Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


Download 1.29 Mb.
bet2/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Жигар раки

ЖИГАРНИНГ ПАСТКИ ВИСЦЕРАЛ ЮЗАСИ
Жигар сегментлари; диафрагмал юзаси; полихром коррозионли препаратнинг фотосурати.
II – чап бўлак II сегментининг латерал сектори; III, IV – чап бўлак III ва IV сегментларининг парамедиан сектори; V, VIII – ўнг бўлак V ва VIII сегментларининг парамедиан сектори; VI, VIII – ўнг бўлак VI ва VII сегментларининг латеральный сектори.
Жигар сегментлари; висцерал юзаси; полихром коррозионли препаратнинг фотосурати.
I – дум бўлаги (I сегмент); II – чап бўлак II сегменти латерал сектори; III, IV –чап бўлак III ва IV сегментларининг парамедиан сектори; V, VIII - ўнг бўлак V ва VIII сегментларининг парамедиан сектори; VI. VII - ўнг бўлак VI ва VII сегментларининг латеральный сектори.
Жигарни сероз қават, tunica serosa,қоплаб туради ва ушбу қават ўз навбатида сероз ости асоси, tela subserosa, ва фиброз қават, tunica fibrosaни қоплаб туради.Жигар дарвозаси орқали ва жигарнинг incisura lig. teretis орқа охири орқали жигар паренхимасига бириктирувчи тўқима – томиролди фиброз капсуласи, capsula fibrosa perivascularis, киради.Ушбу бириктирувчи тўқима томирлар бўйлаб ички томондан жигарнинг фиброз капсуласигача етиб боради.Жигарнинг бириктирувчи тўқимали каркаси шундай ҳосил бўлади ва ушбу каркаснинг ячейкаларида жигарнинг бўлакчалари жойлашади.
Жигарнинг бўлакчалари, lobulus hepaticus, ўлчамлари 1-2 мм бўлиб ,жигар пластинкаси, laminae hepaticae,ни ҳосил қилувчи жигар ҳужайралари – гепатоцитлар, hepatocyti, дан иборат бўлади.
Бўлакча марказида марказий вена,v.centralis,жойлашади, бўлакча атрофида эса бўлакчалараро артерия ва веналар, аа. interlobulares et vv. interlobulares,жойлашади ва улардан бўлакчалараро капиллярлар, vasa capillaria interlobularia,бошланади. Бўлакчалараро капиллярлар бўлакча ичига киради ва жигар пластикалари орасида жойлашган синусоид томирларга , vasa sinusoidea, қуйилади.Ушбу синусоид томирларга артериал ва ве­ноз ( v. рortae тармоғи)қон аралашади. Синусоид­ томирлар марказий вена, v.centralis,га қуйилади.Ҳар бир марказий вена бўлакча ости ёки йиғувчи веналар, vv. sublobulares,га ва улар эса ўз навбатида –ўнг,ўрта ва чап жигар веналарига , vv. hepaticae dextrae, mediae et sinistrae қуйилади.
Гепатоцитлар орасида ўт каналчалари, canaliculi biliferi,ётади ва улар ўт йўлакчалари, ductuli biliferi,га очилади ва улар ўз навбатида бўлаклараро ўт йўллларига , ductus interlobulares biliferi га қуйилади. Бўлаклараро ўт йўлларидан сегментар ўт йўллари ҳосил бўлади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling