Жиноят иши рақами №1-595/2006
Download 38.01 Kb.
|
13-1360-22 Расулов 165м1 кучида
(юридик ёрдам учун тўловдан батамом озод қилиш
ва адвокат хизматига давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш тўғрисида) 2022 йил июнь ойининг 9 куни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: А.Утаев, ҳайъат судьялари: А.Асраров ва О.Арабовдан иборат таркибда, Х.Абдуразаковнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори С.Юлдашев, судланган М.Саидакбаров ҳамда унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Р.Каримовнинг иштирокида, М.Саидакбаровга оид жиноят ишини ўзи томонидан келтирилган шикоят асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и : Чилонзор туман судининг 1999 йил 26 августдаги ҳукмига кўра, Саидакбаров Мирсаид Алиевич ЖК 206-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 165-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 177-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида мол-мулкни давлат фойдасига мусодара қилинган ҳолда 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 1999 йил 30 апрелдаги амнистия актига асосан тайинланган жазо муддатининг ўталмаган қисми тўртдан бир қисмга қисқартирилган. Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 1999 йил 15 октябрдаги ажрими билан ҳукм ўзгартирилиб, унга ЖК 177-моддаси 3-қисмининг “а” банди мол-мулкни давлат фойдасига мусодара қилиниб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 50-моддасида, суд ишда ҳимоячининг иштирокини таъминлаши ва судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақли эканлиги, бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат ҳисобидан бўлиши, 51-моддасида эса апелляция ва кассация инстанцияси суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясида жиноят иши 2022 йил 9 июнь куни кўриб чиқилди ва шу кунги суд мажлисида Тошкент шаҳридаги “XIMOYA MANBAI” адвокатлар ҳайъати адвокати Р.Каримов қатнашиб, судланган М.Саидакбаровнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия ва Молия вазирликларининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8,109-сонли қарори билан тасдиқланган “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатлар давлат ҳисобидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 2-бандида, судланувчига адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос бўлиб, юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги суднинг ажрими ҳисобланиши, 4-бандида, ЖПК 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилиши кўрсатилган. Шу сабабли судлов ҳайъати, судланган М.Саидакбаровни юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан батамом озод қилиб, унга оид жиноят ишини суд мажлисида кўришда адвокат Р.Каримов томонидан кўрсатилган юридик хизмат учун “XIMOYA MANBAI” адвокатлар ҳайъати ҳисобига давлат бюджети ҳисобидан 150.000 сўм ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 50-51, 423, 5096, 50910-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Судланган Саидакбаров Мирсаид Алиевич юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан батамом озод қилиниб, унга оид жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўришда адвокат Р.Каримов томонидан кўрсатилган юридик хизмати учун Тошкент шаҳридаги “XIMOYA MANBAI” адвокатлик ҳайъатининг ТИФ “Миллий банк” ТШМФнинг Тошкент шаҳар филиалидаги (СТИР 207024505, МФО 00407) 20208000604801938001-сонли ҳисоб рақамига давлат бюджети ҳисобидан 150.000 (бир юз йигирма икки минг беш юз) сўм тўлансин. Ажрим нусхаси ижро қилиш учун Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани молия бўлимига юборилсин.
“ажрим аслига тўғри” судья О.Арабов Download 38.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling