Йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокараларни ташкил этиш тўғрисида


Download 329 Kb.
bet3/26
Sana01.03.2023
Hajmi329 Kb.
#1242584
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
26-ДМТТлар учун жамоа шартномаси тайёр 2023

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

2023 йил 24 феврал Дўрман қишлоғи.


Раислик қилувчи: 26-ДМТТ директори Й.Аскарова


Ассалому-алайкум ҳурматли жамоадошлар!

Пешку тумани 26-ДМТТ жамоаси умумий йиғилишида 30 нафар ташкилот ходимларидан 25 нафари иштирок этишмоқда. Узрли сабаблар билан 5 нафар ходим йиғилишда иштирок этишмаяпти. Шунингдек, бугунги йиғилишимизда Пешку туман мактабгача таълими бўлимидан Ф.Насриддинова иштирок этмоқда.


Квориум бор, йиғилиш иш бошлаш ваколатига эгамиз.
Пешку тумани 26-ДМТТ жамоаси умумий йиғилишини очиш ҳақида қандай таклиф бор?
Йиғилиш очилсин деган таклиф тушди. Ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Таклиф бир овоздан қабул қилинди.
Пешку тумани 26-ДМТТ жамоаси умумий йиғилишини очиқ деб эълон қиламан.
Йиғилиш ишчи ҳайъатини сайлаб олишимиз керак.
Йиғилиш ишчи ҳайъатини 3 кишидан иборат қуйидаги таркибда сайлашни таклиф этаман:



1

Й.Аскарова

26-ДМТТ директори

2

С,Тешаева

26-ДМТТ касаба уюшма қўмитаси раиси

3

Ф.Насриддинова

Туман ХТБ методисти

Раислик қилувчи: Йиғилиш ишчи ҳайъатини 3 кишидан иборат бўлсин ва таклиф этилган таркибда сайлаш таклиф этилди. Бошқа таклифлар борми? Ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш ишчи ҳайъати бир овоздан сайланди.
Сайланганларни ишчи ҳайъатидан жой олишлари сўралади. Марҳамат.
Йиғилиш котиблигини М.Каромовага топшириш тўғрисида таклиф бор. Бошқа таклифлар борми?
Йўқ бўлса, ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш котибияти бир овоздан сайланди, иш бошлаши сўралади.
Бугунги йиғилиш кун тартиби ва иш вақтини тасдиқлаб олишимиз керак. Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритиш тавсия этилади :
1. Пешку тумани 26-ДМТТ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида.
2. Пешку тумани 26-ДМТТ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
3. Пешку тумани 26-ДМТТ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси тўғрисида.

Таклиф этилган кун тартибига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритувчилар борми? Таклиф этилган йиғилиш кун тартиби тасдиқлансин деган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.


Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш кун тартиби бир овоздан тасдиқланди.
Йиғилиш иш тартиби қуйидагига таклиф этилади.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан маъруза учун 20 дақиқагача, музокаралар учун 3 дақиқагача вақт берилиб, йиғилишни танафуссиз якунлаш тўғрисида таклиф бор. Бошқа таклифлар борми? Таклиф этилган йиғилиш иш тартиби тасдиқлансин деган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш иш тартиби бир овоздан тасдиқланди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари, рухсатингиз билан йиғилиш кун тартибидаги 1-масалани муҳокама этишга ўтамиз.
Пешку тумани 26-ДМТТда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган ташкилот маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида маъруза учун сўз 26-ДМТТ директори- Й.Аскарова марҳамат !
Маъруза ўқиб эшиттирилди.

Download 329 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling