Жигар циррози доц. Исаханов Г. И


Download 83 Kb.
bet1/4
Sana29.04.2023
Hajmi83 Kb.
#1400231
  1   2   3   4
Bog'liq
7-Jigar tsirrozi


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ, ХАЛК ТАБОБАТИ ВА СТОМАТОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ


ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ 5 КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН


МАЪРУЗАСИНИНГ МАТНИ


ЖИГАР ЦИРРОЗИ


Доц. Исаханов Г.И.
ТОШКЕНТ -2008
Маъруза мақсади: Жигар циррози тушунчаси, этиологияси ва патогенези. Таснифи, клиник кўриниши, даволаш усуллари ва профилактика принциплари.
Тарбиявий мақсадлари: Материални кенг ёритиб бериш йўли билан талабаларни шу муаммога қизиқтириш. Шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. Адабиётлар билан мустақил ишлашга қизиқиш уйғотиш.
Маъруза вазифалари: Ўрганилаётган муаммонинг этиология, патогенез, клиникаси ва касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларининг долзарблигини хозирги замон миқёсида асослаб бериш.
Муаммонинг долзарблиги: Сўнги йилларда ички касалликлар фанида жигар циррози ортиши, кечишининг ўзига хослиги ва диагностика қийинлиги мазкур патологияни алохида ўринга қўяди.


МАЪРУЗА РЕЖАСИ


Маърузанинг мақсад ва вазифалари -5 мин


Этиологияси ва патогенезини ёритиш -15 мин
Классификацияси ва клиникаси -25 мин
Танаффуc -5 мин
Бемор намойиш қилиш -10 мин
Лаборатор-инструментал диагностика -10 мин
Таққосий диагностика -5 мин
Даволаш ва профилактика -15 мин
Хулоса. Саволларга жавоб -5 мин
ЖИГАР ЦИРРОЗИ –

аномал регенератор тугунлар ва ортиқча фиброз ҳосил бўлиши билан кечувчи патологик процесс.


Жигар циррози термини Лайенек томонидан 1819 йилда киритилган.
Эпидемиология: Жигар циррози патолого-анатомик кўрсаткичлар бўйича ўртача 2-3% учрайди. Эркаклар аёлларга қараганда 2 марта кўп касалланади. Европа мамлакатларида ўлим кўрсаткичи 100000 ахолига 10 та, баъзи давлатларда эса бу кўрсаткич 20 ни ташкил этади.
Этиология ва патогенези: Жигар циррозининг асосий сабаблари 70-80% беморларда В,С,Д гепатит ҳисобланади, 15-20% беморларда сабаби ноаниқ бўлади. Жигар циррози сабаби бўлиб қон айланиш етишмовчилиги, ўт ажралишнинг бузилиши, дорилар билан захарланиш, гемохроматоз ва Вильсон-Коновалов касалликлари, 1 антитрипсин етишмовчилигида. Жигар циррози учун портал гипертензия хос. Портал гипертензия натижасида портал нанстомозлар ҳосил бўлади (қизилўнгач шиллиқ ости қавати веналари ва ошқозон кардиал қисми веналарнинг варикоз кенгайиши).
Таснифи Гавана (1956) классификацияси бўйича Жигар циррозининг 3- морфологик формаси ажратилган: портал, постнекротик ва билиар.
Акапулько(1978) классификацияси жигар циррози йирик тугунли, майда тугунли ва аралаш формаларга ажратилган. Майда тугунли форма алькоголли цирроз, гемохроматоздага цирроз, ўт йўллари обструкциясидан кейинги цирроз, Бодди-Киари синдромида.
Йирик тугунли форма асосан постнекротик циррозда, Вильсон-Коновалов касаллигида, 1 антитрипсин етишмовчилигида учрайди.
Клиник кечиши: жигар циррози паст активлик билан кечувчи асосан симптомсиз кечади ва касаллик асоратлари юзага келганда ёки тарминал стадияда аниқланади. Юқоридага кечиш 80% ҳолларда учрайди. Юқори активлик билан кечувчи формада беморларда тез чарчаш, ўнг қовирға устида ўтмас оғриқ, пешоб рангининг ўзгариши, қорин шишига шикоят қилади.
Беморни кўздан кечирганда склера субиктериллиги, гинекомастия, телеангиоэктазиялар, пальмар эритема хос. Жигар ўлчамлари кенгайган, нормал ёки кичрайган. Кўпчилик беморларда катталашган қора талоқ аниқланади.
Лаборатор кўрсаткичлар: ЭЧТ тезлашган. Лейкопения, баъзида тромбоцитопения, 80-90% беморларда қонда аминотрнсферазалар миқдорининг 2-5 баробар кўпайиши, ГГБ миқдори ортиши кузатилади. Мезенхимал яллиғланиш синдроми индикаторлари ўзгариши γ-глобулин. Тимол ва сулема пробалари. Гепатодепрессия индикаторларнинг ўзгариши ПТИ, холинэстераза, альбумин, БСБ, ЦЦЗ пробаси.
Қон зардобида билирубин миқдори 80-90% беморларда 2-5 баробар ошган, 80-85% беморларда аммиак миқдори ошган. 50-65% беморларда гепатит В вирусининг маркерлари аниқланади: НВs Ag, анти НВс.
Эндоскопик текширувда 60-75% ҳолатда қизилўнгачда кардиал қисм веналарининг кенгайиши аниқланади.
85% беморларда радионуклеид сцинтиграфияда яққол ўзгаришлар аниқланади: радионулеид тўпланиш интенсивлигини каиайиши, жигарда радионуклеиднинг нотекис тақсимланаши, қора талоқ тасвирининг ҳосил бўлиши.



Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling