Jigar uchun foydali damlamalar, giyohlar va o’simliklar


Download 1.83 Mb.
Sana02.03.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1243266
Bog'liq
Abdurahimov Humoyun


Abu Ali ibn Sino nomidagi Buxoro Davlat Tibbiyot Instituti Tibbiy pedagogika 344-guruh talabasi Abdurahimov Humoyun Naim o’g’li
Jigar uchun foydali damlamalar, giyohlar va o’simliklar
Занжабил ва лимонли илиқ ичимлик организмни эфир мойи ва антиоксидантларга тўйинтиради. Жигар яхшироқ ишлайди, токсинларни чиқариб юборади ва тозаланади.
Бунинг учун бизга 3 сантиметр занжабил илдизи, икки бўлак лимон, 2 стакан сув керак.
Сувни қайнатиб, лимон ва занжабилни соламиз. Ичимликни 8 — 10 дақиқа паст оловда қайнатамиз ва совитамиз.
Сули қайнатмаси жигарни тозалаш ва моддалар алмашинувини яхшилаш хусусияти билан машҳур. Айниқса, узоқ касалликдан сўнг жигарнинг тикланиши учун фойдали.
Бунинг учун бизга 2 стакан қипиқли сули, 1 литр сув керак.
Сулини яхшилаб ювамиз, лекин тозаламаймиз. Термосга солиб, устидан қайноқ сувни қуямиз. Дамлама 10 — 12 соат туриши даркор. Сўнгра фильтрдан ўтказиб, яхшилаб ювамиз ва термосга қуямиз. Устидан қайноқ сув қуйиб, 12 соат дам едирамиз. Фильтрдан ўтказилган ичимликни асал аралаштириб истеъмол қилинади.
Куркума ва олма сиркаси ҳазмни, шунингдек, жигар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди. Фақат бунинг учун уйда тайёрланган олма сиркасидан фойдаланиш лозим.
Бунинг учун бизга 1 ош қошиқ олма сиркаси, ярим чой қошиқ куркума, бир стакан сув, 1 чой қошиқ асал, 1 ош қошиқ апельсин шарбати керак.

Уйқуга ётишдан олдин мойчечакли чой ичинг: у нафақат жигарни тозалайди, балки тинчланишга ва тезроқ ухлаб қолишга ёрдам беради.
Бунинг учун бизга 1 ош қошиқ қуритилган мойчечак гули ва бир стакан сув керак.
Мойчечакни чой каби дамлаймиз ва 10 дақиқа дам едирамиз. Мазаси учун ичимликка озроқ асал қўшиш мумкин.
 Жигар қуриши касалини бартараф этишда 60 гр. асалга 3 гр. боғ ялпиз сувини қўшиб уч маҳалдан ичилади.
 Ҳар куни 3,5 гр. зира истеъмол қилиб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди
Ўн беш грамм қовун уруғи янчиб ейилса, жигардаги тиқинларни очади.- Қурутни сувда эзиб ичилса (қуртоб) жигар ҳароратини пасайтиради.
 Лимон сувини шакарли чойга аралаштириб ичилса, жигарга қувват бағишлайди.
Йигирма грамм семизўт уруғини янчиб элакдан ўтказиб, шакарли сув билан ичилса, жигар ҳароратини пасайтиради.
Бир ярим-икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, янги соғилган сигир сути билан наҳорга ичилса, жигарга қувват беради.
Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling