Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги ишни юритишни тўхтатиш ва тугатиш, ушбу чораларни қўллаш, уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш, ишни юритишни умумий тартибда тиклаш, шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш ёки ўзгартиришни рад этиш тўғрисидаги ҳамда иш юритишни умумий тартибда тиклашни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан ўзига нисбатан суд ажрими чиқарилган шахс, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи ва унинг вакили хусусий шикоятлар бериш, прокурор эса хусусий протест билдириш ҳуқуқига эга.
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масала бўйича суд ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоят беришга ҳақли.
Ушбу моддада назарда тутилган ажрим устидан берилган шикоят ва протестларни юқори суд ушбу Кодекснинг 505-507-моддаларида белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда кўриб чиқади.
1. Ушбу моддада суднинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги ажрими устидан шикоят ва протест бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг қатъий рўйхати белгиланган. Шу сабабли ушбу моддада кўрсатилган шахслардан ташқари ҳеч ким шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақли эмас.
2. Кассация шикояти ва протести бериш муддати тугагач, ажрим чиқарган суд ишни бир сутка ичида берилган шикоятлар ва протест билан бирга кассация судига юборади. Шу билан бирга суд ишни кассация инстанцисида кўриб чиқиш кунини ҳам аниқлайди.
3. Кассация шикояти ва протести бериш муддатини ҳисоблаш ва уни тиклаш ҳамда кассация шикояти ва протести билдириш, ўзгартириш ва ҳал этиш масалалари 351-354-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилиб амалга оширилади.
62-БОБ. ЯРАШУВ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР
БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
(ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни билан киритилган)
582-модда. Ярашилганлиги муносабати
Do'stlaringiz bilan baham: |