Ўзгармас ток машинасининг қўзғaлиши


Ўзгармас ток генераторининг ишлаш принципи


Download 145.74 Kb.
bet3/6
Sana31.01.2024
Hajmi145.74 Kb.
#1832568
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўзгармас ток машинасининг қўзғaлиши

Ўзгармас ток генераторининг ишлаш принципи.
Ўзгармас ток генераторларининг ишлаши электромагнит индукцияси қонунига асосланади. Тўз илиши жиќатидан энг содда бўлган Ўзгармас ток генераторлари шимолий (N) ва жанубий (S) магнит қутблари орасида жойлашган пўлат цилиндрларга ўралган бир ўрам мис сим, (а,в,с,d) дан иборат бўлади. Бу цилиндрларга қутблар орасида эркин айланади ва якорь дейилади, рамка эса якорь чулғами дейилади. Якорь бирор хил бирламчи мотор масалан турбина ёки ичдан ёнар моторь ёрдамида алантирилайди. Якорь ўрамининг учлари (ўзаро ва машина валидан изолящияланган) иккига ярим ќалқага уланади, Ярим ќалқаларда иккига қўзғалмас (А ва В) мис ёки кўмир чўтка сирпанади. Чўткалар машинанинг гашқи клеммасига уланган,истеъмолчи шу клеммаларга уланади. Иккига ярим ќалқа ўзгармас ток машинасинингколлектори дейилади.Коллектор рамка билан бирга айланади, чўткалар эса қўзғалмайди. Реал машиналарда коллектор жуда кўп пластиналардан иборат бўлади, Агар генераторнинг якори (масалан, соат мили йўналишига тескари) айлантирилса, якорь симларида ўзгарувчан ЭЮК ќосил бўлади.Бу ЭЮК нинг оний қиймати қуйидагича топилади:
е=ВIV
Якорь чулғамининг ўз унлиги (I) ўзгармайди. Якорь Ўзгармас тезлик билан айлантирилса (IV) кўпайтмаси ќам соnst бўлади, у ќолда
е= соnst В
Демак якорда ќосил бўлмаган ЭЮКнинг қиймати ва йўналиши ќаво оралиғидаги магнит индукцияси билан аникланади. ЭЮК нинг йўналишини ўнг қўл қоидаси билан аниқланади. Ўзгармас ток машинасида магнит куч чизиқлари пўлат цилиндр сиртининг ќар бир нуқтасида унга йўналади, лекин якорь ёрдамвда ЭЮК ќосил бўлиши учун ќаво оралиғида магнит- индукцияси синусоида қонуни буйича гарқалиши керак, Бунинг учун магнит қутблари маълум шаклда тайёрланади. Яъни қутб марказида ќаво оралиғи кичикроқ, ва қутб четларида эса каттароқ қилиб олинади. Қутб ўргасида магнит индукциянингқиймати В=Вmах бўлиб, икки қутб четларида В=0 бўлади. Якорь марказидан ўтувчи 0 0чизиғи геометрик нейтра чизиғи дейилади. Агар магнит индукция синусоида шаклида гарқалган бўлса, якорь симида ќам шундай шаклида ўзгарувчан ЭЮК ва ток ќосил бўлади.
Генератордан ўзгармас ток олиш учун якорь симлари албатга икккига ярим ќалқага-коллекторга уланини лозим. Гашки занжирда ўзгармас ток плюс қутбдан минус қутбга йўналади. А чўтка плюс, В чўтка минус қутбга эга бўлади. Якорь 1800 га бурилганда ўрам симларида ЭЮК нинг йўналиши: ўзгаради, лекин чўткалар қутби, шунингдек, гашқи занжирларда ток йўналиш ўзгармайди, чунки ўрам симларида ЭЮК нинг йўналиши ўзгарганда чўткалар сирпанадиган ярим ќалқалар алмашади. Чўткалар сирпанадиган ярим ќалқалар алмашиши пайтида занжирда ток 0 га тенг бўлади. Шундай қилиб А чўтка шимолий магнит қутби тагида турган симга уланган ярим ќалқа (коллектор пластинкаси) ,В чўтка эса жанубий магнит қутби устида турган симга уланган ярим ќалқада сирпанади, натижада чўткалар қутби ўзгармайди, демак гашқи занжирда ток ќам ўзгармайди, коллектор ЭЮК ни йўналиши ўзгармас лекин пульсланувчи (фақат қиймати ўзгарадиган) токка айлантириб берадиган механик тўғрилагич экан. Якорь чулғами симлари қутблар марказида турганда ток максимум, геометрик нейтралда турганда эса ток 0 га тенг бўлади. Демак бир ўрамли якорь чулғамида ќосил бу;ман ток максимум қийматидан 0 гача ўзгарар экан, бошқача айтганда токнинг пульсланини катта бўлади. Амалда якорь чулғами 16 ўрамдан иборат бўлса, токнинг пульсланини сезилмай қолади, ташқи занжирда йўналиши ва қиймати ўзгармас ток олинади.

Download 145.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling