Йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур 1-иловага мувофиқ


IV. Оила институтини мустаҳкамлаш


Download 131.75 Kb.
bet6/33
Sana06.01.2023
Hajmi131.75 Kb.
#1080785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
ПФ-87 07.03.2022

IV. Оила институтини мустаҳкамлаш
Оила институтини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш.
Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш.
Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш.
Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.
V. Хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш.
Ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
4-боб. Миллий дастурни амалга ошириш
Миллий дастур уч босқичда: 2022-2023 йиллар, 2024-2025 йиллар ва 2026 йил давомида амалга оширилади, бунда:
а) биринчи босқичда (2022-2023 йиллар) ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратишга ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар бажарилади:
хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида масофавий иш усули ва мослашувчан иш графигида ишлаш механизмлари жорий этилади;
узоқ муддатга хорижга чиқиб кетаётган ота-оналар томонидан фарзандига васий ёки ҳомий тайинлашнинг мажбурий тартиби ўрнатилади;
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилади;
хотин-қизлар орасидаги ишсизлик даражасини камайтириш учун улар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади;
иш билан банд бўлмаган хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чоралар кўрилади;
иқтидорли ёш хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизими яратилади;
республика ва ҳудудларда «Етакчи аёллар мулоқоти» платформаси ташкил этилади;
хориждаги ватандошлардан иборат «Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши» ташкил этилади;
вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларининг фаолияти йўлга қўйилади;
қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги коллеж ва техникумларда касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олишлари таъминланади, 3 ёшгача фарзанди бўлган талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади;
«Аёллар дафтари»га киритилган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жой шароитлари яхшиланади, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга доимий даромад манбаига эга бўлишда кўмаклашилади;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ташкилотларининг тегишли фанлари таркибига оила қадриятлари ва оила психологиясига оид мавзулар киритилади;
нотинч ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Оилавий саёҳат» туристик пакетлари жорий этилади;
нотинч оилалар учун оилавий психологлар ёрдамини кўрсатиш тизими жорий этилади;
б) иккинчи босқичда (2024-2025 йиллар) барча соҳаларда гендер тенгликка эришиш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш ишларини янги босқичга кўтаришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар бажарилади:
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш билан боғлиқ мавжуд инфратузилмаларни мустаҳкамлаш ва янгиларини тизимли равишда барпо этиш ишлари жадаллаштирилади;
Миллий дастур доирасида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг «маҳаллабай» ижроси устидан мониторинг олиб бориш тизими янада такомиллаштирилади;
в) учинчи босқичда (2026 йил) хотин-қизларнинг ҳуқуқий, тиббий, психологик саводхонлигини ошириш ҳамда илмий-маданий иқтидори ва ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар бажарилади:
Миллий дастурнинг асосий натижаларига эришиш, мақсадли параметрлари кўрсатилган инсон капиталини етакчи ривожланган мамлакатларда қабул қилинган мезонларга мувофиқ баҳолаш тартибига ўтилади;
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун индикаторлар яратилади.

Download 131.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling