривожланишига нуқсони бўлган болаларга таълим тарбия беришга катта эътибор бериб келмокда. Ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълим –тарбия олишига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор Низомига кўра инклюзив таълим — алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлаган ҳолда бериладиган таълим;
инклюзив таълим синфи — мактабдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг бошқа (соғлом) болалар билан тенг ҳуқуқли ва биргаликдаги таълим олишлари шаклида ташкил этилган синф;
бошланғич таянч коррекцион синфи — мактабда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун алоҳида ташкил этиладиган бошланғич синф;
ўқувчилар — инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларда таҳсил олаётган соғлом ёки алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар.
Мактабда ўқувчилар таълим жараёнига мослашиш даражасига қараб бошқа (соғлом) болалар билан бир қаторда мактабга қатнаб муайян синфнинг ўқув режасига мос келадиган ўқув дастурлари доирасида таҳсил олади.
Мактабга қатнаб ўқиш имконияти бўлмаган ўқувчиларга таълим бериш ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишилган тавсияга мувофиқ зарур билим, малака ва кўникмаларни масофадан туриб ёки уйда якка тартибда таълим бериш орқали амалга оширилади.
Ўқувчилар турли тўгараклар, секциялар, мактабдан ташқари тадбирларда қатнашиш имконияти эга.
Инклюзив таълимни ташкил этиш инсонпарварлик, умуминсоний қадриятлар, бағрикенглик, ошкоралик тамойилларига асосан амалга оширилади.
Мактабда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, ақлий ривожланиши даражаси, соматик ва асаб-руҳий соғлиғи ҳолатига мувофиқ ташкил этилади. Шунингдек бизнинг мактабда ҳам инклюзив таълимга эҳтиёжи мавжуд ўқувчи бор. Бу мактабнинг 1-Б синфдаги ўқувчи Бомуродов Элёр Элмурод ўғлидир. Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 22-сентябрдаги № 1358 сонли йўлланмаси ҳамда № 14 ВПТПК хулосаси асосида мактабнинг 1-б синф ўқувчиси Бомуродов Элёр Элмурод ўғли алоҳида таълим жараёнига яъни инклюзив таълим олишига рухсат берилди.
Юқоридаги фикрларни йиғилишда қатнашган педагог ходимлар маъқулладилар.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ

  1. Мактабда Вазирлар Маҳкамасининг 638-сонли қарорига асосан инклюзив таълим синфини жорий етиш тўғрисида ўтказилган йигилиш инобатга олинсин.

Мактабда 2022-2023-ўқув йилининг 3-октябрдан бошлаб 1-Б синфи инклюзив таълим синфи деб белгилансин ва шу синфда таълим олаётган Бомуродов Элёр Элмурод ўғли инклюзив таълим олиши ташкил этилсин.

  1. Мактабда ташкил этилган Инклюзив таълим синфи учун бошланғич таълим фани ўқитувчиси Сафаров Донишбек бириктирилсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12-октябрдаги 638-сонли қарорининг 1-иловаси 8-бобида белгиланган тартибда Инклюзив таълим синф ўқитувчисига ҳақ тўланишини таъминлансин.

  3. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Мактаб директори: Т.Шодмонов
Котиба: С.Шомуродова


Download 17.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling