Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари, прокурор иштирок этади.
- Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади.
- Шундан сўнг суд ҳимоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади.
- Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради.
585-модда. Суд муҳокамаси
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади. Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари, прокурор иштирок этади. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади. Суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) содир этилган жиноят ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади. Суд: ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлганлигини; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини; жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини; етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди. Шундан сўнг суд ҳимоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади. Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек, содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради. Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади. 1. Қонун ярашув тўғрисида прокурордан келган ишларни суд имкон борича тезроқ, ўн суткадан кечиктирмай кўришини талаб қилади. 2. Ярашув тўғрисида иш туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судининг судьяси томонидан очиқ суд мажлисида кўрилади. Фақат ЖПКнинг 19-моддасида кўрсатилган ҳолларда бу ишлар ёпиқ суд мажлисида кўрилиши мумкин. 3. Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний вакили иштирок этади. Улар узрли сабаблар билан, оғир хасталиги, олисдалиги, узоқ сафарда эканлиги сабабли суд мажлисида иштирок этмаслигига йўл қўйилади. Лекин судья уларни судда бевосита иштирок этиши лозим деб топиши мумкин. ЖПКнинг 51-моддасида кўрсатилган ҳолларда ҳимоячи суд мажлисида иштирок этиши лозим. Агар уни гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакили ёки бошқа шахслар таклиф қилмаган бўлса, ЖПКнинг 50-моддасига мувофиқ, терговчи, прокурор ёки судья давлат ҳисобидан ҳимоячи билан таъминлаши лозим. Ярашув тўғрисида ишларни кўриш чоғида зарурат бўлганда суд мажлисига юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ўзга шахсларни, жумладан гувоҳ, эксперт, таржимон, холисларни чақиришга ҳақли. 4. Ярашув ишлари бўйича ҳам, қоидага кўра, ҳимоячи ўз ҳимояси остидаги шахснинг хоҳиши ва фикрига мос фаолият кўрсатади. Прокурор бу хилдаги ишлар бўйича иштирок этиши шарт. У айбловнинг қонуний ва асосли экани, лекин ярашув муносабати билан ишни тугатиш ҳақида ўзи берган фикрни тасдиқлаши ҳақида судга маълумот беради. Суд мажлисида прокурор бирор фактик ёки юридик ҳолатга кўра, ярашувни тасдиқлаш тўғрисида ўз фикрини ўзгартса-да, суд бундай фикрни қўлламасликка ҳақли. 5. Суд муҳокамасининг бошланишида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг қонуний вакили берган ярашув тўғрисида аризани ким ўқиб бериши қонунда қатъий белгиланмаган. Бу вазифани судья ёки унинг топшириғи бўйича суд мажлисининг котиби, аризани берган шахс ёхуд прокурор бажаради. Сўнгра суд иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакилининг ҳамда жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний вакилининг сўзларини эшитади. Улар судьянинг ижозати билан бир-бирларига савол беришлари ва жавоб қайтаришлари мумкин. Шунингдек, зарур бўлса судья ва прокурор юқорида кўрсатилган суд мажлиси иштирокчиларига савол беради. 6. Суд мажлисида: - ярашувнинг ихтиёрий экани ва сабаблари; - гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига чинакам иқрор бўлиб, узр сўраганлиги; - гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз қилмишининг зарарли оқибатларини англаб тушунганлиги, етказилган зарарни бартараф этган-этмаганлиги; - жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг бирортасига ким томонидан бўлмасин бирон бир тазйиқ ўтказилмагани аниқланиши лозим. 7. Ярашув ишлари бўйича қилмишнинг тури ва хавфлилик даражаси ЖКнинг 661-моддасида санаб ўтилган жиноят таркибларидан ўзгача бўлиши мумкин эмас. Шу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилгандек, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс ярашиши муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди. 8. ЖКнинг 661-моддасида ярашув ишлари бўйича жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун зарур шартлардан бири сифатида етказилган зарарни бартараф этиш назарда тутилган. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling