Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet489/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   483   484   485   486   487   488   489   490   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

585-модда. Суд муҳокамаси


Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари, прокурор иштирок этади.
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади.
Суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрла­нувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) содир этилган жиноят ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади.
Суд:
ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини;
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлганлигини;
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини;
жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қили­нувчи, айбланувчи, судланувчига бирон бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини;
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни;
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қону­ний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди.
Шундан сўнг суд ҳимоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади.
Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек, содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.
Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради.
Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90-92-моддалари­да назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юрити­лади.

1. Қонун ярашув тўғрисида прокурордан келган ишларни суд имкон борича тезроқ, ўн суткадан кечиктирмай кўришини талаб қилади.


2. Ярашув тўғрисида иш туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судининг судьяси томонидан очиқ суд мажлисида кўрилади. Фақат ЖПКнинг 19-моддасида кўрсатилган ҳолларда бу ишлар ёпиқ суд мажлисида кўрилиши мумкин.
3. Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланув­чи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний ваки­ли иштирок этади. Улар узрли сабаблар билан, оғир хасталиги, олисдалиги, узоқ сафарда эканлиги сабабли суд мажлисида иштирок этмаслигига йўл қўйилади. Лекин судья уларни судда бевосита иштирок этиши лозим деб топиши мумкин. ЖПКнинг 51-моддасида кўрсатилган ҳолларда ҳимоячи суд мажлисида иштирок этиши лозим. Агар уни гумон қилинган шахс, айб­ланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакили ёки бошқа шахслар таклиф қилмаган бўлса, ЖПКнинг 50-моддасига муво­фиқ, терговчи, прокурор ёки судья давлат ҳисобидан ҳимоячи билан таъминлаши лозим.
Ярашув тўғрисида ишларни кўриш чоғида зарурат бўлганда суд мажлисига юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ўзга шахс­ларни, жумладан гувоҳ, эксперт, таржимон, холисларни чақи­ришга ҳақли.
4. Ярашув ишлари бўйича ҳам, қоидага кўра, ҳимоячи ўз ҳимояси остидаги шахснинг хоҳиши ва фикрига мос фаолият кўрсатади.
Прокурор бу хилдаги ишлар бўйича иштирок этиши шарт. У айбловнинг қонуний ва асосли экани, лекин ярашув муносабати билан ишни тугатиш ҳақида ўзи берган фикрни тасдиқлаши ҳақида судга маълумот беради. Суд мажлисида прокурор бирор фактик ёки юридик ҳолатга кўра, ярашувни тасдиқлаш тўғри­сида ўз фикрини ўзгартса-да, суд бундай фикрни қўлламасликка ҳақли.
5. Суд муҳокамасининг бошланишида жабрланувчи, фуқаро­вий даъвогар ёки уларнинг қонуний вакили берган ярашув тўғрисида аризани ким ўқиб бериши қонунда қатъий белгилан­маган. Бу вазифани судья ёки унинг топшириғи бўйича суд мажлисининг котиби, аризани берган шахс ёхуд прокурор бажаради.
Сўнгра суд иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судла­нувчи, уларнинг қонуний вакилининг ҳамда жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний вакилининг сўзларини эшитади. Улар судьянинг ижозати билан бир-бирларига савол беришлари ва жавоб қайтаришлари мумкин. Шунингдек, зарур бўлса судья ва прокурор юқорида кўрсатилган суд мажлиси иштирокчиларига савол беради.
6. Суд мажлисида:
- ярашувнинг ихтиёрий экани ва сабаблари;
- гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига чинакам иқрор бўлиб, узр сўраганлиги;
- гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз қилмишининг зарарли оқибатларини англаб тушунганлиги, етказилган зарар­ни бартараф этган-этмаганлиги;
- жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, гумон қилинувчи, айб­ланувчи, судланувчининг бирортасига ким томонидан бўлмасин бирон бир тазйиқ ўтказилмагани аниқланиши лозим.
7. Ярашув ишлари бўйича қилмишнинг тури ва хавфлилик даражаси ЖКнинг 661-моддасида санаб ўтилган жиноят таркибларидан ўзгача бўлиши мумкин эмас. Шу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилгандек, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс ярашиши муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.
8. ЖКнинг 661-моддасида ярашув ишлари бўйича жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун зарур шартлардан бири сифатида етказилган зарарни бартараф этиш назарда тутилган.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   483   484   485   486   487   488   489   490   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling