Йилларда германия. 1-§. Германияда маъмурий-ҳудудий бошқарув тизими
-§. “Коль даври”: немис неоконсерватизми ва Германиянинг бирлашиши
Download 137.93 Kb.
|
Германия 1945-2023
4-§. “Коль даври”: немис неоконсерватизми ва Германиянинг бирлашиши.
Г.Коль парламентда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун, Бундестагни тарқатиб юбориб навбатдаги сайловларни ўтказди. Сайловлар 1983 йил 6 мартда бўлиб ўтди ва янги коалициянинг ишончли ғалабаси билан якунланди. ХДС 38,2% овоз ва 192 мандат, ХСС - 10,6% овоз ва 52 мандат, ЭДП - 7% овоз ва 34 мандатга эга бўлди. ГСДП 38,2% овоз олиб (193 мандат)га эга бўлди ва расман энг йирик фракцияга айланди, аммо таъсир кучи бўйича парламентда янги коалициядан ортда қолаётган эди. 1983 йил Бундестаг сайловларида кутилмаган ҳодиса “яшиллар”нинг муваффақияти бўлди. Улар 5,6 % овозга эга бўлиб, илк бор Бундестагда ўз фракциясига эга бўлди. Сайловда “яшиллар” 1983 йил январида партиянинг V съездида қабул қилинган янги дастур билан чиқди. Унинг шиори қуйидагича эди:”Мақсадли меҳнат қилиш якдиллик билан яшаш. Ишсизлик ва ижтимоий ҳуқуқларни чеклашга қарши кураш”. Ўз ҳаракатларининг энг муҳим тамойилларини сақлаб қолган ҳолда “яшиллар” ўз дастурига энергетика, транспорт, уй-жой қурилиши, ишсизлик, инфляция, ижтимоий хизматлар фаолиятини тўхтатишга қарши курашга қаратилган бир қатор долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни киритди. “Яшиллар” стратегик мақсад сифатида ҳам инсон, ҳам табиатни эксплуатация қилишга йўл қўймайдиган тотув ва демократик жамият, янги “экологик тузум”ни барпо этишни мақсад қилиб қўйди. “Яшиллар”нинг партиявий спектрнинг доимий элементига айланиши ГФРдаги бутун сиёсий тизимини барқарорлашуви учун катта аҳамиятга эга эди. “Яшиллар” партияси раҳбарлари “парламент ташқарисидаги мухолифот”ни (яъни халқаро Гринпис ташкилотига интилувчи радикал-экологларни, қонун чиқариш жараёнида қатнашишга ҳаракат қилувчи мўътадил “парламент қаноти”, уруш ва фашизмга қарши курашувчи гуруҳлар, талаба фаоллари)ни бирлаштиришга муваффақ бўлди. Шу билан “янги ижтимоий ҳаракат”ларни мамлакат сиёсий тизимига қўшишнинг ўзига хос механизми шаклланди. Бундан фақатгина ўнг радикал гуруҳлар мустасно эди. Бу гуруҳларнинг энг йириги 1983 йилда ташкил қилинган Республикачилар партияси эди. Унинг дастуридан экстремистик характердаги миллатчилик ва қасоскорлик (реваншизм) ўрин олган эди. Терроризм илгаригидек барқарорликка зарба берувчи роль ўйнарди. Янгиланган христиан-демократик ҳаракатнинг сиёсий устунлиги бутун ўн йиллик давомида яққол кўринди. 1984 йил ГФР президенти этиб ХДСнинг энг обрўли раҳбарларидан бири Рихард фон Вейцзеккер сайланди. 1987 йилдаги парламент сайловларида ХДС/ХСС қанотининг мавқеи пасайди. ХДС 34,5% овоз (174 мандат), ХСС 9,8% овоз (49 мандат)га эга бўлди. Аммо ҳукумат коалицияси 9,1% овоз (46 мандат) олган ЭДП туфайли сақлаб қолинди. 37% овозга эга бўлган ГСДП фракцияси Бундестагда 187 мандатга эга бўлди. Бу сайловларда социалистлар электоратининг бир қисми ривожланаётган “Яшиллар” партияси (8,3 овоз, 42 мандат) га эга бўлди. Тузилмавий сиёсатнинг янги элементи хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишдан иборат бўлди. Аммо ғарбнинг бошқа илғор мамлакатларидан фарқли ўлароқ немис неоконсерваторлари бу соҳани устивор деб ҳисобламадилар. Хусусийлаштиришнинг биринчи ўн йиллиги давомида Г.Коль ҳукумати (1982-1992) бюджетдан атиги 10 миллиард марка олди, холос. Шу билан бирга халқ хўжалиги фаолиятида катта роль ўйнамайдиган, унчалик катта бўлмаган корхоналар хусусийлаштирилди. Кичик ва ўрта бизнесга нисбатан юритилган рағбатлантириш сиёсати муҳимроқ роль ўйнади. Бу сиёсатнинг асосий усули корпоратив маблағга чексиз имтиёзлар берувчи солиқ-молия ислоҳотини амалга оширишдан иборат бўлди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида асосий эътибор йирик ишлаб чиқарувчиларга қаратилди. Коль ҳукумати қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сонини қисқартиришга ( у 80-йилларнинг охирига келиб, иқтисодий фаол аҳолининг 4,5% гача тушиб қолди) эътибор қаратди. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари қисқартирилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши экинларнинг янги серҳосил навларини яратиш ва чорва моллари зотларини селекция қилиш, экинларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини янгилаш ва ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ҳисобига таъминланди. Коль ҳукумати ички сиёсатининг ютуғи кўп жиҳатдан хўжалик иқтисодиёти доирасида ўсиш фазаси бошланганлигига боғлиқ эди. Ишлаб чиқаришнинг инқироздан чиқиши 1983 йилдан бошланди ва кейинги 8 йил давомида ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсиб борди. Ўсиш чўққиси 1990 йилга тўғри келди, ЯИМ ўсиши ўша йили 4,5%ни ташкил этди. Айниқса, машинасозлик, автомобиль, кимё, электротехника соҳалари юқори суръатлар билан ривожланди. Экспорт ҳажми бўйича ГФР АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиши натижасида экспортнинг тез ўсиб бориши ташқи савдонинг барқарор ошириб боришга имкон берди. 1990 йилда ташқи савдо миқдори 148,5 миллиард маркани ташкил этди (икки йил олдин 128 млрд.марка эди). Ишсизлик даражаси секин, аммо бир маромда пасая борди. 1990 йилга келиб ишсизлик ўн йил ичида илк бор 2 млн. кишидан (иқтисодий фаол аҳолининг 7%и) камроқни ташкил этди. ГФР молиявий тизимининг барқарорлиги марканинг халқаро ҳисоб-китоблардаги ролининг сақланиб қолишига имкон берди. Ташқи сиёсатдаги устивор йўналишлар Г.Коль томонидан канцлер лавозими учун кураш давридаёқ эълон қилинган эди. У ГФРнинг демократия ва халқаро ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлашга, Атлантик якдиллик принципига риоя қилишга, НАТО аъзолари ўртасида тенг ҳуқуқли муносабатларга эришишга интилди. Г.Коль ГДР суверенитетини сўзсиз тан олар, аммо иккита немис давлати ўзаро муносабатларининг (“Германия масаласи”) халқаро-ҳуқуқий характерга эга бўлишини нотўғри деб ҳисоблади. Г.Коль ҳокимият тепасида бўлишининг илк йилларида НАТО даги стратегик шериклари билан муносабатларни мустаҳкамлашга эътибор қаратди. Мамлакатда урушга қарши ҳаракатларнинг авж олишига қарамасдан Коль ҳукумати ГФР ҳудудида АҚШнинг ўрта ва қисқа масофага учириладиган ядро ракеталарини жойлаштириш бўйича тузилган барча шартномаларга қатъий риоя қилди. Ғарбий Германия дипломатияси Буюк Британиянинг Фолкленд (Мальвин) ороллари учун курашини ва АҚШнинг Гренадага ботириб киришини маъқуллади. Коль ҳукумати стратегик мудофаа ташаббуси (СМТ) дастурига қўшилди. 1986 йил Рейкявикда бўлган АҚШ-СССР олий даражадаги музокораларида Рейганнинг позициясини қўллаб-қувватлади. Г.Коль ташқи ишлар вазири лавозимини ўзида сақлаб қолган Геншернинг фаол қўллаб-қувватлашига таяниб, Европада ривожланиш жараёнининг янги босқичини бошлашга катта ҳисса қўшди. Коль 1989 йилги “Европа Иттифоқи тўғрисидаги декларация”нинг имзоланишида иштирок этди. 1984 йилдан Франция Ғарбий Германия алоқалари фаоллаша борди. 80-йиллар ўрталаридаги халқаро муносабатлар характерининг ўзгариши билан ГФРнинг глобал сиёсатига тузатишлар киритилди. Г.Коль олий даражадаги Совет-Америка мулоқотини фаол қўллаб-қувватлади. У кичик ва ўрта масофага учувчи ядро ракеталарининг қисқартирилиши тарафдори бўлди. 1988 йил октябрида Г.Колнинг Москвага сафари ва 1989 йил июнидаги М.Горбачевнинг жавобан ташрифи иккала мамлакат раҳбарияти ўртасидаги самарали мулоқотга замин яратди. Совет-ГФР ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бири СССРда яшовчи немис миллатига мансуб фуқаролар тақдири, уларнинг тарихий ватанига қайтишларини қонунийлаштириш ва таъминлаш муаммоси бўлди. Кейинчалик, СССР ҳудудида бўлган сиёсий ўзгаришларга қарамасдан Совет-Германия алоқаларининг ижобий барқарорлиги сақланиб қолди. Бу самарали ҳамкорлик Ғарбий Германия дипломатиясининг асосий масалалари бўлган Германияни бирлаштириш муаммосининг ҳал этилишини анча енгиллаштирди.
Download 137.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling