Йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур 1-иловага мувофиқ


-боб. Миллий дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари


Download 131.75 Kb.
bet5/33
Sana06.01.2023
Hajmi131.75 Kb.
#1080785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
ПФ-87 07.03.2022

3-боб. Миллий дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари
Қуйидагилар Миллий дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади.
I. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
Хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш.
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш.
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш.
Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш.
Чет элга ишлаш учун кетган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, одам савдосининг олдини олиш.
Хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган халқаро конвенциялар ва миллий қонунчилик нормалари ижросини мониторинг қилиш.
II. Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш.
Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш.
Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш.
Хотин-қизларнинг таълим олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, илм-фан соҳасида аёлларнинг ролини янада ошириш.
Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча шарт-шароит яратиш.
Нуроний онахонларни эъзозлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш.
III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш
Ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандни тарбияловчи аёлларни қўллаб-қувватлаш.
Уй-жойини таъмирлашга муҳтож ҳамда нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш.
Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш.
Ўзгалар парваришига муҳтож кекса ёшдаги аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
«Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш.

Download 131.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling