Жиноят-процессуал кодексига


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ


Download 0.79 Mb.
bet491/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   483   484   485   486   487   488   489   490   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси тасдиқлансин.


ЎзбекистонРеспубликасининг
Президенти И.Каримов.


22.09.1994 й.
2013-ХII


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,
1995 йил, 1-сон, 2-модда)

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:



  1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 1995 йилнинг 1 апрелидан амалга киритилсин.

  2. 1959 йил 21 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республи­касининг Жиноят кодексига мувофиқ 1995 йилнинг 1 апрелига қадар ҳукм қилинган, содир этган қилмишлари 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан жиноий деб топилмайдиган шахслар жазонинг барча туридан (асосий ва қўшимча жазолардан) озод қилинсин.

  3. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Респуб­ликасининг Жиноят кодексига мувофиқ жиноий деб топилмай­диган қилмишларга доир суриштирув, дастлабки тергов ва судорганларининг юритишидаги ишлар тугатилсин.

  4. 1959 йил 21 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республи­касининг Жиноят кодексига мувофиқ ҳукм қилинган, жазони ўтаббўлмаган шахсларга нисбатан тайинланган жазо чоралари, башарти, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасида назарда тутилганига нисбатан оғирроқ бўлса, 1994 йил 22 сентябрда қабулқилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодек­сига мувофиқҳолга келтирилсин. Жазо чораси судлар томони­дан 1994 йил22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Рес­публикаси Жинояткодексининг тегишли моддасида белгилан­ган энг кўп жазо чорасига қадар камайтирилади.

  5. Озодликдан шартли равишда маҳрум қилиб, маҳкумнимеҳнатга мажбуран жалб этиш (1959 йил 21 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 232-моддаси)ёки ҳукмнинг ижросини кечиктириш (1959 йил 21 майда қабулқилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 441-моддаси) қўлланилган шахсларга нисбатан шартли ҳукм қилиш (1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 72-моддаси) билан алмаш­тирилсин.

  1. Озодликдан маҳрум этиш жойларидан шартли равишда озодқилиб, маҳкумни меҳнатга мажбуран жалб этиш (1959 йил 21 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 502-моддаси) қўлланилган шахсларга нисбатан жазонинг ўталмаган қисми 1994 йил 22 сентябрда қабул қилин­ган ЎзбекистонРеспубликаси Жиноят кодексининг 74-модда­сида назарда тутилган тартибда енгилроқ жазо билан алмаш­тирилсин.

  2. Ахлок тузатиш-меҳнат ёки тарбия-меҳнат колонияларидаозодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахс­ларни сақлаш тартиби 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинганЎзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ ҳолгакелтирилсин.

  3. Ушбу Қарорнинг 2-моддасига мувофиқ жазодан озод қилинган шахслар, шунингдек, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинганЎзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ жиноий деб топилмайдиган қилмишлар учун ҳукм қилиниб, жазониилгари ўтаб чиққан ёки жазони ўташдан муддатидан илгари озодқилинган шахслар судланмаган деб ҳисоблансин.

  4. Ушбу қарорнинг ижроси:

а) 2, 4, 5, 6, 7-бандларда уқтирилган шахсларга нисбатан ана шу шахсларга нисбатан ҳукмларни ижро этувчи органларнинг такдимномасига биноан жазони ўташ жойларидаги судларзиммасига;
б) 3-бандга мувофиқ тугатилиши лозим бўлган ишларга нисбатан суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар зиммасига юклатилсин.

  1. Ушбу қарор 2-7-бандларининг ижроси 1995 йилнинг1 октябрига қадар амалга оширилсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Рес­публикаси Прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Ичкиишлар вазирлиги ушбу қарорнинг ижросини таъминласинлар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

уч ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикасининг қонунларини 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси­нинг Жиноят кодексига ҳамда Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисида таклифлар такдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси­нинг Жиноят кодекси ҳамда Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ ҳолга келтирсин;
республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республика­сининг Жиноят кодекси ҳамда Жиноят-процессуал кодексига зид келадиган ўзларининг норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Респуб­ликасининг Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексидан келиб чиқадиган норматив ҳужжатлар 1996 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ойлик муддат ичида 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекис­тон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Жиноят-процес­суал кодекси нашр этилишини таъминласин.


Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгаши Раиси
вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ

Тошкент шаҳри,


1994 йил 22 сентябрь,
№ 2014-XII
Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   483   484   485   486   487   488   489   490   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling