Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Судига
У.Юсупов ___________________________ “_____”_______________йил
Download 80.99 Kb.
|
аризалар
У.Юсупов ___________________________ “_____”_______________йил
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Судига Юсупова Наргиза томонидан Тел: 406-96-94 А Р И З А Мен Юсупова Наргиза Юсупжон қизи 1996 йил 27 майда туғилганман. Салонга бориб турардим, ўша ерда Нигора опа деган аёл билан танишиб қолдим. Салонга иш ишлаб борганимда Нигора опа иш бор дала ховлига қараб ўтириш керак деб қолдилар. Мен онаим билан бирга Озодбаш қишлоғидаги дала ховлига бордик. Бизарни Нигора опанинг сингилиси Малика опа билан таништирдилар, бизага Малика опа шу дала ховлига қараб тозалаб ўтирасизлар дедилар. Мен онам билан дала ховлида яшаб бошладик. Бизларни уй-жойимиз йўқлиги учун онам билан дала ховлида ётардик. Акаларим билан онам касалликлари учун келиша олмасдик. Онамнинг касали ўпка касаллиги, очиғи бизага Малика опа одам кўясизлар деб айтмаган. Фақат қараб ўтирардик. Одам умуман кўймаганмиз. Мен ботаника деган жойга бориб, кунлик ишлаб келардим. Онам дала ховлида мени ўғлимга қараб ўтирардилар. Онамга оғир иш мумкинмас эди. Шунинг учун ўзим ишлардим. Бизга Малика опа хеч қанақа пул бермасди. Керакли майда чуйда нарсаларимизни олиб келиб берарди. Мен Шерали акани бир марта кўрганман. Нигора опани олиб кетишга келганида. Уларни Нигора опани турмуш ўртоқлигини айтган. Шерали ака билан хеч қанақа алоқам йўқ эди. Қийин кунларни бирида нотаниш инсонлар келиб, онамга бизлар улфатларим билан келиб бассейнда чўмиламиз, бироздан кейин келамиз деб онамни қўлига 20 000 сўм пул бериб кетишипти. Овқатланиб ўтирганимизда эшик тақиллади, очдик ИИБ ходимлари онамни олиб кетишди. Кейин анча вақт ўтиб менга телефон бўлди. Мени Ғазалкент прокуратурасига чақиришди, борганимда менга Хасан ака деган одам дала ховлига болалар ва қизларни жинсий алоқа қилиш учун қўйган экансизлар дедилар, мен уларга биз хеч қанақа одам қўймаганмиз, мен ботаникага бориб ишлаб келаман деб айтдим, кейин менга Хасан ака бизлар айтган нарсаларни тан оласизлар деб айтди, мен йўқ бўмаган нарса деб айтганимда Акмал ака ва Хасан ака болангни болалар уйига бериб юборамиз деб қўрқитди. Кейин мен мажбур бўлдим ва тан олдим. Гувохларсиз сўроқ қилди. Тергов охирида адвокат чақирди, адвокат бизлардан ўқидингларми деб сўради, ха дегандик ўқимасдан, тушунмасдан қўл қўйиб чиқиб кетдилар. 29.03.2023 йил суддан қайтганимдан кейин соат 19:00 да Хасан ака менга тел қилиб, суд жараёнида мени урди, сенларни болаларингни етим хонага бериб юбораман деб ким айтди деб сўради ва яна қачон суд бўлар экан деб сўради, мен пайшанба куни деб айтдим. Download 80.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling