Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Судига


Юсупова Наргиза__________________________ “_____”____________йил


Download 80.99 Kb.
bet4/4
Sana23.04.2023
Hajmi80.99 Kb.
#1384590
1   2   3   4
Bog'liq
аризалар

Юсупова Наргиза__________________________ “_____”____________йил

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти


Юқори Чирчиқ тумани Судига
Турсунбоев Ихтиёр томонидан
Тел: (99) 524-23-43
А Р И З А
Мен Бўстонлиқ туман прокуратураси ходимлари ва терговчиларининг ноқонуний хатти-харакатларидан норозиман.
Прокуратура органи хеч қандай асосларсиз, қўрқитиш, тазйиқлар орқали қўлга илинадиган объектив далиллар мавжуд бўлмасада жисмоний куч ишлатган холда ўзлари ўйлаб топган хаёлий гап ёзилган сўроқ баённомаларига имзо қўйдириб, уюшган гурух манфаатларини кўзлаб, ғаразли ёки паст ниятларида қўшмачилик қилиш жиноят бўйича оғир жиноят содир этишда айблаб ишни судга оширишди.
Суднинг дастлабки кунларидан бошлаб хусусан 29.03.2023 йилдан судланувчи тариқасида сўроқ қилинган вақтимдан эълон қилинган айбловга умуман иқрор эмаслигимни маълум қилдим. Бироқ бу гапларим давлат айбловини қўллаб-қувватлаётган прокуратура органи терговда Сайлиев Шералига қарши кўрсатма беришим, дала ховлиларда ахлоқан бузуқ йигит ва қизларни қўшиб келишлигимиз хақида мен кўрмаган ва билмаган гапларни айтган тақдиримда қамалмаслигим ҳақида кўрсатмалар беришга мажбурлашгани бу ҳолларда хабарим йўқлигини айтган вақтимда куч ишлатиб прокурор, терговчи эса хонасига олиб кириб, ходимлари эса бино ичида уриб, кўз олдимда Мафтунани қамаб қўйиб, мени бошимга шу кунлар тушишини маълум қилишгани хақида айтдим.
Шу гапларимдан кейин нафақат давлат айбловчиси балки суд хам бу хақда тегишли идораларга шикоят қилган қилмаганлигим хақида сўрашиб. Орган ходимлари мени ва бошқаларни эрталабдан то кечгача олдига чақириб босим остида ушлаб турганлиги хақидаги кўргазмаларимга хам эътиборсиз бўлаётганлигидан хайрон бўлдим.
Бу холатларни кўрга ҳам ҳасса бўлиб турган, ҳақиқатга кўз тутилмоқда деган асосли хулосага келмоқдаман. Суддан сўнг, 29.03.2023 йил соат 19:41 да Бўстонлиқ туман прокуратурасининг (97) 495-00-68 телефон рақамидан менинг (99)524-23-43 телефон рақамимга қўнғироқ бўлиб, Хасан деб таништирган терговчи зудлик билан прокуратурага етиб келишим, терговда келишилган гапларни судда гапирмаганлигим учун Сайлиев Шерали ни ўғли Шохижахонга қўшиб, чора кўришлигини айтган вақтида хурматли давлат айбловчисининг суддаги Шералининг хотини Нигора Сайлиевага нисбатан бўлган жиноят иши якунланлигини ва кўрилаётган ушбу ишга қўшишлиги ҳақида олдиндан кўра биладиган гапларни айтганлиги эсимга тушганлиги сабабли унинг устидан шикоят қилишимни айтишим билан телефонни қўйиб қўйди. Ҳурматли суд менинг орқамда қўллаб-қувватлаб турадиган инсоним йўқ, органда

ишлайдиган қриндошларим ёки таниш билишларим ҳам йўқ фақатгина иккинчи гуруҳ ногирон ота-онам бор.


Шундай пайтда орган ҳодимларининг балки бу ушбу суднинг ходимлари ҳам бўлиши мумкин. Бўстонлиқ туман прокуратураси ҳодимлари билан тезкор равишда маълумотлар алмашишда ифодаланган ҳаракатларига қийноқлар давом этаётганлигига муносабат билдирилиши лозим бўлади.
Қонунчиликка қўра судларга терговнинг қийноққа солиш ёҳуд қонунга ҳилоф бошқа усуллари қўлланилганлиги тўғрисида мурожаат вақти бўйича арз қилинган важларини синчиклаб текшириш, тегишли шахсларга нисбатан прасесуал ёки бошқа ҳуқуқий чора кўришлари шартлиги белгиланган. Баён этилганларга кўра ушбу аризамни судда бўлаётган ҳолатларни ташқарида муҳокама қилишини менга нисбатан эса тазйиқлар тўхтатилишига амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман.


Турсунбоев Ихтиёр__________________ «_______»___________йил
Download 80.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling