Йиғма шиналарни реле ҳимояси
Download 463.5 Kb.
|
Shina Ximoyasi 1395313651
Бундан кўриниб турибдики, ташқи қисқа туташувда реледа ток оқмайди.
Магнитланиш токини ҳисобга олганда ток трансформаторларининг иккиламчи токлари: ва ҳоказо. Бу токларни қийматини (2) формулага қўйиб қуйидагини ҳосил қиламиз.
Iр.и Iнб.макс (3) ток ўтганда химоя ишга тушади. Шинада қисқа туташув юз берганда (2б расм) барча манбадан авария нуқтасига, яъни пасайтириш станциясининг шинасига томон қисқа туташиш токи ўтади. Реле чулғамидаги иккиламчи токлар бир хил йўналган ва шунинг учун реледаги ток бу токларнинг йиғиндисига тенг: Iр = I1и + I2и + I3и +I4и Иккиламчи токларни бирламчи токлар орқали ифодалаб қуйидагини ҳосил қиламиз: I1+I2+I3+I4=IК.Т. (4) бўлгани учун (5) (5) формуладан кўриниб турибдики, шинада қисқа туташув юз берганда шина ҳимояси қисқа туташув жойидаги тўла токка нисбатан ишлайди ва шунинг учун сезгирлиги юқори бўлади. Агар Iкт Ipи бўлса ҳимоя ишлайди. Нормал режимда реледан токлар фарқи оқади ва улар тенглашганлиги туфайли ҳимоя ишламайди. Дифферециал химоя ишончлигини ошириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланилади. 1 . Мувозанатлашамаган токларни камайтириш. 3-расм. E2=F(Iнам) боғлиқлик характеристикаси ТТ нинг магнитланиш токи ТТнинг иккиламчи ЭЮК Е2 га боғлиқ.: қисқа туташиш Iк.з., қанча ката бўлса ЭЮК Е2 шунча катта бўлади ва мос равишда магнитланиш токи Iнам хам катта бўлади. Магнитланиш токини камайтириш учун барча ТТ лари ташқи ҚТ бўлганда характеристиканинг тўйинмаган қимида ишлаш шартини таъминлаш керак. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш керак: синфи Р(Д) булган бирхил типли ТТ; қисқа туташиш токи Iк.з. ни номинал ток Iном га нисбатан карралигини камайтириш; ТТ юкини камайтириш; улаш симларини қаршилигини камайтириш (симни кундаланг кесимини ошириб, узунлигини камайтириш орқали); иккиламчи чулғам токини камайтириш (Iном=1А). 2. Дифференциал релени мувозанатлашмаган токка нисбатан ростлаш. Б арқарорлашмаган режимда ҚТ токини аперидик ташкил этувчиси ТТ ўзагини тўйинтириш хисобига мувозанатлашмаган ток катта бўлади. Буни олдини олиш учун тез тўйинувчи ток трансформатори (ТТТ – быстронасыщающийся трансформатор БНТ) қўлланилади. 4-расм. Дииференциал химоянинг релеси тез тўйинувчи ток трансформатори (ТТТ) орқали уланган схема Тез тўйинувчи ТТ мувозанатлашмаган токнинг апериодик ташкил этувчисини реле чўлғамига ўтказмайди. Химоя ТТТ лик РНТ-567 реле ёрдамида амалга оширилиши мумкин. 3. Ток занжирининг туғрилиги (ишга яроқлиги, созлиги)ни назорат қилиш. ТТ нинг иккиламчи занжирини узилиши ёки фазани шунтлаши натижасида диффиренциал релега ток ўтмайди. Натижада реледаги токларнинг баланси бузилади. Химоя нотуғри ишлайди ва подстанциядаги барча истемолчиларни нотуғри тармоқдан ажратади. Химояни нотуғри ишлашидан огохлантириш учун диффиренциал реле энг кўп юкланган боғланишнинг номинал токига нисбатан мосланади. Бундан ташқари схеманинг нол симига сезгирлиги катта бўлган қўшимча сигнал беришга мўлжалланган ток релеси киритилади (4-расм, КА2). Иккиламчи занжирда узилиш ёки шунтлашиш бўлса КА2 реле сақланиш вақти билан химояни ишга тушишини тухтатади ва сигнал беради. ТТ нинг иккиламчи чулғамида чулғамлар орасида ҚТ бўлиши, контактларни ёмонлашиши нол симга мувозанатлашмаган ток хосил бўлишига сабаб бўлади. Буни нол симдаги кнопкани вақти – вақти балан босиб туриб, мувозанатлашмаган токни миллиамперметрдан утадиган ток орқали билиш мумкин. Бу билан иккиламчи занжирни созлигини текшириб туриш мумкин. Download 463.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling