Йилларда Фарғона шахар аҳоли ўртасида Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллигининг тарқалиши ва унинг профилактикаси
Download 16.92 Kb.
|
Oshqozon va 12 barmoqli yara kasalligi MAQOLA 2023
2020-2021-йилларда Фарғона шахар аҳоли ўртасида Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллигининг тарқалиши ва унинг профилактикаси Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари ичида кенг тарқалгани яра касаллигидир. У илгари ўрта ёшдаги кишиларда кўпроқ учрар эди. Лекин бу касаллик ҳам бошқалари каби "ёшариб" бормоқда. Сир эмаски, кўплаб ёшларимиз йўл-йўлакай "хот дог", гамбургер каби тез тайёр бўлувчи таомларни еб, соғлиқ учун зарарли бўлган турли газланган ичимликларни истеъмол қиладилар. Тушликда эса иссиқ таомларни хотиржам емайдилар. Шу сабабларга кўра аввалига гастрит (меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиши) даволанмаган гастритдан эса яра пайдо бўлади. Одам оч қолганида меъдадан чиқаётган шира парчалаши лозим бўлган овқатга тушмагач, ундаги шиллиқ қаватни парчалай бошлайди. Бу ҳол сурункали равишда такрорланса меъда шираси охири ичакни ёки меъдани тешади. Меъда ёки ичакнинг шиллиқ пардаси яллиғланса унга мунтазам равишда тушаётган шира туфайли яра ҳосил бўлади. Яра касаллиги – овқат ҳазм қилиш тизими гастродуоденал қисмининг сурункали касаллиги ҳисобланиб, меъда ва ўн икки бармоқли ичакда ҳосил бўлган яралар билан характерланади. Оғриқ – меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигининг асосий белгисидир. Меъда яралари билан боғлиқ оғриқ овқатлангандан сўнг 30-60 дақиқа ўтгач пайдо бўлади. Бундай оғриқлар уч хил бўлади: кечки, очликда пайдо бўладиган ва тунги оғриқлар. Оғриқлар тўмтоқ, симилловчи, ўювчи ёки тўлғоқсимон бўлиши мумкин. Асосан оғриқ овқат тановвул қилгандан сўнг, антацид дорилар қабул қилганидан кейин ёки қайт қилгандан сўнг тўхтайди. Одатда меъда яраси 0,5 см.дан 1 см.гача ва ундан ҳам катта, 12 бармоқли ичакдаги яра 0,7 см ва 1,5-2,0 см. дан катта бўлади. Шунингдек, меъда шиллиқ қаватининг юза яраси – 0,5 см. гача, чуқур жойлашган яраси эса 0,5 см. дан ошади. Ривожланган мамлакатларда аҳолининг 6-10 фоизи яра касаллиги билан оғрийди. Статистик маълумотларга кўра, эркакларда аёлларга нисбатан яра касаллиги кўпроқ учрайди. Ёшларда кўпроқ ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги, ўрта ёшли беморларда эса меъданинг яра касаллиги кўпроқ кузатилади. Шаҳар аҳолиси қишлоқ аҳолисига нисбатан кўпроқ касалланади. Бунга тушликни вақтида емаслик ёки умуман кундузлари овқатланмаслик, қолаверса, бир мартада икки-уч ҳисса овқатни бирданига ейиш, стресс (руҳий зўриқиш)лар ва шу кабилар сабаб бўлади. Яра касаллигининг ривожланишида ирсий мойиллик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унинг келиб чиқишида қуйидаги сабабларни кўрсатиш мумкин: НР (хелико бактерия) инфекциясининг таъсири. Ўн икки бармоқли ичак яра касаллигининг ривожланиши юз фоиз шу вируснинг организмга тушишига боғлиқ. Кучли ёки доимий руҳий зўриқишлар. Алиментар (овқат билан боғлиқ) омил. Спиртли ичимликлар ва кофени кўп истеъмол қилиш, чекиш. (Кофе ичиш зарурияти туғилганида, албатта сут билан ичиш зарур). Чекувчи инсонларда бошқаларга нисбатан яра касаллиги икки баробар кўп учраши аниқланган. Дориларнинг ножўя таъсири (аспирин, индометацин, резерпин кабилар). Яра касаллигининг ривожланишига омил бўлувчи баъзи сурункали касалликлар: сурункали обструктив бронхит, бронхиал астма, ўпка эмфиземаси, жигар циррози, меъда ости бези хасталиклари. 2020-йилда Фарғона шахрида ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги 14 ёшгача бўлган болалар орасида жами: 9 та. 18 ёш ва ундан катталар орасида жами: 953 та қайд этилган бўлиб, шундан аёллар орасида 541 та аниқланган. 2021 йилда эса 14 ёшгача бўлган болалар орасида жами: 8 та. 18 ёш ва ундан катталар орасида жами: 883 та қайд этилган бўлиб, шундан аёллар орасида 524 та аниқланган. Замонавий даволаш тадбирлари 2000-2005 йилларда Маастрикст консепсиясида тавсия этилган хеликобактерияларга таьсир этувчи антибиотиклар, протон помпа ингибиторларини (ППИ) кенг қўллашни амалиётда тадбиқ этилиши- Биринчи даволаш босқичи: ППИ 20мг кунига 2 махал, Кларитромицин 500мг кунига 2 махал, Амоксициллин 1000мг кунига 2 махал даволаниш муддати 7-14 кунни ташкил этади. Иккинчи даволаш босқичи: ППИ 20мг кунига 2 махал, Висмут субцитрати/субсалицилат 120 мг кунига 4 махал, Метронидазол 500 мг кунига 3 махал, Тетрациклин 500 мг кунига 4 махал даволаниш муддати 7-14 кунни ташкил этади; аҳоли орасида яра касаллигини самарали даволаш ва асоратларини олдини олишга эришилмоқда. Ривожланган мамлакатларда ахоли ўз соғлигини химоя қилиш мақсадида ўз хохишлари билан барча мавжуд клиник лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтадилар, зарур бўлганда профилактик дори дармонлар врач тавсияси билан озиқ-овқат пархезларини қабул қилишади. Бизнинг мамлакатимизда эса зарур бўлганда кўрсатмага асосан хам клиник лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтишни хохлашмайди. Ахоли ўзига қулай яшаш жойларида бепул текширувлардан ўтганларида эди кўплаб касалликларни эрта аниқлаб, асоратларининг олди олинган бўлар ва ишга яроқсиз кунлари камаяр эди. Гастроэнтеролог: Махмудов О.А Download 16.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling