Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet45/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Интизомий чоралар - Карточка кўрсатиш учун ўйинни тўхтатиб туриш

Қўшимча киритилган матн
Агар ҳакам ўйинчини огохлантириш ёки четлатишга қарор қилса, жазо чораси қўлланилмагунча ўйин давом эттирилиши мумкин эмас. Қоидабузарликдан жабр чеккан жамоа жарима / эркин зарбасини тезда амалга ошириб, яққол гол уриш имкониятига эга бўлган ҳамда ҳакам интизомий чора қўллаш жараёнини бошламаган ҳолат бундан мустасно. Жазо чораси ўйиннинг навбатдаги тўхталишида қўлланилади. Агар қоидабузарлик рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлса, ўйинчи огохлантириш билан жазоланади.
Баъзида ҳужум огохлантириш ёки четлатиш билан жазоланадиган қоидабузарлик ёрдамида узиб қуйилади ва ҳужум қилаётган жамоа жарима/эркин зарбасини тезда амалга ошириб, "йўқотилган" ҳужумни тиклайди. Янги ҳужум СК/К.К кўрсатиш учун тўхтатиб қолинса, шубхасиз, адолатдан бўлмайди. Аммо, ҳакам СК/КК кўрсатиш жараёнини бошлаб, ўйин қоидасини бузган жамоани чалғитса, жарима/эркин зарбаларини тезда амалга оширишга йўл қуйилмайди. Рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум килганда (РЯГУИМК) ўйинчи огохлантирилади, бирок четлатилмайди, боиси, ҳужум давом эттирилди (РЯГУИМКда устунлик қўлланилди).
3. Интизомий чоралар - Голни нишонлаш
Қўшимча киритилган матн
Ўйинчи огохлантирилиши керак (хаттоки гол бекор қилинса ҳам), агар у:
Тушунтириш
Номакбўл услубда голни нишонлаганлик учун огохлантириш қўлланилади, хаттоки гол бекор қилинса ҳам, боиси, унинг таъсири (хавфсизлиқ ўйин нуфўзи ва бошқалар) гол ҳисоблангандаги билан бир хил.
3. Интизомий чоралар - Жамоанинг расмий шахслари
Қўшимча киритилган матн
«Жамоанинг расмий шахслари» янги бўлими қўшилди. Бу бўлимда жамоанинг расмий шахсига танбех бериш, огохлантириш ёки четлатиш билан боғлиқ умумий қоидабузарликлар (каранг. 112-саҳифа).
Тушунтириш
Ўйин қоидаларига танбех/СК/КК билан жазоланадиган қоидабузарликлар асосий рўйхатининг қўшилиши жамоа расмий шахсларининг интизомсизлиги учун СК/ККнинг тури қўлланилишига ёрдам беради.

  1. Қоидабузарлик ва интизомсиз хатти-қаракатдан сўнг ўйиннинг давом эттирилиши


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling