IV. ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
4.1. Оила институтини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
|
85.
|
Жамият ривожланишининг замонавий хусусиятларини инобатга олиб, Оила кодексини такомиллаштириш.
|
1. Ишчи гуруҳ тузиш.
2. Оилани мустаҳкамлаш, фарзандларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар, шу жумладан ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишнинг олдини олишга оид нормаларни киритиш масалаларини ўрганиш.
3. Ўрганиш натижалари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил октябрь
|
-
|
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Маҳалла вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Олий суд,
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура
|
86.
|
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш.
|
1. Туман (шаҳар)лардаги Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини ўрганиш.
Бунда:
ўқувлар ташкил қилишга тизимли услубий кўмаклашиш;
ўқувларни замонавий усулларда ташкил қилиш ва қамровини кенгайтириш;
марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат ўқув марказларини ижтимоий буюртмалар орқали ўқувларни ўтказиш учун жалб қилиш ва ўқувлар сифатини оширишга эришиш;
ёшларнинг иш жойи ва таълим муассасасида иш ҳақи ва стипендияси сақланган ҳолда машғулотларга қатнашиш учун курсларда иштирокини таъминлаш тизимини яратиш.
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил декабрь
|
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари
|
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Маҳалла вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
87.
|
«Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) ва мобил иловаси фаолиятини такомиллаштириш ва оммалаштириш.
|
1. «Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) фаолиятини такомиллаштириш ва мобил иловасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил май
|
Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари
|
Ёшлар ишлари агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. «Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) ва мобил иловаси фаолиятини оммалаштириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш.
|
2022 йил июнь
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |