Йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
Экология ва АММ намунавий 2016 -17
2 3 КИРИШ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида”ги 212-сонли қарорида узлуксиз экологик таълим тизимини ривожлантириш масаласи қўйилган. Ўзбекистон Респулибкасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида миллий таълим тизимида экологик таълимнинг мажбурийлиги кўрсатиб ўтилган. Ушбу қонун ва қарорларга асосан 2010 йилнинг декабрь ойида қабул қилинган Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш таълим дастурига биноан 2011-2012 ўқув йилидан олий таълим муассасаларида экология, табиатдан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ўқув-услубий мажмуаларни такомиллаштириш ва амалда жорий этиш вазифаси киритилган. Олий таълимнинг Давлат таълим стандартига кўра “Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги” таълим соҳасида ўқитиладиган «Экология ва атроф- муҳит мухофазаси” фани дастури мазмунига кўра, ушбу фанни ўқитиш орқали талабаларга инсон ва биосфера ҳақида, биосфера тузилиши ва эволюцияси, организм ва ташқи муҳит орасидаги боғланишлар, ташқи муҳит омилларининг тирик организмларга таъсири, жамоада организмлар ва ташқи муҳит билан муносабатларни умумий қонуниятлари тўғрисида, организмлар ва жамоалар тузилиши ва динамикаси, экологик тизимлар ва уларнинг функционал ҳолати, маҳсулдорлиги қонуниятлари, инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи хавфли ва зарарли иқлим ва экологик омиллар, табиий ресурслар ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида билим беришдир. Шу билан бирга табиат ва жамиятнинг диалектик бирлиги, биосферага антропоген омилларнинг салбий таъсири, табиатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари, табиатни мухофаза қилишда халқаро ҳамкорлик ва атроф-муҳитни мухофаза қилишда олиб борилаётган тадбирлар юзасидан талабларга тушунча беришдан иборатдир. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling