3. 1.Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш
Банк фаолияти барча мамлакатларда қатъий равишда тартибга солинади ва назорат қилинади. Зеро, банклар мамлакатдаги капитални сафарбар қилиш ва кредитлар тақдим этиш билан мамлакат молия тизимида фаол иштирок этади. Ва албатта, назоратнинг асосий мақсади мамлакат аҳолисини қолаверса мамлакат иқтисодиёти манфаатларини ҳимоя қилишдир
Ўзбекистон Республикаси ФАТФ (FAT F-Financial Action Task Force on Money Laundering- «FATF»), яъни
“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи минтақавий гуруҳи”нинг аъзоси ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси 2004 йил 26 августда “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилган ва бу қонунга 2019 йил 15 январда қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Ушбу қонунда келтирилгандек жиноий фаолиятдан олинган даромадлар бу — жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк, шунингдек бундай мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, худди шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни кўзда тутади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш деганда — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан уларнинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, худди шунингдек бундай пул маблағларининг ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмишни тушуниш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |