Jild: 01 Nashr: 01 2022 yil


Jild: 01 Nashr:01 2022 yil


Download 467.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana10.01.2023
Hajmi467.67 Kb.
#1087400
1   2   3   4   5   6
Jild: 01 Nashr:01 2022 yil
22
AMALIY VA TIBBIYOT FANLARI ILMIY JURNALI
Бу моддаларнинг кишилар соғлигига, турмушига ва жамиятга зарари бугунги кунда
кўпчиликка аён. Лекин унга қарши курашда жасорат етишмаяпти. Шунинг учун бизнинг
соғлик йўлидаги харакатимиз анна шу зарарли одатларни тушунтиришимиздан буткул
чикариб ташлашга қаратилган бўлиши керак. 
Ичкилик оқибатида соғлиққа етадиган хавф - хатарлар: қон босимини ошиши,
ошкозон касалликлари, рухий касалликлар, саратон касаллиги, айниқса оғиз, томоқ ва қизил
унгач саратони, жигар циррози ва сариқ касаллик, организмнинг бетоп ахволи: уйда, ишда,
кўчада юз берувчи фожиялар: ўз жонига суикасд холлари. 
Хомиладор ва эмизикли аёллар спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан ўз
боласининг соғлигига зиён келтирадилар. Гиёхвандлик наркотик моддаларни доимо ва борган
сари кўп микдордқ қабул қилишга мойиллик шаклида кўзатиладиган касалликдир. Гиёхванд
деганда наша, геран, какин, гашиш, марихуана ва хаказоларга урганиб уларни истеъмол
қилмасдан тура олмаслик, хумор тутадиган даражага етиш, ўзини тута олмаслик тушунилади.
Бу моддаларни ўзулуксиз қабўл қилиш одамларда рухий ва саматик ўзгаришларга олиб
келади. Гиёхвандлик у инсон носоғлом. Демак унинг фарзанлари ҳам соғлом бўлмайди.
Бундай чақалоқлар ақли заиф, юраги носоғлом, ноғирон ва чала туғилади.Туғилгандан кейин
бу чақалоқларнинг илк дамлари оғир бўлади ёки узоқ яшамайди.
Гиёхвандлик тана қалб касаллигидир.
Оила ва оилавий муносабатларнинг соғлом бўлиши ва узоқ умр кўришидаги роли
кўпчиликка маълум. Лекин бу масала кўпчиликнинг эътиборидан четда колаётган оила
кўришда ҳам хисобга олинаётган ва окибатда соғлигимизга жиддий зиён етказаётган бир
масала борки, бўлар хақида очик ва ошкор сўзлаш, тўғри йўлни аниклаш зарур. Биз
алохида ургу бермокчи бўлган масала оилани тузиш. 
Баъзи иқтисодий, миллий сабаблар, эски аънана ва расм русумлар туфайли яқин
қариндошларнинг никохланиши халкимиз орасида хозирги кунда ҳам учраяпти. Кўп
холларда майиб мажрух, эсипаст, касалванд фарзандларни туғилиши кузатиляпти. Бундан
ташқари яқин қариндошликда дунёга келган фарзандларда кўпинча яшарин нуқсонлар 
сақланиб колади. Бу нуқсонлар йиллар ўтиши билан ўз таъсирини кўрсата боради. 
Жисмоний фаоллик - бу энергия сарфланишига олиб келадиган тана харакатидир.
Харакатлар туфайли бадандаги мода алмашиши жараёнлари тезлашади, ички аъзолар
фаолияти яхшиланади, бугинларнинг эгилувчанлиги таъминланади. Шунинг учун ёшларнинг
доимо жисмоний тарбия билан шуғулланиб туриши ҳам ижобий натижалар беради, уларнни
иродали ва кобилиятли бўлишига, рухан ва жисмонан чиникишига, жинсий тарбия
масалаларига яхши таъсир кўрсататди. Бундан ташқари тарбия воситаси сифатида ибрат
бўладиган адабиётлар, кино, театр ва санъатнинг бошқа турларидан фойдаланиш мақсадга
мувофикдир. 

Download 467.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling