Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жавобгарлигини такомиллаштириш
Download 114.42 Kb.
|
Зиямбетов Дамир
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- Аннотация
- Annotation
Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жавобгарлигини такомиллаштириш. Калит сўзлар: мулк, жиноят, жавобгарлик, айбдор, жазолаш, ҳуқуқий жавобгарлик. Ключевые слова: имущество, преступление, ответственность, виновный, наказание, юридическая ответственность. Key words: property, crime, responsibility, guilty, punishment, legal responsibility. Аннотация: Мақолада жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жавобгарлигини такомиллаштириш бўйича сўз юритилади. Аннотация: В статье речь идет о совершенствовании ответственности за получение или передачу имущества, добытого преступным путем. Annotation: The article deals with the improvement of responsibility for the receipt or transfer of property obtained by criminal means. Жиноий жавобгарлик ҳуқуқий жавобгарликнинг бир тури бўлиб, жиноят ҳуқуқнинг асосий тушунчаларидан бири ҳисобланади. Бизга маълумки “жиноий жавобгарлик” атамаси юридик адабиётларда турлича. Асосий жиноий жавобгарлик; жиноий жавобгарликка тортиш; жиноий жавобгарликдан озод қилиш деб талқин қилинади Давлатнинг мажбурлов чораси ҳисобланган жиноий жавобгарликка тортишдан кўзланган асосий мақсад, ижтимоий муносабатларга путур етказмаслик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир. Жиноий жавобгарлик жиноят ҳуқуқи нормалари билан қўриқланадиган ижтимоий муносабаларга жиддий зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиши мумкин бўлган тажовуз қилингандагина вужудга келади. Шундай экан, жиноий жавобгарлик ўз навбатида қандайдир ҳуқуқий оқибатни вужудга келтиради. Жиноий жавобгарлик эса жиноят ҳуқуқий муносабатдир. Аммо жиноят ҳуқуқий муносабатнинг келиб чикиши учун бирон-бир юридик факт содир этилиши талаб қилинади ва бундай юридик факт жиноятнинг содир этилиши хисобланади.. Жиноий жавобгарлик ҳуқуқий жавобгарлкининг бир кўриниши бўлиб, у жиноят қонунида белгилаб қўйилган ва суд томонидан жиноят содир этишда айбдор бўдган шахсга нисбатан жавобгарликни қўллашдан иборатдир. Шунга мувофиқ равишда жиноий жавобгарлик жавобгарлкнинг бошқа турлари(ахлоқий, фуқаровий, маъмурий ва ҳ.к.)дан энг аввало ўзининг мазмуни жиҳатидан фарқ қилади. ЎзР Жиноят кодекси 16-моддасида жиноий жавобгарлик тушунчаси берилган: Жиноий жавобгарлик деганда, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати тушунилади. Бундан ташқари жиноят ҳуқуқига оид дарслик ва илмий адабиётларда жиноий жавобгарлик тушунчасига турлича таъриф берилади. Жиноий жавобгарлик тушунчаси умумий жиҳатдан давлат ва жиноят содир этган шахс ўртасида келиб чиқадиган жиноий ҳуқуқий муносабат сифатида тушунилади. Бунда давлатда жиноят содир қилган шахсга нисбатан жиноий ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ҳуқуқи вужудга келади. Жиноят содир қилган шахсга нисбатан фақат шу ҳуқуқбузарлик учун санкцияда белгиланган жазо чорасини қўллаш мажбурияти вужудга келади ва унга нисбатан худди шундай таъсир чораси қўлланилади. Жиноий жавобгарлик тушунчасини талқин қилишда учта назария аҳамиятлидир: Биринчи назария, жиноят содир этган шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик шахсий ёки мулкий ҳусусиятдаги таьсир чораси эканлигини ифодалайди. Бу тушунча илмий адабиётлар ва дарсликларда қайд этилган. Иккинчи назария, жиноий жавобгарлик жиноят қонунчилигида кўрсатилган давлат мажбурлов чораси сифатида тушунади, яъни айбдорга нисбатан судланганлик оқибатини келтириб чиқарувчи мажбурлов чораси қўлланилади. Учинчи назария, жиноий жовобгарлик деганда, барча жиноят ҳуқуқий муносабатларни, шунингдек шахс ва давлат ўртасидаги (ҳуқуқни мухофаза этувчи органлар тимсолида) муносабатлар тушунилади. И.Я Козаченконинг фикрича: “Жиноий жавобгарлик – бу шахс жиноят содир этган вақтдан бошлаб вужудга келадиган ҳуқуқий муносабат бўлиб, жиноят содир этган шахсни қайта тарбиялаш ва узатиш, умумий ва махсус тартибда огоҳлантириш мақсадида қўлланиладиган мажбурлов чораси. Жиноий жавобгарлик натижасида давлат шахснинг ҳуқуқини чеклаб қўяди, жиноят содир этган шахс эса давлат номидан суд томонидан фақат жиноят қонунчилигида кўрсатилган жазо чораси доирасида қўллланадиган шахсий мулкий ва бошқа ҳусусиятдаги таьсир чораларини бажаришга мажбур бўлади.[1.45] . Жиноий жавобгарлик суднинг айблов ҳукмига оид қарори, яьни жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахснинг судланишидан бошланади. Жиноий жавобгарлик қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: 1. айбдорни жазо қўлламасдан суд қилиш; 2. айбдорга жазо белгилаб, аммо уи реал ижросидан озод қилиб суд қилиш; 3. айбдорга жазо белгилаб, уни ижро этган ҳолда суд қилиш; 4. айбдорга жазо ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш, шунингдек уларни реал ижро этишни белгилаш билан суд қилиш. Жавобгарликни амалга оширишнинг биринчи шакли жавобгарликнинг айблов ҳукмининг чиқарилиши билан тугалланишида ифодаланади. Чунончи, Жиноят кодексининг 70- моддасига мувофиқ иш судда кўриб чиқилмагунича вазиятнинг ўзгариши боис шахс ўзининг намунали хулқ-атвори, меҳнатга ёки ўқишга виждонан муносабати туфайли ижтимоий хавфли бўлмай қолган ҳолатларда хам суд уни жазони ўташдан озод этиши мумкин. Жиноий жавобгарлик ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб бошқадан фарқ қилади. Бу чораларни бир-биридан фарқловчи белгиларга: 1. қўлланиш асосига кўра. Жиноий жавобгарлик фақат Жиноят кодекси Махсус қисм моддасида кўрсатилган жиноят таркибининг барча элементлари мавжуд бўлган ижтимоий хавфли қилишни содир этган шахсларга нисбатан қўлланади. Моддий зарарни қоплаш тарзидаги фуқаролик жавобгарлиги, нафақат жиноят таркибини ташкил қилувчи қилмишлар туфайли моддий зарар етказилганида, балки бошқа ҳуқуқбузарликлар натижасида зарар етказилганда хам қўлланилади. 2. жавобгарликнинг мазмунига кўра. Жиноий жавобгарлик давлат мажбурлов ҳусусиятига эга бўлиб давлат номидан қўлланилади. Қолган таьсир чоралари эса бундай ҳусусиятга эга эмас. 3. жиноий жавобгарликни қўлловчи субьектга кўра. Жиноий жавобгарлик фақат суд томонидан айблов ҳукми асосида қўлланади. Бошқа хеч қандай мансабдор шахс бундай таьсир чорасини қўллай олмайди. Бошқа жавобгарлик чоралари суддан ташқари воколатли органлар ва мансаабдор шахслар томонидан қўлланиши мумкин. 4. қўллаш тартибига кўра. Жиноий жавобгарликка тортишнинг махсус тартиби фақат Жноят процессуал кодексида белгиланган Жноят процессуал кодекси тергов органлари ва суд тамонидан жиноий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди. Қолган ҳуқуқий таьсир чоралари эса бошқа ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. 5. жавобгарликка тортилувчи субъектлар доирасига кўра. Жиноий жавобгарлик алоҳидалик ҳусусиятига эга бўлиб, фақат жиноят содир этган жисмоний шахсга нисбатан қўлланади. Бошқа жавобгарлик чоралари эса юридик шахсларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Масалан, Фуқаролик кодексида жавобгарликда юридик шахслар учун ҳам жавобгарлик белгиланган. Жиноятнинг объекти мулк ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, жамиятда шаклланган ва қонунчиликда акс эттирилган мулкни тасарруф этиш бўйича муносабатлар ҳисобланади. Фақат жиноий йўл билан, яъни жиноий фаолият натижасида топилган мулк жиноятнинг предмети бўлиши мумкин. Масалан, ҳар қандай шаклдаги талон-торож қилиш натижасида топилган, божхона қонунчилигини бузиш натижасида ва ҳ.к. тарзида олинган мулк. Фуқаролик муомаласидан чиқарилган предметлар (ўқотар қуроллар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари) жиноятнинг предмети бўлиши мумкин эмас. Бундай қилмиш учун айбдор жиноят кодексининг бошқа моддалари билан жавобгарликка тортилади. Жиноий жавобгарлик субъекти бўлолмайдиган ёш болалар ёки бошқа шахслар томонидан жабрланувчидан яширин равишда қўлга киритилган мулклар жиноий йўл билан топилган деб ҳисобланмайди. Шундай қилиб, мазкур жиноятнинг предметининг зарурий белгиси мулкни олишнинг жиноий характери ҳисобланади (масалан, маъмурий жавобгарликка тортиладиган майда талон-торож қилиш содир этиш натижасида қўлга киритиладиган мулк жиноятнинг предмети ҳисобланмайди). Шу билан бирга, уни ишлаб чиқариш жиноят ҳисобланса ҳам, ишлаб чиқарилаётган мулкни қўлга киритиш жиноий йўл билан қўлга киритилган мулк сифатида тан олиниши мумкин эмас (масалан, қалбаки ҳужжатлар, пуллар). Бироқ, ушбу ашёлар ўғрилик, талончилик ҳужуми орқали қўлга киритилган бўлса ёки ўзгача талон-торож қилиш ёхуд бошқа жиноий йўл билан қўлга киритилса ва қўлга киритилиши ишлаб чиқариш натижаси ҳисобланмаса, уларни жиноий йўл билан топилган деб тан олиш лозим. Бундай мулкни сотиб олиш ёки ўтказишда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ва ўтказиш сифатида квалификация қилинади. Шунингдек, уни тарқатиш жиноят ҳисоблангани ҳолда, бундай мулкни тарқатиш ушбу модда билан квалификация қилинади (масалан, квалификация қилишга ўғирланган порнографик материалларни олиш ва кейинчалик тарқатиш тегишлидир). Шунингдек, жиноий йўл билан топилган маблағларга сотиб олинган мулклар ушбу жиноятнинг предмети сифатида тан олиниши мумкин эмас. Download 114.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling