Ўзгармас ток машинасининг қўзғaлиши


Download 145.74 Kb.
bet1/6
Sana31.01.2024
Hajmi145.74 Kb.
#1832568
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўзгармас ток машинасининг қўзғaлиши


Ўзгармас ток машинасининг қўзғaлиши

Ўзгармас ток машинаси асосан икки қисмдан:


1. Машинанинг қўзғалмас қисми - статор (индуктор)
2. Айланувчи қисми - якордан иборат бўлади.
Якор билан сгатор орасида ќаво оралиқ бўлади. Машинанинг қўзғалмас қисмида унинг асосий магнит майдони ќосил бўлади. Сгатор станина ќамда унинг ичида ўрнатилган асосий ва қўшимча магнит қутбларидан иборат. Машинанинг цилиндр шаклидаги якори асосан вал, темир ўзак, якорь чулғами коллектор ва чўткалар қурилмаси каби қисмларга бўлинади,
1 - станина
2 - асосий қутблар
3 - якорь темир ўзаги
4 - коллектор
5 - вал
6 - подшипник
7 - шчитлар
8 - вентилятор
1.Станина. Станина ичида асосий ва қўшимча қутблар ўрнатилади. Унинг ён томонларида эса подшипник шчитлари маќкамланади. Станина орқали асосий магнит оқими беркилади, демак, у темир ўзак вазифасини ќам бажаради, шунинг учун машинанинг станинаси магнит сингдирувчанлиги катта бўлган маќсус пўлатдан тайёрланади. Машинанинг асоси станина билан яхлит (қуйма) холда тайёрланади ёки унга пайвандланади. Машинанинг асоси пойдеворга маќкамланади. Станинанинг уст томонида машинани кўгариш учун маќсус ќалқа бўлади. Кичик ва ўрта қувватли машиналарда станина пўлатдан қуйиб яхлит тайёрланади. Катта қувватли машиналар бир неча бўлаклардан йиғиб тайёрланади.
2. Асосий магнит қутблари. Асосий магнит қутблари станина ичига болтлар билан маќкамланади. Магнит қутбларнинг темир ўзаги электротехника пўлатдан маќсус шаклда тайёрланади. Қутбнинг паст томони қутб бошмоғи дейилади. Қутб бошмоғлари магнит майдонининг текис гарқалишига хизмат қилади. Уюрма токларни камайтириш мақсадида асосий қутб темир ўзаги 0,52 мм қалинликдаги пластинкалардан йиғилади, лак билан изоляцияланади, сўнгра пресслаб, шпилкалар билан тортиб маќкамланади. Асосий магнит қутблариг қўзғатиш чулғамлари ўрнатилади. Чуғлам изоляцияли мис симдан изоляция материалларидан гайёрланган каркасга ўраб тайёрланади. Чулғам қизиб кетмаслиги учун бир неча бўлакларга бўлинади. Айрим бўлаклар орасида вентиляция каналлари қолдирилади. Демак ўзгармас ток машиналарининг асосий магнит майдон қутб темир ўзакларга ўрнатилган қўзғатиш чулғами ёрдамида ќосил бўлади.

Download 145.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling