Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари
Download 1.29 Mb.
|
Жигар раки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раҳматов Дилшод Баҳриддинович
ЖИГАР РАКИ –С22 : ЭТИОПАТОГЕНЕЗ, ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ Онкология кафедраси ассистенти: Тиббиёт фанлари номзоди Раҳматов Дилшод Баҳриддинович Жигар (hepar) - овқат ҳазм қилиш тизими безлари ичида энг каттаси бўлиб қорин бўшлиғининг юқори қисмида диафрагма остида кўп қисми ўнг томонда жойлашган. Жигар ўлчамлари:ўнгдан чапга ўртача 26-30 см, олдиндан орқага – ўнг бўлак 20-22 см, чап бўлак 15-16 см, энг катта қалинлиги (ўнг бўлак) - 6-9 см. Жигар массаси 1500 грамм, ранги тўқ қизил юмшоқ консистенцияли.Жигарнинг юқори бўртиб чиққан (выпуклая)диафрагмал юзаси, facies diaphragmatica, ва пастки қавариқ (вогнутая), висцерал юзаси, facies visсеrаlis ҳамда олдиндан жигарнинг пастки ва юқори юзасини ажратиб турадиган ўткир қирғоғи margo inferior фарқланади. facies diaphragmaticaнинг бўртган юзаси диафрагма гумбазига мос келади,унинг юқори нуқтасидан жигарнинг пастки қирғоғига ва диафрагмага қараб ўтган сагиттал йўналишдаги ўроқсимон боғлама lig. falciforme hepatis ўтади.Ушбу боғламани варақлари орқа томонда ўнгга ва чапга ажралиб жигарнинг тож боғлами lig. coronarium hepatisга ўтади. Ўроқсимон боғлама lig. falciforme hepatis жигарни юқори юзаси бўйлаб икки бўлакка – катта ва қалин –ўнг бўлак, lobus hepatis dexter, ва кичикроқ –чап бўлак lobus hepatis sinisterга ажратади. facies visсеrаlis текис ва бироз қавариқсимон бўлиб унга тегиб турган органлар конфигурациясига ўхшайди.Унда учта борозда фарқланиб улар висцерал юзани 4 та бўлакка ажратади. Иккита борозда сагиттал йўналишда параллел равишда олдинги қирғоғидан орқа қирғоғига қараб йўналади ва ўрталарида учинчи борозда уларни боғлайди. Бу 3 та борозда жигарнинг висцерал юзасини 4 бўлакка, lobi hepatis,ажратади. Чап ва ўнг бороздалар ўрта қисмида кўндаланг борозда билан олдинги ва орқа қисмга ажратади.Олдинги қисми квадрат бўлак- lobus quadratus, орқа қисми дум бўлак - lobus caudatus деб аталади. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling