Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари
Download 1.29 Mb.
|
Жигар раки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Субфебрил температура
- Паранеопластик синдром
Диспептик бузилишлардан беморларда кўпроқ метеоризм, кўнгил айниши,қайт қилиш,ич кетиши кузатилиб беморнинг сезиларли даражада озиб кетишига олиб келади.
Сарғайиш доимий симптом бўлмасдан ,одатда беморларнинг ярмидан камроғида кузатилади,унинг сабаби бўлиб ўсмани жигар ичи ўт йўлларининг босилиши ҳисобланади. Интоксикация туфайли жигарнинг ҳужайравий тузилмаларидаги дегенератив ўзгаришлар жигар етишмаслигига олиб келади.Сариқлик интенсивлиги ҳама вақт ҳам ўсма жараёнининг тарқалганлик даражасини кўрсатмайди. Асцит касалларнинг деярли ярмида кузатилиб жигар циррози туфайли келиб чиқадиган жигар ичи блокадаси оқибатидаги портал гипертензия синдромига мос келади ёки айрим ҳолларда жигардан ташқари блокада - v.portae тромбози сабабли ҳам асцит келиб чиқади.Асцитик суюқлик геморрагик характерда бўлиб ҳамма вақт ҳам ўсма ҳужайралар аниқланмайди. Субфебрил температура кўтарилиши рак интоксикацияси туфайли келиб чиқади.Айрим ҳолларда температура кўтарилишига некротик ўчоқларга инфекция қўшилиши ёки холангит ривожланиши сабаб бўлади. Бирламчи жигар ракига қўшилиб келадиган жигар циррозининг белгилари коллатерал қон айланиши сабабли намоён бўлади:спленомегалия,томирли юлдузчалар,кафт эритемаси, гинекомастия ва бошқалар шулар жумласидандир. Паранеопластик синдром 10—15 % беморларда кузатилиб, гипогликемия, эритроцитоз, гиперкальциемия, гиперхолестеринемия билан намоён бўлади.Кўпинча гипогликемик паранеопластик синдром кузатилиб, уйқучанлик, прогрессияланувчи ҳолсизлик ва ҳушининг бузилиши белгилари кузатилади.Жуда кам ҳолларда тўсатдан гипогликемик криз кузатилиб у гипогликемик кома ривожланиши билан тугайди. У ёки бу симптом ва синдромларни устунлиги билан намоён бўлишига қараб бирламчи жигар ракининг қуйидаги клиник шакллари фарқланади:
ДИАГНОСТИКА «Клинические рекомендации по диагностике и лечению больных раком печени и внепеченочных желчных протоков» Утверждено на Заседании правления Ассоциации онкологов России- Москва 2014» * Анамнез ва физикал кўрик; * Қорин бўшлиғини УТТ; * Қорин бўшлиғини КТ/МРТ , гепатотропли контраст билан МРТ мақсадга мувофиқ бўлади; * Кўкрак қафаси рентгенография/КТ си; * Қоннинг кенгайтирилган клиник ва биохимик таҳлили; *ЭГДС * Колоноскопия * ЭКГ * Онкомаркерлар (АФП, РЭА, СА 19-9) * Ўсма биопсияси; * Вирусли гепатитларга текшириш; Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling