Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфляция Янгиланган сана
Download 92.28 Kb.
|
2021 Май ойида инфляция 0,5%
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Солиқ–инфляция» спирали
«Маош–нархлар» спирали
Истеъмол товарлари ва хизматлари нархларининг ўсиши иш берувчилар (жумладан давлат)ни иш ҳақини оширишга мажбур қилади. Бу эса, ўз навбатида, инфляциянинг янги босқичини бошлаб беради: маош кўтарилиши талаб ошишига (одамларда кўпроқ пул пайдо бўлади) ва бозор таклифи қисқаришига (маошнинг ортиши – бу ишлаб чиқарувчи харажатларининг ортишидир) олиб келади, шунингдек ортиқча бюджет харажатлари ҳам ортади, уларни, биринчи навбатда, пул эмиссияси эвазига молиялаштиришга тўғри келади. Шубҳасиз, инфляция шароитида ҳукумат аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари манфаатлари ҳақида ғамхўрлик қилиши керак. Бироқ, шуни ҳам тушуниш керакки, кўп ҳолларда бунинг учун қўлланиладиган чоралар (давлат тармоғида маошлар оширилиши, минимал иш ҳақининг кўтарилиши) фақат инфляциянинг янги босқичини очиб беради, у ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларини тезда қадрсизлантиради. Бундан ташқари, валюта бозорини либераллашуви ва молия соҳасининг етарли ривожланмаганлиги ҳолатида маошнинг кўпайиши хорижий валютага талабнинг ортишига ва «инфляция–девальвация» спирали ишга тушишига олиб келади. Шу сабабли, инфляцияни жиловлаш учун ҳукумат аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдалангани маъқул – буларга манзилли ёрдам кўрсатиш механизмлари, жамоат ишларини ташкил қилиш, хусусий бизнес фаолияти учун шароитни яхшилаш (бу тадбиркорларга бошқа харажатларни тежаш ҳисобидан иш ҳақини кўтариш ва кўпроқ ишчиларни ёллаш имконини беради). «Солиқ–инфляция» спирали Инфляция иқтисодиётга солиқ юкини кучайтириши мумкин, бу аввало прогрессив солиқлар (солиққа тортилувчи база қанчалик катта бўлса, солиқ ставкаси шунчалик юқори бўлади) туфайли рўй беради. Ахир, олдинлари ўрта ёки йирик деб ҳисобланган ва юқорироқ солиқ ставкалари бўйича солиққа тортилган иш ҳақи инфляция туфайли қийматини йўқотади, лекин юқори ставкалар сақланиб қолади. Агар биздаги вазият ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда расмий курс бўйича миллий валютада тўланадиган божхона тўловлари (моҳиятига кўра булар ҳам солиқлар) энг катта хавотир уйғотади. Алмашинув курслари бирхиллаштирилганда (бу яқин кунларда рўй беради), расмий курс кучли девальвацияга учрайди. Пировардида, тўланадиган божхона тўловлари сезиларли даражада кўтарилади, бу импорт товарлар қийматининг ортишини англатади, бинобарин, инфляциянинг янада авж олишига хизмат қилади. Шу сабабли, ҳукумат расмий алмашинув курси девальвациясидан аввалроқ ёки у билан бир вақтда божхона тўловлари ставкаларини қисқартириши жуда муҳим. Афтидан, ҳукумат бу масала устида иш олиб бораётган кўринади. Download 92.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling