Jild: 01 Nashr: 01 2022 yil


Jild: 01 Nashr:01 2022 yil


Download 467.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana10.01.2023
Hajmi467.67 Kb.
#1087400
1   2   3   4   5   6
Jild: 01 Nashr:01 2022 yil
21
AMALIY VA TIBBIYOT FANLARI ILMIY JURNALI
Жахон статистикаси бўйича афсуски, бир йилда 5000 нафардан зиёд аёллар
асоратланган хомиладорлик, туғруқ ва аборт туфайли хаётдан кўз юмадилар, ун минглаб
аёлларда хомиладорлик асоратлари мавжуд бўлиб, баъзиларида она ва бола хаёти учун хавф
туғдириши ва ноғиронликка олиб келиши мумкин. Оналар ўлими холатларининг асосий
сабаблари бу хомиладорлик билан боғлиқ қон босимининг кутарилиши, туғруқдаги қон
кетишлар, ички аъзо касалликлари, аборт ва унинг асоратлари хисобланади. 
Кўп холларда оналар ўлимининг олдини олиш мумкин, бунинг учун мамлакатимизда 
етарли шарт – шароитлар яратиб берилган, албатта бу қилинаётган ишлар оила жуфтликлари,
махала маслахатчилари, мутахассислар жиддий ёндошишлари керак.
Саломатлик - бу одамнинг ўзини турмушдаги ижтимоий роли ва вазифаларини
самарали бажариш учун энг юксак кобилиятидир. Инсоннинг саломатлиги ижтимойи
қадриятлар асосида энг мухим уринлардан бирини эгаллайди. Маълумки, инсон турмуши
саломатлик даражалари бир – бирига богланиб кетган жараёндир. Инсон оилани
фаоллаштиришнинг энг мухим шарти бўлиш саломатлик одомларнинг турмуш даражасига,
жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётига боғлиқдир. Маълумки, Республикамиз
мустақил давлат бўлганидан буён ахолини саломатлигини сақлаш борасида хукуматимиз
томонидан қатор фармонлар ишлаб чиқилиб, хаётга тадбик этилмокда. Соғлом турмуш тарзи
«гигиеник ахлок» хисобланиб, санитария – гигиена маъёрларига илмий асосланган холда
сагликни сақлаш ва мустахкамлашга йўналтирилган бўлиб, узоқ умр кўриш, мехнат
фаолиятини сақлашни таъминлаш ҳамда зарарли одатлардан тийилишини билишдан
иборатдир. Барча тирик мавжудодларда жинсий муомила насл колдиришнинг асосий талаби
хисобланади. Инсонда бу муомала насл колдириш билан бир қаторда унинг хаёт лаззатини
ҳам таъминланган. Кишилик жамияти ўзининг узоқ тараққиёти давомида бу масалани оила
шаклида қонунлаштирилган. Оилани ташқил қилиш, жинсий муносабатлар масаласи бу
келгуси авлоднинг қандай бўлиши, уларнинг соғлиги ва улардан ҳам кейинги авлодлар
саломатлиги ҳамда иқтидорини таъминлайдиган насллар колдириш масаласи билан боғлиқ. 
Бу сохадаги талаб жинсий жуфт танлашдан тортиб, жинсий аъзолар гигиенасигача жинсий
муносабатлардан тортиб, соғлом оилавий муносабатларигача ўз ичига олади. Балоғат ёши
даврида ўғил болалар ва қизлар организмида фақат иккиламчи жинсий белгиларгина пайдо
бўлиб колмасдан, балки уларда сезиларли даражада рухий ўзгаришлар ҳам кўзатилади.
Ўсмирларни бу даврда рухан эхтиётлаш, уларга нисбатан диккат – эътиборни кучайтириш,
келажакда фақат жисмонан бакувват ёшларгина эмас, балки рухан соғлом авлодни юзага
келтиришга асос бўлади.
Ўсмирларнинг бологатга етиши даври сирларини билмасликлари кўпинча нохуш
оқибатларни келиб чикишига сабаб бўлади. Бундай холл юз бермаслиги ҳамда жинсий 
балоғат хусусиятларидан хабардор бўлиши учун ўғил отага, қиз эса онага ёки гинеколог
шифокорларга мурожаат қилиши ва улар назоратида бўлиши лозим. 
Хар қандай жамиятнинг ривожланишини таъминлайдиган, кўзга кўринмайдиган бир 
куч бор. Бу куч кишининг шахсий манфаат йўлидаги харакати. Лекин бу йўлда пул, бойлик,
мол, дунёга хирс куйган баъзи бир кимсалар кишини карахт қилувчи тамаки махсулотлари,
спиртли ичимликларни ишлаб чикариб, катта бойлик ортирмокдалар. Худди ана шу
кайфиятдаги кишилар жамиятни гиёхвандлик деган мудхиш жарлик томон етақламокдалар. 



Download 467.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling