Жигар циррози доц. Исаханов Г. И


Download 83 Kb.
bet3/4
Sana29.04.2023
Hajmi83 Kb.
#1400231
1   2   3   4
Bog'liq
7-Jigar tsirrozi

ЖИГАР ЕТИШМОВЧИЛИГИ
Жигар етишмовчилиги (гепатаргия)- жигар фаолиятининг бузилиши билан намоён бўлади.
Таснифи: Жигар етишмовчилигининг ўткир ва сурункали формалари билан 3 та стадиясини фарқлашади:
1-босқич компенсатор
2-босқич яққол намоён бўлган (декомпенсатор)
3- терминал (дистрофик) Жигар етишмовчилигининг терминал стадияси жигар комаси билан тугалланади.
Жигар комасини келиб чиқишида ҳам 3 та стадия фарқланади- прекома, хавф остидаги кома ва клиник намоён бўлган кома.
Этиологияси: ўткир жигар етишмовчилиги вирусли гепатитни оғир ҳолларида ва гепатотроп захарлар билан захарланиш оқибатида келиб чиқади.
Сурункали жигар етишмовчилигининг генезида 2 та жараён ётади улар хар хил сабабларга эга: яққол дистрофия ва гепатоцитларни тарқалган некробиоз- булар жигар фаолиятини пасайишига олиб келади. Жигар етишмовчилигининг ривожланишида асосий ўринни дарвоза ва ковак веналар ўртасида коллатерал борлиги каттарол ўйнайди, шунинг натижасида жигарнинг модда алмашинувидаги иштироки бирданига тушади ва натижада ичакда сўрилган токсик моддаларнинг қисми катта қон айланиш доирасига ўтади. Кўп ҳолларда бу 2 та механизм бир вақтда ишга тушиб жигар етишмовчилигикелиб чиқишини тезлаштиради. Жигар етишмовчилигининг хар хил кўринишлари кўп сондаги модда алмашинувининг бузилиши билан тушунтирилади, бунда жигарнинг ҳимоя антитоксик фаолиятини пасайиши, ўт ҳосил бўлишининг, ҳайдалишининг бузилиши кузатилади. Жигарнинг оғир шикастланишларида компенсатор фаолиятига қарамасдан кўп функциялари қайсидир этапда бузилади ва жигар етишмовчилигининг симптомлари пайдо бўлишига олиб келади.
Умумий оғир интоксикация ва МНС ни шикастланиши билан кечилувчи жигарни оғир шикастланиш ҳолларини жигар комаси ривожланади (жигар энцефалопатияси) ёки эс-хушни йўқотилиши ҳамма анализаторларнинг функциясини бузилиши ва баъзи ҳолларда ўлим билан тугалланувчи ҳолатга айтилади. Жигар комаси патогенезида организмни жигар фаолиятини тўхташи натижасида ўз-ўзини захарлашга жигар томонидан захарсизлантирилмаган ошқозон ичак моддалари оқсил алмашинувининг бузилиш моддалари айниқса аммиак ва фенол олиб келади. Нормада аммиакни кўп миқдори гепатоцитлар билан ушланиб ва орнитин циклига қўшилиш пайтида мочевинага айланиб буйрак орқали чиқарилади. Токсик феноллар жигарда глюкорон ва серний кислота билан қўшилиши натижасида инактивацияга учрайди. Жигар етишмовчилигида қонда бу токсик моддалар тўпланиб, умумий интоксикацияга , мияни токсик шикастланишига ва асаб-психик ўзгаришларга олиб келади. Жигар етишмовчилигида қонда бошқа моддалар кам тўпланиб, электролит алмашинуви бузилишига ва гипокалиемия билан алкалозни келиб чиқишига олиб келади.
Жигар етишмовчилигининг тез ривожланишида ва жигар комасининг келиб чиқишида қуйидагилар сабаб бўлади: ичимликлар, барбитуратларни, наркотик аналетикларни қабул қилишда ичакда чириш процессининг кучайиши ва бунда ҳосил бўлувчи токсик моддаларни кўпайиши ошқозон ичак системасидан қон кетиши, инфекцион касалликлар ва бошқалар.
Клиник манзара: Жигар етишмовчилигининг бошланғич стадиясида клиник белгилар бўлмайди, бироқ организмни алькогол ва токсик моддаларга толерантлиги тушади. Юкламаси жигар синамасининг кўрсаткичи ўзгаради. Бунда жигарга жуда оширилган синамалар қўйилади ва соғлом аъзо бўлса кўтара олади, касал бўлса йўқ. Олдин шу мақсадда қуйидаги юкламали синамалар ишлатилган галактоза, натрий безонат, билирубин ва бошқа моддалар билан , хозирги вақтда специфик пробалардан бири бўлиб бромсульфамин ёки вофавердин ҳисобланади.
Жигар етишмовчилигининг 2 даврининг бошида енгил, кейин яққолроқ намоён бўлган сабабсиз ҳолсизлик, одатдага ишни қилганда кучайган ҳолсизлик, иштахани ёмонлашуви, ёғли овқатларни яхши хазм қилмаслик диспепсик ҳолатлари кузатилади. Кам холатларда бу даврда уйқуни бузилиши, тез-тез боў оғриғи, ўт ажралишининг пасайиши, ичакларда хазм бўлиш процессларининг бузилиши кузатилади.
Витаминларнинг сўрилишини бузилиши қуйидаги симптомлар билан тушунтирилади: гемеролопатия, хейлоз, глоссит, периферик невропатия, анемия.
Қалтираш кўпинча жигар етишмовчилигида учрайди ва бу ҳам асосий жараён сифатида ҳам жигар томонидан пироген стероидларни инактивация қилиш натижасидаги жигар етишмовчилиги билан тушунтирилиши мумкин.
Сариқлик ва гипер билирубинемия қонда озод билирубин тўпланишинигепатоцитлар фаолиятининг бузилиши белгиларидан бири ҳисобланади. Шу вақтнинг ўзида жигар структурасининг деўорганизацияси ва холестаз ҳисобига бемор қонида билирубин глюкормид (тўғри билирубин) тўпланиши мумкин. Бу жараённи ҳам асосий касаллик кўриниши сифатида ҳам функционал етишмовчилик сифатида кўрш мумкин.
Асцит ва шиш кўпинча жигарнинг сурункали касалликларида ривожланиши мумкин, лекин ўткир шикастланишларида ҳам учрайди, бу симптомларини ҳосил бўлиши кўпинча портал гипертензия билан тушунтирилади. Лекин жигар етишмовчилигида асцит ва шишларни ҳосил бўлишида бошқа механизмлар ҳам иштирок этади. Гепатоцитлар шикастланиш ҳисобигажигар томонида зардоб льдостерон инактивацияси бузилади бу ўз навбатида 2 чи гиперальдостеронизмга, буйрак каналчаларида натрий ионларининг реабсорбциясининг кучайишига ва натрий ионларининг сув ва ҳужайрадан ташқаридги суюқликка тўпланишига олиб келади. Гиповолемияга жавобан антидиуретик гормон ишлаб чиқарилиши кучаяди, бу шиш синдромининг кучайишига олиб келади. Геморрагик синдром кўпинча ўткир ва сурункали жигар касалликлари оқибатида келиб чиқувчи жигар етишмовчилигида кузатилади. Бу жигар томонидан қонни ивитувчи факторни ситезини бузилиши ва қонда тромбоцит миқдорини камайишига сабаб бўлади.
Жигар етишмовчилигида эркакларда аста-секин эндокрин ўзгаришлар юзага келади, бунда гинекомастия, моякларнинг атрофияси, бош, кўкрак, қов сочларининг тўкилиши, хотинларда эса бачадон, кўкрак безлари атрофияланади, хайз кўриш цикли бузилади. Бу ўзгаришлар организмда жигар томонидан инактивация қилинмаган эстроген гормонларини тўпланиши билан тушунтирилади.
Эстрогенларни ва бошқа вазоактив моддаларнинг инактивациясини бузилиши жигар циррози учун характерли бўлган майда тери томирларининг кенгайиши билан тушунтирилади. Жигарни сурункали касаллигида анорексия ва овқат хазм қилишнинг бузилиши ҳисобига аста-секин озиб кетиш ва поли гиповитаминоз ривожланади.
Лаборатор текширувлар жигар етишмовчилигини аниқлашга ёрдам берибгина қолмай, балки жигар фаолиятининг у ёки бу даражадаги ўзгаришини аниқлашга ёрдам беради.
Гепатоцитларнинг етишмовчилигини лаборатор текширувларидан энг тегишлиси қонда жигар томонидан ишлаб чиқариладиган моддаларни камайиши, булар альбумин, фибриноген, протромбин, холестерин. Кўпинча жигар етишмовчилигида жигар синамалари ҳам мусбат бўлади, бироқ уларнинг ўзгариши жигарни ўзида кетаётган патологик жараённи изоҳлаб беради.
Гепатографик йўл билан 131 J бенгал пуштини ишлатиш орқали ҳам бу радиоактив моддани ютиш тезлиги ва даражасига қараб жигар етишмовчилигини аниқласа бўлади.
Жигар етишмовчилигининг охирги босқичи организмда модда алмашинувининг чуқур ўзгаришлари жигар ва бошқа организмларнинг дистрофик ўзгаришлари билан характерланади. Сурункали жигар етишмовчилигида кахексия ривожланади.
Модда алмашинувининг оғир ўзгаришлари ва жигар-буйрак синдромиинг оқибати бўлиб азотемия бўлади. Бу сурункали жигар касаллиги бор беморларнинг ўлимидан 2-6 ҳафта олдин пайдо бўлади. Кўпинча жигар етишмовчилигида буйрак фильтрацион қобилиятининг бузилиши ахамиятга эга. Жигар-буйрак синдромида буйрак фаолиятининг катта ўзгаришларига қарамасдан сийдикда оқсил, эритроцит, цилиндрлар, лейкоцитлар аниқланмаган.
Прекоматоз ҳолатда кўпинча ривожланувчи анорексия, кўнгил айнаш, жигар кичиклашуви, сариқликни кўпайиши, гипербилирубинемия, аминокислоталарнинг қода кўпайиши кузатилади. Кейинчалик асаб-психик ўзгаришлар кўпаяди, фикрлаш қобилияти, депрессия ривожланади. Баъзи ҳолларда эйфория кузатилади. Кайфиятнинг бузилиши, эс-хушни ва уйқуни йўқолиши тегишли. Пай рефлекслари кучаяди, қўл-оёқларнинг юмшоқ тремори кузатилади. Актив терапия остида беморлар, бу ҳолатдан чиқиб кетиши мумкин, лекин кўпинча оғир жигар ўзгаришларда кома ҳолати юзага келади. Бу даврда ступор ва эс-хушнинг йўқолиши кузатилади. Менингиал ўзгаришлар, патологик рефлекслар, судоргалар пайдо бўлади. Нафас олиш ўзгаради Куссмаул ва Чейн-Стокс, пульс аритмик, тана гипотермияси. Бемор юзи ҳолсизланган, оёқ-қўллар музлаган, оғиз ва тери қопламидан жигар ҳиди келади бу ўпка ва тер билан ажралиб чиқувчи метилмеркаптан ҳисобига. СОЭ кўтарилади, қон зардобида қолдиқ азот, аммиак миқдори кўпайган, гипокалемия ва гипонатремия, метоболик ацидоз кузатилади. Кўп холларда жигар комаси ўлимга олиб келади.
Давоси: Жигар етишмовчилиги терапияси 1-томондан асосий касалликни даволашни. 2-томондан унинг фаоллигин тинглашини талаб этади. Ичакда токсик моддалар фенол ва аммиакни сўрилиб хазм бўлишини камайтириш учун овқат таркибида оқсил миқдори камайтирилади. Ҳамма холларда ичакни ични келтирувчи дорилар ва клизмалар билан тозалаб туриш керак. Ичакда чириш прцессини тўхтатиш учун перорал катта спектрдаги антибиотиклар буюрилади. Шу биланбирга ичакда чиришни камайтирувчи ва нажас миқдорини оширувчи ситетик дисахарид лактулоза берилади. Ацидофилинни системали равишда қабул қилиш фойдалидир.
Аммиакни боғлаш учун вена ичига 10-20мл 1% глютамин кислота эритмаси юборилади (яхшироғи 5% глюкоза эритмаси томчилаб) 2-3 марта кунига ёки орницетил, дезинтоксикация мақсадида 5% глюкоза эритмаси в/и 3 л гача, кокарбоксилаза 3100-150 мг.сут. витамин В6 ва В 12, панангин, эссенциале қуйилади.
Жигар ҳужайра комасида 0,12-0,15 г/сут преднизолонни в/и ёки м/о.
Гипоксияга қарши оксигенотерапия ўтказилади, бунда бурун катетри орқали кислород юборилади ёки 1-3 соатдан ҳар куни даволанади.
Жигар комаси ривожланиш холларида электролит алмашинуви 4% гидрокарбонат натрий юбориш йўли билан тўғирлаш керак. Веноз ва артериал босим тушганда айланиб юрувчи қонни хажмини тўғирлаш учун полиглюкин, альбумин, плазма юборилади. Психомотор қўзғалишлари ва судоргаларни йўқотиш учун дипразин, галоперидол ва бошқалар қўлланилади.

Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling