Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Судига
Download 80.99 Kb.
|
аризалар
Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Судига Холматова Маъмура томонидан Тел: +998(88) 013-47-77 А Р И З А Мен Холмутова Маъмура Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан Чирчиқ шаҳрига турмушга чиққанман. 2 нафар ўғил фарзандларим бор. Шароитим оғир, турмушим бўлмаганлиги сабаблт ижарада яшаб юрардим. Бир куни қўшнимиз Дилафруз опамни кўриб қолдим. Мен опамга айтдим, “ижарада қилналяпман, ойма-ой пулини етказиб беролмаяпман. Биронта арзонроқ ховлими ёки квартира борми” деб сўрадим. Шунда битта дала ховли бор деб айтдилар, у дала ховли қаерда деб сўрадим. Чирчиқда Аранчада деди. Уй эгаси билан гаплашиб беринг дедим. Опам Шерали исмли шахсга тел қилди. Мени айтди. Шерали ака билан кўришдик, шароитимни тушунтирдим, майли яшаб туринг, тозалигига қараб ўтиринг деди, хўп деб фарзандларим билан жойлашдим. Ҳар куни кунлик ишимга чиқиб келардим. Дала ховлида оз вақт яшадим. Шерали ака менга маошам бермаган. Одам қўяман демаган. Бир куни менга Бўстонлиқ тумани Ғазалкент прокуратурасидан телеқон бўлди. Хасан исмли шахс Холматова Маъмура сизми деб сўради. Ха мен дедим. Шунда у менга жиноий иш бўйича телефон қиляпман деди. Мен унга жиноят қилмаганман дедим. Ғазалкент прокуратурасига келинг деди. Мен бордим. 1 этаж чап томондаги 1-хонага киришимни айтди. Кирдим, Хасан исмли шахс терговчи экан. Мени сўроқ қилишни бошлади. Бошида тушунмадим шунда у менга телефонда қанақадир смсларни кўрсатди. Шу смслари сиз ёзганмисиз деди. Мен йўқ дедим, у эса менга тазйиқ ўтказди қўрқитди. Шералини қамаб қўйдик танисизми деб сўради. Мен ха дедим. Дала ховлисида озгина вақт яшаганлигимни айтдим. У яна қайта смсларни кўрсатди, шуларни бўйнизга олмасангиз, сизниям қамаб қўямиз, қамалиб кетасиз бир неча йилга деб қўрқитиб, болаларингизни болалар уйига бериб юбораман деб қўрқитди. Шуларни ҳаммасини ўз бўйнингизга олсангиз қамамаймиз, ўзизга яхши бўлади, қамалмайсиз деди. Болаларимни келажагини уйладим, боқувчимиз йўқлиги учун шу смсларни, шу ишларни ўз бўйнимга олишга мажбур бўлдим. Download 80.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling