Ўзгармас ток машинасининг қўзғaлиши


Download 145.74 Kb.
bet2/6
Sana31.01.2024
Hajmi145.74 Kb.
#1832568
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўзгармас ток машинасининг қўзғaлиши

3. Қўшимча қутблар. Қўшимча қутблар ќам статор ичига асосий қутблар орасига ўрнатилади. Қўшимча қутблар 1кВт дан катта қувватли машиналарда коммутацияни яхшилаш яъни чўткалардан учқун чиқишини камайтириш мақсадида ўрнатилади. Қўшимча қутблар темир ўзак ва чулғамлардан иборат бўлади. Қўшимча қутблар чулғами якорь чулғами билан кетма-кет уланади, шунингучун чулғам симининг кўнгдаланг кесими машинанинг номинал токига мўлжаланган бўлади. Қўшимча қутб темир ўзаги пўлатдан қуйма (яхлит) ќолда тайёрланади.Бу темир ўзакда магнит индукцияси кам, шунинг учун унда уюрма токлар деярли ќосил бўлмайди.
4. Якорь. Якорь чулғамида асосий электр юритувчи куч (ЭЮК) индукцияланади. Барабан якорь ишлатилади. Бундай якорда чуламлар якорь темир ўзагининг сиртидаги пазларда жойлашади. Якорь темир ўзаги 0,350,5 мм қалинликдаги айрим пластинкалар (диск ёки сегментлар)дан йиғилади. Уюрма токларни камайтирши мақсадида пластинкалар ўзаро юпқа қоғоз (қалинлиги 0,030,05 мм) ёки махсус лак қатлами билан изоляцияланади. Баъзан темир сиртида ќосил бўлган юпқа оксид қатлами ќам яхши изоляция ќисобланади. Пластиналар маќсус электротехника пўлатидан штамплаш усулида тайёрланади. Айрим пластиналар ёки пакетлардан тайёрланган темир ўзак бўлаклари (пакетлари) валга кийгизилади, пакетлар шайбалар ёрдамида қисилади. Якорь темир ўзагида ќам вентиляция каналлари бўлади. Якорь сиртида ўқи бўйлаб йўналган пазлар бўлади. Бу пазларда якорь чулғами жойлашади. Якорь чулғами жойлашадиган пазлар очиқ, ёки ярим ёпиқ кўриншида бўлади. Ўрта ва катта қувватли машиналарда темир ўзак очиқ пазли, кичик қувватли: машиналарда ярим ёпиқ пазли қилиб тайёрланади. Чулғам жойлаштирилган пазлар сиртидан ёғоч пона билан беркитиб қўйилади.
1- ёғоч пона
2 - картон
3 - чулғам симлари
4 - микалит ленга
Кичик қувватли машиналарда ёғоч пона ўрнига бандаж симлари ўралади. Бандаж симлар сифатида пўлат ёки бронза сим ишлатилади. Якорь чулғами айрим бўлаклардан тўз илади. Ќар бир бўлакнинг бош учи ва охири коллектор пластинкаларига кавшарланади. Якорь вали олий нав пўлатдан тайёрланади. Якорь валига совўтувчи вентилятор ўрнатилади. Вал учига шкив ёки муфга кийдирилади.
5. Коллектор. Коллектор валга (якорь темир ўзагинингёнига) ўрнатилади. Коллектор қалдирғоч думи шаклида бўлиб пластинкалари мисдан ясалади. Пластивкалар ўзаро, ќамда валдан изоляцияланади. Коллектор пластинкаларининг бир томоннда ўсма қисми бўлиб, унга якорь чулғами учлари кавшарланади. Пластинкалар шайбалари болтлар билан махкамланади. Шайбалар билан коллектор пластинкалари орасига миканинг қистирма қўйилади. Миканинг қистирма мис пластинкаларидан гахминан 0,81,5 мм пастроқ» урнатилади. Коллекторнинг айрим қисмлари йиғилгандан сўнг унинг усти аниқ, цилиндр шаклида ва текис бўлиши учун сганокда йўнилади. Кичик қувватли машиналарнинг коллекторидаги мис пластинкаларини пластмассага преслаб тайёрланади.
Пластмассага ўрнатилган коллектор
1 - коллектор пластинкаси
2 - пластмасса
3 - пўлат втулка
6. Чўткалар. Айланиб турувчи якорь чулғамларидаги токни гашқи занжирга ўз атиш учун графит, кўмир-графит ёки бронза-графитдан гайёрланган чўткалардан фойдаланилади. Қўзғалмас ќолатдаги чўткалар маќсус чўтка туткичларига ўрнатилиб, улар янги конгакт ќосил қилиш мақсадида пуружина ёрдамида коллектор пластинкаларига босилиб туради. Чўтка туткичлар траверсга, траверс эса подшипнинг қалқонига ёки станинага маќкамланади. Ўзгармас ток машинасида станинанинг икки томонида унга маќкамланган подшпник шчитлари бор. Шчитлар марказига подшипниклар ўрнатилади. Одатда электр машиналарида шарикли ёки роликли подшипниклар ишлатилади. Машинани гашқи занжирга улаш учун ундаги чулғамларнинг бош ва охирги учлари клеммалар панелига чиқарилади.
Якорь чулғам учлари - Я1, Я2
Қўшимча қутб чулғамлари - Д1, Д2
Параллел уланадиган қўзғатиш чулғам учлари - Ш1, Ш2
Кетма-кет уланадиган қўғатиш чулғам учлари - С1, С2
Компенсацион чулғам учлари - К1, К2



Download 145.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling