Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


-қоида - Ўйиннинг бошланиши ва давом эттирилиши


Download 1.12 Mb.
bet42/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

08-қоида - Ўйиннинг бошланиши ва давом эттирилиши
1. Биринчи зарба - Тартиби
Тузатиш киритилган матн

  • куръада ғолиб чиқган жамоа биринчи бўлимда кайси дарвозага ҳужум қилишни танлайди ёки биринчи зарба беришни танлайди.

  • юқоридаги кайд этилгандан келиб чиқиб, рақиб жамоа биринчи зарбани беради ёки биринчи бўлимда кайси дарвозага ҳужум қилишни танлайди.

  • куръада голиб чиқган биринчи бўлимда кайси дарвозага ҳужум қилишни танлаган жамоа, иккинчи бўлимда биринчи зарбани беради.

Тушунтириш
Қоидалардаги сўнгги ўзгаришлар биринчи зарбани янада тезкор килди (масалан, биринчи зарбадан тўғридан-тўғри гол уриш мумкин), шу боис, куръада ғолиб чиқган сардорлар тез-тез биринчи зарбани сўрашмоқда.

2. «Ташлаб бериладиган» тўп – Тартиби

Тузатиш киритилган матн

Олдинги матн

Янги матн

  • Ўйин тўхтатилган пайтда тўп бўлган жойдан ҳакам тўпни ташлаб беради. Дарвоза майдони ичида ўйин тўхтатилган вазият бундан мустасно. Бундай ҳолатда тўп ташлаб бериш ўйин тўхтатилган пайтда тўп бўлган жойга энг яқин бўлган дарвоза чизиғига параллел дарвоза майдони чизиғидан амалга оширилади.

  • Тўп ерга текканида ўйинда ҳисобланади.

  • Тўп ташлаб беришда исталган ҳар қандай сондаги ўйинчи (дарвозабон ҳам) иштирок этиши мумкин. Ҳакам жараёнда ким катнашишини ёки унинг натижаси қандай бўлишини ҳал қила олмайди.

  • Тўп ҳимояланаётган жамоанинг дарвозабонига унинг жарима майдонида ташлаб берилади, агар ўйин тўхтатилган вақтда:

o тўп жарима майдони ичида бўлса; o тўпга сўнгги тегиниш жарима майдони ичида рўй берган бўлса.

  • Бошқа барча ҳолатларда тўп ўйинчи, бегона фактор ёки қоидаларнинг 9.1-бандида белгиланганидек учрашувнинг расмий шахсига сўнгги бор теккан жойда тўпга сўнгги марта тегинган жамоа аъзоларидан бирига ҳакам тўпни ташлаб беради.

  • Ҳар иккала жамоанинг қолган барча ўйинчилари тўп ўйинга киргунга қадар камида тўпдан 4 метр (4,5 ярд) масофада

жойлашишлари керак.

Тўпга ерга текканида ўйинда ҳисобланади.


Тўп ташлаб беришда исталган ҳар қандай сондаги ўйинчи (дарвозабон ҳам) иштирок этиши мумкин. Ҳакам жараёнда ким қатнашишини ёки унинг натижаси қандай бўлишини хал қила олмайди.

Тушунтириш
Тўпни жорий тартибда ташлаб берилиши кўпинча ўйиннинг “сунъий уюштирилган” давом эттирилишига ва ундан адолатсиз “фойдаланилишига” (масалан, тўп ён чизиқ ортига рақиб ярим майдони томонининг олис қисмига тепиб юборилади) ёки тажовўзкорона зиддиятга олиб келади. Ўйин тўхтатилган пайтда тўпга сўнгги марта теккан жамоага тўпнинг қайтарилиши “йўқотилган” имкониятни тиклайди. Жарима майдони ичидаги ҳолат бундан мустасно. Бунда тўпни дарвозабонга қайтариш осонроқ. Жамоа адолатсиз равишда устунликка эга бўлмаслиги учун тўпни оладиган ўйинчидан ташқари иккала жамоанинг барча ўйинчилари камида 4 м (4,5 ярд) масофада жойлашишлари керак.
09-қоида - Тўп ўйинда ва ўйинда эмас

  1. Тўп ўйинда эмас


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling