Йил 25 апрел куни университетда битирувчи босқич 2015 yil Yanvar 1 (739)
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
Қ Қ у у н н д д у у з з С С у у л л т т о о н н о о в в а а “ “ И И ш ш о о н н ч ч ” ” г г а а з з е е т т а а с с и и д д а а н н
о о л л и и н н д д и и . .
1 (739) YANVAR 2015 yil D D D a a a m m m o o o l l l i i i s s s h h h s s s a a a h h h i i i f f f a a a s s s i i i БАХТЛИМИСАН СЕН, ГУЛИМ . (Ҳикоя) Бахтлимисан сен, гулим, Сенсиз яшамоқ бу- ўлим... (Муаллиф) Шерзод қанча ҳаракат қилгани билан бу йил ҳам институтга киролмади. Бу унинг учинчи маротаба уриниши эди. Ўтган йили ўқишга киролмаганида, шаҳардаги ,,Дунё” деган бензин шаҳобчасидан иш топганди. У ерда соат олтиларгача ишлаб, кейин эса шаҳобчадан сал узоқроқдаги ,,Мойка”да ишларди. Унинг бўш вақти тунги соат ўн иккиларгача бўлмасди. Ишларини тугатгандан кейин ҳам, уйига шошилмас, уни кутгувчи бўлмаганидан, уйига боргиси келмай қолганди... Бир куни бензин шаҳобчасида ишлаётган пайтида, оқ рангли ,,нексия” машинаси, унинг ёнига келиб тўхтади. Машина эшиги очилиб, ичидан узун сочлари ёйилган, кўзлари мунчоқдек товланиб турадиган, кўҳликкина қиз тушди. -Менга тўқсон бирдан ўнта! -деди Шерзодга қарамай сумкасини кавлаб. Қиз сумкасидан пул олиб Шерзодга узатди. -Сиз! -деди, қиз ҳайратдан. -Ҳа, мен... -деди, Шерзод ҳам ҳайратланиб. Улар бир-бирларига узоқ тикилиб қолишди. Иккиси ҳам учрашганидан мамнун эдилар. Шу тобда улар бир нарсани ўйлаётганини билмас эдилар. Шерзод тўрт-беш ёшарлигида ўғил болалар билан кам ўйнар, кўпроқ ён қўшниси Саида билан бирга бўларди. Уларнинг дўстликларига маҳалладагилар ҳам, кулиб қарашарди. Иккиси бир бирига ўрганиб қолишган, бир-бирини кўрмаса, туролмасдилар. Шерзод билан Саида иккинчи синфгача бирга ўқишди. Учинчи синфга ўтишганида, Саидалар шаҳардан бошқа уй олиб кўчиб кетишди. Шерзод анча кун йиғлаб юрди. Аммо охири кўникиб кетди. Йиллар ўтгани билан уни барибир кўриш иштиёқида эди. Мана тақдир уларни яна дийдор кўриштирди. Лекин ҳозир иккиси ҳам анча ўзгариб кетишган. Айниқса, Саида чиройли ҳусунга эга бўлган эди. -Сизни бошқа кўрмасам керак, деб ўйлаган эдим. -деди Саида орадаги жимликка туқта қўйиб. -Қанча йиллар кўришмадик-а? Сизни бунақа ҳолатда учратаман деб ўйламовдим. -Ҳалол меҳнат билан ишлаётган одам, ҳеч ҳижолат бўлиши керак эмас. -деди Саида Шерзодни ноқулай вазиятдан қутқариб. -Тўқсон бирдан ўнта дедингизми? -деди шаҳобчага кириб келаётган учта машинани кўриб. Саида жилмайиб бошини қимирлатди. Шерзод касса томон юриб бориб, чўнтагидан пул чиқариб кассирга узатди. У жойига қайтиб келиб машинани бензин бакининг қопқоғини очиб, автомат мосламасини бакка солди. Саида эса, унинг ҳаракатларини кузатиб турар эди. -Бакингиз ҳам тўлди. -деб жилмайиб қўйди, бак қопқоғини ёпаётиб. -Шерзод ака, узр ҳозир шошиб турган эдим, бемалол гаплаша олмадик. Телефон рақамингизни айтиб юборинг, -деб сумкасидан телефонини олди. -Қайта учрашиб бемалол гаплашар эдик. Шерзод телефон рақамини айтди. -Майли, яхши қолинг, кўришгунча... -деди машинасининг эшигини очаётиб. -Майли кўришгунча...-деди зўрға ютиниб. Шундан сўнг Шерзод кун қандай ўтганини билмади. Хаёллари Саидада. Бояги кулиб гапиришлари, чиройли чеҳраси кўз олдидан кетмас эди. ,,Аҳмоқ! -деди ичида у. -Шунча йил ўтиб зўрға кўришасану, бирор ёққа таклиф ҳам қилмадинг. Яхшиямки, унинг ақли бор экан, сенинг ўрнингга рақамингни олиб қолди. Аммо у чиройли бўлиб кетибди. Болаликдаги Саидадан асар ҳам қолмабди.” Шерзод бензин шаҳобчасидаги ишини тугатиб, кийимларини алмаштирди-да, иккинчи иши томон пиёда кетди. У яна кийимларини алмаштириб, челагини олиб, ювиқсиз машиналар олдида турган ,,мойка” бошқарувчисини олдига борди. -...Алейком, Баҳодир ака. -деди бошқарувчи олдига борибоқ. -Келдингми, Шерзод. -деди саломига алик олиб. –Ҳов, анави оқ нексияни кўряпсанми? Шерзод ўзи машина ювадиган жойида, оқ нексияни кўрди. - Эгаси бир соатларда келади. -Хўп бўлади, Баҳодир ака... -деб машина олдига бориб ювишга тушди.
Шерзод машинани бир соат ичида ювиб ташлади. У машинанинг эшикларини ёпаётганда, орқасидан кимдир гапирганини эшитди. -Сиз...? Унинг рўпарасида Саида турарди. Шерзод уни кўриб ҳам қувонди, ҳам афсусланди. -Бу ерда нима қилаяпсиз? -деди Саида Шерзодга яқинроқ келиб. -Бензин шаҳобчасидан кейин шу ерда ишлайман. -деди ростини айтиб.
-Қийналиб қолмайсизми? -Шерзод ундан бу гапни кутмаган эди. Саида бу ерда ишлаётганини кўриб, кулса керак деб ўйлаганди. - Бу тақдир, яна учрашдик. -Тақдир мени сиз билан икки марта ноқулай аҳволда учраштирди. -Ундай деманг, хафа бўламан. Ундан кўра кийимларингизни алмаштириб чиқинг, бир жойга бориб бемалол гаплашамиз... Шерзод ичидан хурсанд бўлар, ўзи айтиши керак бўлган гапларни у айтаётгандан ҳижолатда эди. -Ишингизга ҳалал бермайманми? -деди Саида киприкларини пипиратиб. -Йўўўқ... Ҳозир беш дақиқа кутиб туринг, кийимларимни алмаштириб чиқаман. -деб мойканинг биқинидаги ишчиларнинг хонаси томон катта қадамлар ташлади. ******** Осмон юлдузларга тўлган, кўчаларда машиналар қатнови ҳали тўхтамаган эди. Шерзод кафедан чиқишгандан сўнг, Саидага ,,Амур Темур” хиёбонида суҳбатлашиб ўтиришни таклиф қилди. Саида шуни кутиб тургандек дарров рози бўлди. Улар хиёбонга келиб ўриндиқлардан бирига ўтиришди. Ўтиришди-ю, жимиб қолишди. Шерзод хиёбон ўртасида салобат тўкиб турган ҳайкалга қараб ўтирган эди, ёзнинг кечки майин шаббодаси юзларини силади. -Шерзод. –деб, Саида биринчи гап бошлади. -Амаким билан холамлар ҳақида гапирмадингиз-ку, яхши юришибдими? -деди майинлик билан. Шерзод чуқур хўрсиниб қўйди. ,,Билмас екан” деб ўйлади ичида. -Улар, анча йил олдин қазо қилиб кетишган... –у, бу сўзларни тили учидан зўрға чиқарди. Саида билмай гапириб қўйгани учун ўзини койиди. -Кечиринг, билмай ярангизни янгилаб қўйдим. -деди айтган сўзи учун афсусланиб. -Сизда айб йўқ. Тақдир экан, пешонамга улардан эрта ажралиш битилган экан. -деб хўрсиниб қўйди. Саида гапирмоқчи бўлиб энди оғиз жуфтлаган эди, тўсатдан телефони жиринглаб қолди. Сумкасидан телефонини олиб экранига қаради, дадаси екан. -Лаббай дада, ҳа, йўлдаман, ҳозир етиб бораман. -деб телефонини сумкасига солди. -Шерзод хайрлашмасак бўлмайди, дадам чақиряптилар. -деб ўрнидан турди. -Фақат битта шартим бор, бошқа кун яна учрашамиз. -деб жилмайиб қўйди. -Албатта, ҳозирча кўришгунча хайр. -деб қўлини чўзди. -Хайр. -деб унинг нозик қўлларини оҳиста қисиб қўйди...
,,Бечоранинг ярасига тус сепиб қўйдим. -деб ўйлади Саида машинасини жойидан қўзғатиб. Аммо чиройли йигит бўлибди. Қанча йил кўришмадик у билан. Мана ҳаёт иккимизни қайта учраштирди. Менга нималар бўляпти, нега бирдан хаёлим унда бўлиб қолди. Кўришганимизга кўп бўлгани йўқ-ку. Вой, ана у, автобусга чиқяпти. Вой, нега бирдан унга боғланиб қолдим, ёки...” Саида хурсандчилигини яна бир бор ошириш учун, машина магнитафонини ёқди. Радиода берилаётган куй уни қалбига хуш ёқди.
1
,,Зўр қўшиқ екан. -деб ўйлади қўшиқ тугагандан сўнг. –Ҳа, эсладим, дугонам айтиб берган эди. -деб дугонасининг айтган сўзларини эслади.” -Шеър билан қўшиқ бир-бирига узвий боғланган. -деган эди дугонаси бир сафар. -Яқинда Бухорода биттаси ўлим тўшагида ётганида, бир қўшиқ эшитиб соғайиб кетганини эшитдим. -дугонаси айтган қўшиқ шу эди. Саида қалби қувончга тўлган, Шерзод билан
учрашганидан бахтиёр эди.
Рустам Қўчқоров ”Механизация” факультети 2- босқич талабаси 1 (739) YANVAR 2015 yil I I I N N N G G G L L L I I I Z Z Z T T T I I I L L L I I I N N N I I I O O O ’ ’ ’ R R R G G G A A A N N N A A A M M M I I I Z Z Z Lesson 7 Present Indefinite Tense (Оддий ҳозирги замон) Present Indefinite замони одат бўлиб қолган ёки доимо такрорланиб, қайтарилиб турадиган иш-ҳаракатларни ифодалайди.
Бу замон ”to” юкламаси тушириб қолдирилган инфинитивдан, яъни феълнинг ўзагидан (work) ясалади. Фақат III шахс бирлик (he, she) да феъл ўзагига –s (ёки -es) қўшимчаси қўшилади.
I. I work every day. Мен ҳар куни ишлайман. II. You work every day. Сен ҳар куни ишлайсан. III. He (she) works every day. У ҳар куни ишлайди. Plural I. We work every day. Биз ҳар куни ишлаймиз. II. You work every day. Сиз ҳар куни ишлайсиз. III. They work every day. Улар ҳар куни ишлайдилар. Бу замоннинг инкор шакли “to do” ёрдамчи феъли ёрдамида ясалади. “to do” дан сўнг “not” инкор юкламаси қўйилади. Singular I. I do not work every day. Мен ҳар куни ишламайман. II. You do not work every day. Сен ҳар куни ишламайсан. III. He (she) does not work every day. У ҳар куни ишламайди. Plural I. We do not work every day. Биз ҳар куни ишламаймиз. II. You do not work every day. Сиз ҳар куни ишламайсиз. III. They do not work every day. Улар ҳар куни ишламайдилар. Ушбу замоннинг сўроқ шаклини ясашда “do, does” эгадан олдинга чиқарилади.
I. Do I work every day? Мен ҳар куни ишлайманми? II. Do you work every day? Сен ҳар куни ишлайсанми? III. Does he (she) work every day? У ҳар куни ишлайдими?
I. Do we work every day? Биз ҳар куни ишлаймизми? II. Do you work every day? Сиз ҳар куни ишлайсизми? III. Do they work every day? Улар ҳар куни ишлайдиларми? Булардан ташқари, “Present Indefinite” ни билдириб турувчи ва ишлатилиш зарурлигини кўрсатиб турувчи айрим сигнал сўзлар ёки, сўз бирикмалари бор. Улар қуйидагилар: every day - ҳар куни, every week - ҳар ҳафта, every month - ҳар ой, every year - ҳар йили, every summer - ҳар ёзда, sometimes – баъзан, often - тез-тез, usually – одатда, seldom - камдан-кам, always - ҳар доим, Машқлар 1. Қуйидаги гапларни сўроқ ва бўлишсиз шаклларга қўйинг. 1.You often do your homework in the evening. 2. His brother goes to school. 3. She usually washes with cold water. 4. Ravshan plays tennis well. 5. Our lesson begin in the morning. 6. They usually spend their holidays in the South.
1.She teaches English at school. 2. They live in Kokand. 3. You write exercises on the blackboard. 4. Students usually look at the blackboard. 5. Our lessons begin in the morning. 6. They usually spend their holidays in the South. Г. Тиловова, С. Отамурадова ТошДАУ инглиз тили кафедраси ўқитувчилари (Давоми бор)
1 (739) YANVAR 2015 yil Gazeta Toshkent viloyati Matbuot va axborot boshqarmasi tomonidan 19.10.2010 y. №03-068 raqam bilan ro’yxatga olingan Muharrir: XOLIDA KARIMOVA Tahrir hay’ati: A.A. ABDUVOSIQOV, F. ASHUROVA, D. XOLIQOVA, SH. DURXODJAYEV, M. QURBONOVA agronom_gazetasi@umail.uz Tahririyat manzili: Toshkent vil. Qibray t. Universitet ko’chasi, 2 uy Bosishga topshirilgan vaqt 25 Yanvar 2015 yil. ISSN raqami 2181-7782 «AGRONOM» MUASSIS: Toshkent Davlat agrar universiteti Gazeta PENTIUM IV kompyuterida sahifalandi va TDAU Tahririyat-nashriyot bo’limida 500 nusxada bosildi. E’LONLAR ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ БЎШ (ВАКАНТ) ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИ ЛАВОЗИМЛАРИГА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ АСОСИДА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ Кафедра мудири: Қишлоқ хўжалиги электр энергетикаси ва электротехнологиялари кафедраси. Профессорлар: 1.Қишлоқ хўжалик машиналари кафедраси (0,5 вакансия); 2.Фермер хўжалигини бошқариш (0,75 вакансия); 3. Бухгалтерия ҳисоби кафедраси (0,5 вакансия); 4. Деҳқончилик ва мелиорация асослари кафедраси (0,5 вакансия); 5. Умумий техника фанлари ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси (0,5 вакансия); 6. Мевачилик, сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси (0,5 вакансия).
1. Ўсимликшунослик кафедраси; 2. Умумий техника фанлари ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси (0,5 вакансия); 3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш кафедраси; 4. Физика ва кимё кафедраси (0,25 вакансия); 5. Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси; 6. Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси ва фитопатологияси кафедраси; 7. Қишлоқ хўжалиги электр энергетикаси ва электротехнологиялари кафедраси (0,75 вакансия); 8. Қишлоқ хўжалик машиналари кафедраси; 9. Машина трактор паркидан фойдаланиш ва техник сервис кафедраси; (0,75 вакансия); 10. Бухгалтерия ҳисоби кафедраси; 11. Фермер хўжалигини бошқариш кафедраси (0,75 вакансия); 12. Мевачилик, сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси; 13. Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси (0,75 вакансия); 14 Ўрмончилик ва экология.
1.Қишлоқ хўжалик машиналари кафедраси; 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш кафедраси; 3. Ўсимликшунослик кафедраси; 4. Мевачилик, сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси; 5. Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси. Ассистентлар: 1. Деҳқончилик ва мелиорация асослари кафедраси (0,75 вакансия); 2. Фалсафа кафедраси; 3. Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси ва фитопатологияси кафедраси (0,5 вакансия); 4. Зоотехния кафедраси; 5. Фермер хўжалигини бошқариш кафедраси (0,5 вакансия); 6. Математика ва ахборот технологиялари кафедраси; 7. Ипакчилик кафедраси; 8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш кафедраси; 9. Қишлоқ хўжалиги электр энергетикаси ва электротехнологиялари кафедраси. Ўқитувчилар: 1.
Инглиз тили кафедраси; 2. Ўзбек тили ва чет тиллар.
тегишли олий маълумоти ҳақидаги дипломи ва қатнашувчиларда илмий даража, илмий унвон, шунингдек илмий ишлар ва ихтиролар мавжуд бўлган тақдирда улар тегишли диплом, аттестат нусхаларини ва илмий ишлар рўйхати, малака ошириш тўғрисидаги гувоҳномалар. Танловга тушган барча ҳужжатлар олдиндан кафедра мажлисида кўриб чиқилади. Илгари кафедрада ишламаган шахсларнинг ҳужжатларини кўриб чиқишдан олдин улар томонидан синов лекциялари (университет профессор-ўқитувчилари учун-очиқ машғулотлар) ўтказилади. Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак. Танлов қатнашчиларини тест синовларидан ўтказишга йўл қўйилади. Илгари ўзлари эгаллаб турган лавозим учун танловда қатнашувчи шахслар кафедра мажлисида танловдан олдинги даврдаги илмий-педагогик, методик, тарбиявий ва бошқа ишлари тўғрисида ҳисобот беради. Ҳужжатлар қуйидаги манзилга топширилади: 100140, Тошкент-140, Тошкент давлат аграр университети, бош бино, 3-қават, Ходимлар бўлими. Телефон: 260-46-80. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling