Йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 69.72 Kb.
bet2/3
Sana12.02.2023
Hajmi69.72 Kb.
#1192315
1   2   3
Bog'liq
Президент

ПФ-4947-сон фармони мазмун моҳияти.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсади белгилаб олинди.
Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қуйидаги устувор йўналишлар белгиланди:
1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;
3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;
4. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби узоқ муддатга белгиланган устувор мақсадлар белгилаб берилди.
Шу билан бирга таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4.4. бандида таълим ва фан соҳасини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари белгилаб берилган.
1. Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш;
2. Таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш;
3. Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш;
4. Умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш;
5. болаларни спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга, уларни мусиқа ҳамда санъат дунёсига жалб қилиш мақсадида янги болалар спорти объектларини, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш;
6. касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва иш берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш;
7. таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш;
8. илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3276-сон қарорининг мазмуни:


Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, таълимнинг юқори сифатини таъминлашда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун қуйидагилар назарда тутилди:


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахслар томонидан мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, нодавлат таълим хизматлари кўрсатишни лицензия асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик бериши таъкидланди.
Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналиш ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш орқали таълим-тарбиянинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитлар яратиш;
соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун анъанавий таълим хизматлари билан бир қаторда сифатли ва оммабоп таълим олишнинг муқобил имкониятларини яратадиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш бозорини жадал ривожлантириш;
илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, услублари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижавийликни ошириш масалалари.
Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун қуйидагилар белгиланди:
ўз фаолиятини давлат таълим стандартлари ва талаблар асосида амалга ошириши;
амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда юқори малакали педагог ва бошқа кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриши;
ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабат ўрнатиши;
ўз фаолиятини аҳолига пуллик таълим хизматларини кўрсатиш, хайрия фондлари ва грантлардан келиб тушган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириши;
битирувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилиши.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши, ҳамда кейинги йилларда ўқувчиларни бепул (грант асосида) ўқитишни давом эттириш бўйича қарор нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан таълим олувчининг оилавий шароити ва унинг академик натижаларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолига нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган бино, объектлар ва иншоотларни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ўрнатилган тартибда сотишни ташкил этсин.
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда қуйидагилар тавсия берилди:
таълим жараёнини ўқитишнинг энг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда фанларни чуқурлаштириб ўргатиш йўналишида ташкил этишни;
ўзларига ном танлашда ватанимизнинг машҳур ва буюк олимлари, жамият арбоблари исмларидан ўрнатилган тартибда фойдаланишини;
илғор илмий-амалий тажрибани жорий этиш ҳамда чуқурлаштириб ўрганиладиган фанларни чет тилида ўқитиш учун таълим жараёнига хорижий педагог ва мутахассисларни жалб қилишни.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда қуйидаги тўловлардан озод қилиниши белгилаб қўйилди:
барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари), бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтириши таъкидланди;
меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўловдан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси заруратдан келиб чиқиб, мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган янги ўқув асбоб-ускуналари ва ўқув материалларини республикага олиб киришда (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш дан ташқари) божхона тўловларидан озод этиш ва уларнинг рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасига киритилиш таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги


“Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3289-сон қарори мазмуни.

Халқ таълими тизимида жами 4 916 та мактабгача таълим муассасаси, 9 680 та умумий ўрта таълим мактаби, 211 та баркамол авлод марказлари мавжуд бўлиб, уларда жами 400 минг нафардан ортиқ педагог ходимлар фаолият кўрсатаётаётгани айтилди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида педагог кадрларни тайёрлаш бўйича 5 та давлат педагогика институти, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича 14 та ҳудудий институтлар фаолият олиб бораётгани таъкидланди.


Халқ таълими муассасалари педагоглари камида 5 йилда бир маротаба ўз малакаларини ошириши йўлга қўйилгани айтилди. Ўқитувчилар малака ошириш давомида мамлакатимизда ва жаҳонда педагогика, психология ҳамда ўқув фани бўйича эришилган энг янги ютуқларни чуқур ўрганиб, замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг имкониятларидан хабардор бўлган ҳолда уларни амалиётга татбиқ этиб келинаётгани таъкитлаб ўтилди.
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг илмий салоҳияти, дарс бериш сифати бугунги кун талабларига жавоб бермаётагани танқид қилинди ҳамда ходимлар илмий изланишлар билан шуғулланмаётгани ва уларнинг фаолиятини ташқи баҳолаш тизими самарали йўлга қўйилмагани танқид қилинди .
Ўтказилаётган таҳлиллар педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларида халқ таълими ва олий таълим тизимлари ўртасида узлуксизлик ва узвийлик таъминланмаётганлигини кўрсатиб ўтилди. Натижада, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимлари фаолияти давомида фанларни ўқитиш методикаси, таълим ва тарбия назарияси янгиликларидан, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан, илғор хорижий тажрибалардан бехабар қолаётганлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли фармони мазмуни.


Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиши, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этиши;


Мустақиллик йилларида республикада таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилгани. Бироқ, ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада эмаслигини;
Сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроқ камайгани, бугунги кунда республика бўйича болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30 фоизни ташкил этаётгаи. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замонавий талабга жавоб бермаслиги;
Мактабгача таълим тизимида вариатив дастурлар жорий этилмагани, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделлар етарли даражада ривожланмагани ҳамда тараққий этган мамлакатлар сингари ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш, атроф муҳит билан танишувга йўналтирилган махсус давлат таълим дастурлари татбиқ қилинмагани;
Давлат мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг аксарияти ўрта махсус маълумотга эга эканлиги, бу ўз навбвтида болаларни мактаб таълимига талаб даражасида тайёрлаш имконини бермаётганлигини;
Мактабгача таълим сифати мониторингини юритиш тузилмавий ва ташкилий жиҳатдан назарда тутилмагани сабаб, мактабгача таълим муассасаларидаги таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини баҳолаш замон талабларига жавоб бермаслиги;
Хорижий давлатлар илғор тажрибасининг таҳлили замонавий мактабгача таълим муассасаларида мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун шароитларни яратишга йўналтирилганлиги билан тавсифланиб, боланинг ижобий ижтимоийлашуви имкониятларини намоён қилиш, унинг ҳар томонлама шахсга оид маънавий-ахлоқий ва онгли ривожланиши, мактабгача ёшга оид тегишли фаолият турлари асосида ташаббускорлиги ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, мулоқот доирасида катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини очишга қаратилгани;
Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви тизимини яратиш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашни назарда тутилган ҳолда, қуйидагилар белгилаб берилди:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари ташкил этиш.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
Мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- Республикада давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш, уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш, бюджетдан субсидиялар ажратиш, шунингдек, болаларнинг мактабгача таълими ва тарбиясининг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ этиш;
- Замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини таълим-тарбия жараёнига, шу жумладан нодавлат секторида жорий этиш;
Миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан мактабгача таълим муассасаларини таъминлаш;
- Замонавий педагогик технологиялар ва методларни ҳисобга олган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- Мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш ва тажрибали юқори малакали ва касбий жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни таълим-тарбия жараёнига жалб қилиш;
- Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш учун муносиб шароитлар яратиш, кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган, ҳажмлари ва интенсивлиги асосий тиббий тақдимномалар билан белгиланувчи серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштириш;
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш масалари.
Идоравий мансублигидан қатъий назар, барча давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимига белгиланган тартибда ўтказилиши.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим соҳасидаги барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланаши;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийлиги.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази негизида Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини ташкил этиш, ҳамда у Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги таркибига киритилиши, унинг зиммасига илғор хорижий тажриба асосида мактабгача таълим муассасаларининг раҳбар ва мутахассисларида замонавий менежмент ва педагогик технологиялар бўйича соҳага оид билимлар ва кўникмаларни шакллантириш вазифалари юклатилди.
Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш бўйича комиссияси зимасига:
- Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларга юклатилган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиши;
- Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлик бўғинларини вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир, чуқур билим ҳамда юқори касб маҳоратига эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириши;
- мактабгача таълим тизимининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳудудлар бўйича ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра педагогика йўналишига ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларига мақсадли қабул квоталари бўйича таклифлар тайёрлаши;
- республика ҳудудларида 50, 70, 100, 120 ва 150 ўринга мўлжалланган давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўшимча барпо этиш орқали болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, болаларга мактабгача таълим-тарбия беришнинг муқобил турларини амалиётга жорий этишга қаратилган комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаши каби вазифалар юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сон қарори мазмуни.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгиланди:


Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ташкилий тузилмасини;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 47 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмасини;
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг тузилмасини;
Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларининг тузилмасини;
туманлар (шаҳарлар) мактабгача таълим бўлимларининг тузилмасини;
Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тузилмасини тасдиқлаш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, туман(шаҳар)лар мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилананиши қайт этилди.
Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф киритиши белгилаб қўйилди;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги «Мактабгача таълим методикаси» журналини таъсис этиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида қўлланилаётган овқатланиш меъёрларини ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиши белгилаб қўйилди.
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида фойдаланилаётган, биринчи навбатда болаларнинг интеллектуал ва англаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган ўйин ва ўйинчоқларнинг давлат стандартларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
«Ўзстандарт» агентлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва зарур шарт-шароитларни яратиш учун таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги ва Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти тўғрисидаги низомни белгиланган муддатда тасдиқлаши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари тўғрисидаги ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари тўғрисидаги низомларни белгиланган муддатларда тасдиқлаши белгиланди.

2018 йил 28 февралдаги “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3571-сон қарори мазмуни.


Ушбу қарорда қуйидагилар назарда тутилган. Узлуксиз таълим ягона тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш, юқори малакали кадрларни, шу жумладан, ёш битирувчиларни жалб этиш, жамиятда давлат мактабгача таълим муассасалари педагогларининг нуфузини ошириш мақсадида қуйидаглар белгилаб бериди:


Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари айрим тоифаларининг:
а) 2018 йил 1 мартдан бошлаб — мудирлар, тарбиячилар, методистлар, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар, мусиқа раҳбарлари ва тарбиячининг ёрдамчилари меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини — 30 фоизга;
б) 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
тайёргарлик (5 ёшдан 6 — 7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари, олий маълумотли ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини, уларнинг базавий тариф ставкалари миқдорларини умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларига тенглаштирган ҳолда — 30 фоизга;
олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячининг ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини — 20 фоизга;
мактабгача таълим муассасалари мудирлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини — 10 фоизга табақалаштириб бошириш тўғрисидаги таклифига розилик бериш белгиланди.
Қашқадарё вилоятинингДеҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар сақлангани учун амалдаги ота-оналар тўлови миқдори 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда икки баравар пасайтирилиши белгиланди.
2018 йил 1 мартдан бошлаб давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбиячининг ёрдамчиси меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб жорий этиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидаги вазифалар топширилди:
Давлат мактабгача таълим муассасаларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармасини шакллантиришга қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг қатъий равишда 15 фоизи миқдорида қўшимча маблағлар ажратилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси маблағларидан мақсадли ва манзилли фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатиши, давлат мактабгача таълим муассасалари харажатлари сметаларида улар алоҳида сатрда ажратишини назарда тутиш.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Навоий вилоятининг Қандим, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳри, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитант уманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида жойлашган давлат мактабгача таълиммуассасаларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланди.

2018 йил 5 апрель “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”


Download 69.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling