Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Судига
Холматова Маъмура ___________________________ “_____”_______________йил
Download 80.99 Kb.
|
аризалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Судланувчи
Холматова Маъмура ___________________________ “_____”_______________йил
ИЛТИМОСНОМА Ассалому алайкум. Мен бўлиб ўтган ишлардан жуда пушаймонман, сизлардан бирдан бир илтимосим бор. Мени кечиришингларни қаттиқ илтимос қиламан. Касаллигимни инобатга олишингизни сўрайман. Мен бир ўзим фарзандларимни катта қилиб келмоқдаман. Мени етимлик нималигини жуда яхши биламан,чунки ўзим ота –она меҳрини кўрмай вояга етдим. Мен фарзандларимга жуда керакман. Мени улардан айирманглар, аёл кишини жойи уйда, қанча умрим қолганини билмайман, шу қолган умримни фарзандларим бағрида ўтказишни хохлайман, уларни қувончига шерик бўлсам. Сизлардан илтимосим, менга имкон беришингизни қаттиқ илтимос қиламан, биламан сизлар мени тушунасизлар, Аллох менга шу дардни берибди, майли хафа эмасман, лекин жуда ёмон дард экан. Инсонни еб қўяр экан. Аллох сизлардан рози бўлсин, дунё тургунча туринглар, олдиндан сизларга рахмат, бунданам катта лавозимларга эришинглар, мени кечиришингизни яна бир бор илтимос қиламан, фарзандларим ҳаки ҳурмати яқинда дунёга келадиган неварам ва касал ўғлим хаққи хурмати кечиринглар, худо хаққи бошқа хеч қачон хаётда адашмасликка сизларга вада бераман. Илохим сизларга ҳам шириндан шакар неваралар беришини оллохдан сўраб қоламан. Илохим хажларга бориб, хожи бобо бўлишингизга тиладошман деб хурмат ила Лола. Сўзларим учун олдимдан узур сўрайман, илохим 2023 йил менга ҳам қувонч, озодлик, бахт, омад олиб келишини оллохдан сўрайман. Сизларга ҳам узоқ умр сиҳат-саломатлик тилаб қоламан. Сизларни оллох ўз панохида асрасин, нимаики ният қилган бўлсангиз ниятингизга етиб юришигизга тилакдошман. Аллох сизлардан рози бўлсин. ________________________________________ “_______”__________________йил Жиноят Ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман судига Судланувчи: У.Юсупов томонидан Тел: +998 (88) 541-74-78 А Р И З А Мен Бўстонлиқ туман прокуратураси ходимлари хусусан “Акмал” прокурор ва “Хасан” исмли терговчининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норозиман. Прокуратура органи хеч қандай асосларсиз, қўрқитиш ва тазйиқлар орқали қўлига илинадиган далиллар мавжуд бўлмасада жисмоний куч ишлатган холда ўзлари ўйлаб топган хаёлий гаплар ёзилган сўроқ баённомаларига имзо қўйдириб. Уюшган гурух манфаатларини кўзлаб, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш жинояти бўйича мени оғир жиноят содир этишда айблаб ишни судга оширган. Суднинг дастлабки кунларидан бошлаб хусусан 29.03.2023 йилда судланувчи тариқасида сўроқ қилинган вақтимданоқ эълон қилинган айбловга умуман иқрор эмаслигимни маълум қилдим. Хусусан прокуратура органига мени чақириб сўроқ қилинмасимдан олдин “Инкасатор” келганлиги ҳақида прокурорга маълум қилиб, бу гапларни тушунмай йурган вақтимда хонага прокурор билан яна бир шахс кириб келди. Прокурор менга қараб қани укам гапириб ташла деб гап бошлади. Хайрон бўлиб нима хақида гапиришимни сўраган вақтимда, прокурор олдида турган ходим менга қараб сен прокурор билан қанақа гаплашишни билмайсанми деб юз, қорин, кўкрак қафасларимга ура бошлади. У ходимга мени урманг деганим сари урарди. Кейин сенга ўзингдан кетиб қолибсанку деб кўшни хонага олиб чиқиб, у хонада хам ура бошлади. Гўёки менга нисбатан кўргазмалар берилгани хайдовчилик қилиб тирикчилик қилишлиги хақидаги гапларни эмас балки Ш.Сайлиев ва бошқалар билан қўшмачилик қилганлигим хақида гапиришим кераклигини тушунтириб, бунга ўз эътирозимни билдирган вақтимда 2-қаватда жойлашган прокурорни хонасига олиб кириб, у ерда жаноб прокурор мени ечимимни талаб қилиб, мен билан келиша олмаслигини, шунинг учун канвой чақириш кералигини ходимларига тайинлаб, қамаб қўйиши каби гапларни ва бошқа. Шу каби ноқонуний харакатлар содир этилганлигини прокуратура биносидан чиқиб уйга кетаётган вақтимда мазам бўлмай уйга бордим. Шу сабабли, касалхонага мурожаат қилганимни билган прокурор яна тазйиқлар ўтказиб, мени гапларимдан унисини ва бунисини олиб қолган жойларни ўзларидан келиб чиққан холда расмийлаштиргач, мажбурликдан хужжатларга имзо қўйиб берганлигим, вахолангки мен хеч нимани кўрмаганлигим ва хабарим бўлмаганлини маълум қилганлигим хақида айтдим. Шу гапларимдан кейин нафақат давлат айбловчиси балки суд хам бу хақида тегишли идораларга шикоят қилган–қилмаганлигим хақида сўрашиб, орган ходимлари мени ва бошқаларни эрталабдан то кечгача олдига чақириб босим остида ушлаб туришганлиги хақидаги кўргазмаларимга хам эътиборсиз бўлаётганлигидан хайрон бўлдим. Суд томонидан кўрга хам хасса бўлиб турган хақиқатга кўз юмилмоқда деган асосли хулосага келмоқдаман. Download 80.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling