Жиноят-процессуал кодексига
билан кўриб чиқиладиган жиноят ишлари
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 583-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза
- Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек, ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт.
- Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.
билан кўриб чиқиладиган жиноят ишлари
Ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин. 1. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг қонуний вакили ЖК 661-моддасида санаб ўтилган жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судлануви билан ярашиши муносабати билан иш юритиш ЖПКнинг ушбу бобида кўрсатилган тартибда олиб борилади. 2. ЖКнинг 661-моддасида санаб ўтилмаган жиноятларни содир этишда гумон қилинган, айбланган ёки суд қилиниши лозим бўлган шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича ушбу бобдаги процессуал нормалар кўлланмайди. 583-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин. Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек, ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт. Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади. Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин. Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт. 1. Ярашув тўғрисидаги жиноят иши фақат жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки тергов пайтида, шунингдек, суд ҳукм чиқариш учун маслаҳатхонага киришидан олдин берилган аризага биноан юритилади. Суд маслаҳатхонада ҳукм, ажрим чиқармай, иш бўйича яна суд терговини давом эттирган ҳолда ҳам ярашув тўғрисида ариза берилиши мумкин. Иш бўйича ҳукм ёки ажрим чиқарилгандан сўнг берилган ярашув аризаси оқибатсиз қолдирилади. 2. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний вакили берган аризада улар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи билан ярашганлиги аниқ таъкидланиб, жиноят ишини юритиш тугатилиши тўғрисида илтимос қилинган бўлиши керак. Ярашув ва ишни тугатиш ҳақида ариза қатъий тарзда ва бирор қўшимча шарт билан боғланмаган бўлиши лозим. 3. Ярашув тўғрисидаги ариза мазмунан ёки шакл жиҳатидан ушбу моддада кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, қайта тузилиши ва расмийлаштирилиши зарур. Бундай ариза ҳар доим ёзма шаклда тақдим этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2002 йил 25 октябрда қабул қилган “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида” қарорига кўра, унда ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган ҳолатлардан ташқари, жиноят натижасида етказилган зарар бартараф этилганлиги ёки жабрланувчи зарарнинг қопланишидан воз кечганлиги ҳам кўрсатилган бўлиши лозим. 4. Ярашув тўғрисида аризани қабул қилиш, чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд, агар ярашувни суд тасдиқласа, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, унинг қонуний вакили келгусида мазкур ишни қайта тиклаш ҳақида илтимос қилишга ҳақи йўқлигини тушунтириши шарт. Ярашув тўғрисида иш юритиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва уларнинг қонуний вакилига бу ҳақда тушунтирилгани тегишли баённома билан расмийлаштирилиши керак. 5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пденумининг 2002 йил 25 октябрдаги “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида” қарорида тушунтирилганига кўра, иш бўйича жабрланувчи билан айни вақтда фуқаровий даъвогар ҳам иштирок этаётган бўлса, ярашув тўғрисида иш юритишни бошлаш учун уларнинг ҳар иккиси ариза берган бўлиши шарт. 6. Жиноят иши судда мазмунан кўрилаётган пайтда берилган ярашув аризаси дарҳол кўриб чиқилади ва ҳал қилинади. Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, уларнинг бирортаси ярашувга рози бўлмаган тақдирда, ишни ярашув тартибида юритиш ва ҳал қилиш мумкин эмас. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling