Жиноят-процессуал кодексига
Мулкни хатлаш суриштирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд бу тергов ҳаракатини бажаришни тергов органига топширишга ҳақли бўлган суднинг ажрими бўйича амалга оширилади
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дипломатия ваколатхоналари биноларидаги ва дипломатия вакилларига қарашли мол-мулкни хатлашда ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим.
Мулкни хатлаш суриштирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд бу тергов ҳаракатини бажаришни тергов органига топширишга ҳақли бўлган суднинг ажрими бўйича амалга оширилади.
Хатлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда у ким томонидан, қачон ва қайси иш бўйича чиқарилгани, нима мақсадда ва кимнинг мол-мулки хатланиши лозимлиги, фуқаровий даъвони таъминлаш учун хатланаётганда эса, хатланаётган мол-мулк суммаси ҳам кўрсатилади. (ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Суриштирувчи ёки терговчи ҳукмнинг мулкий ундириш ёхуд мулкий йўсиндаги жазо қисмининг ижросини таъминловчи чораларни кўрмаган тақдирда, ишни юритаётган суд уларга бундай чораларни кўриш мажбуриятини юклайди. Фуқаровий даъвони қаноатлантирганда ёки бошқа мулкий ундиришларни қўллаётганда ҳукм қонуний кучга киргунига қадар, башарти олдин чора кўрилмаган бўлса, суд ҳукмнинг шу қисми ижросини таъминлайдиган чоралар кўриш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақлидир. Дипломатия ваколатхоналари биноларидаги ва дипломатия вакилларига қарашли мол-мулкни хатлашда ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим. 1. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишларини тергов қилиш ва муҳокама қилишда дастлабки тергов ва суд органлари олдида турадиган мураккаб масала – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарорининг мулкий ундиришлар тўғрисидаги қисми ижросини таъминлашдир. Ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисми ижро этилишини таъминлаш учун суриштирувчи, терговчи ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаши шарт. Ушбу моддада, мол-мулкни хатлаш бу мулкдорга ёки мол-мулкнинг эгасига мол-мулкни тасарруф қилиш, зарур ҳолларда эса, ундан фойдаланиш ман этилганлигини эълон қилишдан ёхуд улардан мол-мулкни олиб, сақлаб туриш учун бошқа шахсларга топширишдан иборатлиги қатьий белгилаб қўйилган. 2. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш жараёнида суд фуқаровий даъво қўзғатилгани ва жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг ундирилишини таъминловчичоралар кўрилгани ҳақидаги масалаларни аниқлаши зарур. Агар суриштирувчи ёки терговчи фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини кўрмаган бўлса, ушбу шарҳланаётган модда талабига биноан суд ўз ташаббуси билан бу чораларни кўради ёки тегишли органлар зиммасига моддий зарарнинг қопланишини таъминлаш чораларини кўриш мажбуриятини юклайди ва бу ҳақда ажрим чиқаради. 3. Айбдор шахсларнинг мол-мулкини хатлаш мулкий зарар қопланишини таъминлашнинг муҳим шаклларидан ҳисобланади. Иш материалларида мол-мулк рўйхатининг йўқлиги мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги масалани кўрмасдан қолдиришга асос бўла олмайди, чунки бундай мол-мулк ҳукм ижроси жараёнида ҳам аниқланиши мумкин. Шу билан бирга, судлар хусусий ажрим чиқариш йўли билан суриштирув ва тергов органлари томонидан айбдор шахсларнинг мол-мулкини хатлаш чорасини кўрмаганлиги ёки кечикиб кўрганлиги тўғрисидаги ҳар бир ҳолатга муносабат билдиришлари лозим (ЎзР Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги ”Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида”ги 21-қарори 4-банди). 4. Турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, қўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ёхуд бу жиноятлар қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик ёки бошқа оғир, ўта оғир жиноятлар одатда моддий-маънавий зиён етказиш билан боғлиқ бўлганисабабли бу жойлар хатланишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. 5. Мулкни хатлаш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими бўйича амалга оширилади. Ушбу моддада хатланиши мумкин бўлмаган мол-мулк турлари ҳам алоҳида санаб ўтилган. Мол-мулк фуқаровий даъвони таъминлаш учун хатланаётганда, хатланаётган мол-мулк суммаси ҳам кўрсатилиши керак. Мол-мулкни хатлаш тўғрисида мулк эгасига эълон қилинади ва унга ушбу мулкни сотиш, айрбошлаш, ҳадя қилиш, тергов ва суд органларидан яшириш ман этилиб, бу ҳақда ундан тилхат олинади. Бундай мулкдан фойдаланиш ҳам ман этилиши мумкин. 6. Фуқаровий даъвони қаноатлантирганда ёки бошқа мулкий ундиришларни қўллаётганда ҳукм қонуний кучга киргунига қадар, башарти олдин чора кўрилмаган бўлса, суд ҳукмнинг шу қисми ижросини таъминлайдиган чоралар кўриш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақлидир. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling