Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жавобгарлигини такомиллаштириш
Download 114.42 Kb.
|
1 2
Bog'liqЗиямбетов Дамир
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланиган адабиётлар
Объектив томондан шарҳланаётган жиноят мулкнинг жиноий йўл билан топилганини била туриб, уни олдиндан ваъда қилмаган ҳолда олиш ёки ўтказишда ифодаланади.
Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш деганда, мулкни жиноий йўл билан топган шахсдан ўша мулкни ўз эгалигига ва тасарруфига ўтказишга қаратилган ҳар қандай (ҳақ эвазига ёки бепул) битим тузилиши тушунилади. Жиноий йўл билан топилган мулкни била туриб олиш турли усулларда (арзон нархда сотиб олиш, бошқа буюмга айирбошлаш, ҳадя тариқасида олиш, қарзга олиш ёки бериш ва ҳ.к.) амалга оширилиши мумкин. Жиноий йўл билан топилган мулкни олган шахс унинг мулкдори бўла олмайди. Жиноий йўл билан топилган мулкни ўтказиш деганда, мазкур мулкни ўзининг шахсий мулки сифатида тасарруф этиш ҳуқуқини қўлга киритадиган учинчи шахсга ушбу мулкни пулли ёки бепул ўтказишнинг барча усуллари (сотиш, ҳадя қилиш, қиморда ютқазиш, айирбошлаш ва ҳоказо) тушунилиши лозим. Шарҳланаётган жиноят объектив томонининг зарурий белгиси мулкни жиноий йўл билан топган шахсга уни аввалдан сотиб олиш ёки ўтказишга ваъда берилмаган бўлишидир. Жиноий йўл билан топилган мулкни олдиндан ваъда бермаган ҳолда олиш ёки ўтказиш деганда, агар субъект бундай ҳаракатларни содир этишга, жиноят содир этиш йўли билан мулк топувчи шахсларга ваъда (розилик) бермаган бўлса, шунингдек, улар томонидан содир этилаётган жиноятлардан олдин ёки ўша вақтда ваъда бермаган (масалан, доимий равишда била туриб айнан бир шахслардан жиноий йўл билан топилган мулкларни олиш) ҳамда уларга унинг ёрдамига ишонишига имконият берадиган ҳаракат қилмаган ҳолатлар тушуниланади. Агар айбдор жиноий йўл билан топилган мулкни олишни аввалдан, яъни талон-торож ёки бошқа жиноят содир этилишидан илгари ваъда қилган бўлса, айбдор шахс содир этган жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарликка тортилиши керак. Шунингдек, шахс ўғирланган нарсаларни мунтазам равишда сотиб олган ва ўғрини жиноий йўл билан топилган ҳар қандай мулкни олишга ишонтирган бўлса, бундай шахс ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг иштирокчиси деб ҳисобланади. Жиноят жиноий йўл билан топилган мулк олинган ёки ўтказилган пайтдан бошлаб, қандайдир оқибатлар юзага келишидан қатъи назар, тугалланган деб ҳисобланади. Бу жиноят субъектив томондан тўғри қасд билан содир этилади. Шахс жиноий йўл билан топилган мулкни олаётганлигини ёки ўтказаётганлигини аниқ билади ва бундай ҳаракатлар содир этилишини хоҳлайди. Шу билан бирга мазкур мулк айнан қайси жиноий йўл билан, яъни ўғирлик, товламачилик, талончилик ва ҳ.к. натижасида топилганлигини аниқлаш зарур эмас. Агар мулк айнан қайси жиноий йўл билан топилганлигини шахс билганлиги аниқланадиган бўлса, унда унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ЖКнинг 171-моддаси ҳамда ишнинг аниқ ҳолатларига қараб ЖКнинг 241-моддаси (Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) билан квалификация қилиниши лозим. Қоида тариқасида, жиноят мотивлари ғаразли бўлади. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин. Мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказишни содир этса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖКнинг 171-моддаси ва ЖКнинг тегишли мансаб жинояти учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан квалификация қилинади. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида кўриб чиқилаётган жиноятнинг: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда содир этилиши учун жавобгарлик назарда тутилган. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида таҳлил қилинаётган жиноятнинг: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур белгилар ЖКнинг 164-моддаси таҳлилида шарҳланган ва ушбу моддага нисбатан қандайдир алоҳида ўзига хос хусусиятларга эга эмас. Юридик адабиётларни тадқиқ қилиб курганимизда, жумладан М.Усмоналиев фикрига кўра, уюшган гурух кўйидаги белгилар билан ифодаланади: а) икки ёки ундан ортик шахсларнинг жиноий фаолият олиб бориши учун олдиндан бир гурухга бирлашиши; б) гурухнинг уз рахбарига эга булиши; в) гурух аъзоларининг жиноятни амалга ошириш юзасидан фаолияти гурух рахбари томонидан тартибга солиб турилганлиги; гурухнинг барча аъзоларининг харакати гурух рахбарининг иродасига буйсундирилганлиги; д) гурух аъзоларининг хар бирининг жиноий фаолиятни амалга ошириш юзасидан вазифаларининг олдиндан белгилаб куйилганлиги [4]. Хулоса қилиб айтганда, Жиноят кодексининг хар бир моддаси чукур ўрганилиб, булажак соха вакилларининг онгига сингдириб борилиб, тегишли моддаларнинг амалга ошириш йўллари ишлаб чиқилиши ва уни ҳаётга татбиқ этилиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни мустаҳкамлашга, қонун устуворлигини таъминлашга ва энг асосийси халқимизнинг, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Фойдаланиган адабиётлар: 1 И.Я.Козначенко Санкции за преступления против жизни и здоровя. Томск, 1987 г. С.-45 Также : Уголовное право Росси . Обшая часть . Москва. 1997 г С.-72. 215 Б.В 2. Жиноят хукуки. Умумий кисм: Дарслик / А.С.Якубов, Р.Кабулов ва бошк. - Тошкент, Узбeкистои Рeспубликаси ИИВ Акадeмияси, 2009. 3. Узбекистон Республикаси Олий суди Пленуми карорлари туплами. 1991-2006. Т.1. - Тошкент, “Адолат”, 2006. 4. Усмоналиев М. Жиноят хукуки: Умумий кисм: Олий укув юртлари учун дарслик. - Тошкент, “Янги аср авлоди”, 2005 Download 114.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling