Жиноят-процессуал кодексига
Ажримнинг хулоса қисмида суд қуйидаги қарорлардан бирини баён қилади
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) иши кўрилаётган шахс қилган деб ҳисобланаётган жиноят ҳодисаси ёки ижтимоий хавфли қилмиш йўқлиги сабабли ишни тугатиш тўғрисида;
- 4) мазкур шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва дастлабки терговни умумий тартибда тамомлаш учун ишни прокурорга қайтариш тўғрисида.
- 578-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини
- 579-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш
- да юритишни тиклаш масаласини ҳал қилиши лозим.
- 580-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилишёки ўзгартириш ва иш юритишни тиклаш
Ажримнинг хулоса қисмида суд қуйидаги қарорлардан бирини баён қилади:
1) шахсни жиноят содир этган, кейинчалик руҳий касал бўлиб қолган деб эътироф этиш ёхуд уни ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб тан олиш тўғрисида, шунингдек, бу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида; 2) иши кўрилаётган шахс қилган деб ҳисобланаётган жиноят ҳодисаси ёки ижтимоий хавфли қилмиш йўқлиги сабабли ишни тугатиш тўғрисида; 3) шахснинг содир этилган ишга дахлдор эмаслиги туфайли тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақида ва ҳақиқатда жиноят содир этган шахсни аниқлаш мақсадида ишни қўшимча терговга қайтариш тўғрисида; 4) мазкур шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва дастлабки терговни умумий тартибда тамомлаш учун ишни прокурорга қайтариш тўғрисида. Кейинчалик руҳий касалликка дучор бўлган шахснинг содир этган жинояти ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши туфайли мулкий зиён етказилган бўлса, зиённинг ўрнини қоплаш масаласи фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилади. Руҳий ҳолати бузилган ва умумий асосда даволанишга муҳтож бўлган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилган тақдирда, суд бу ҳақда шахснинг турар жойидаги соғлиқни сақлаш органига дарҳол хабар қилади. Агар суд ижтимоий хавфли қилмиш маълум шахс томонидан ақли расо бўлмаган ҳолда содир этилган деб топса, ишни ётқазади ва баъзиҳолатларда ушбу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллайди. Лекин бунинг акси бўлган ҳолларда, суд алоҳида ажрим чиқариб, ишни қўшимча тергов юритиш ва умумий тартибда давомэттириш учун қайтариб юборади, бу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланмайди. Суд, ижтимоий хавфли қилмиш содир этишда шахснинг иштироки ўзисботини топмади деб ҳисобласа, мазкур шахснинг касаллиги қандай эканидан қатъи назар, ишни тугатиш ва ишни қўшимча терговга жўнатишҳақида ажрим чиқаради. Суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидагиажримни ижтимоий хавфли қилмиш мавжуд бўлган ва ушбу қилмиш муайян шахс томонидан содир қилинганлигини аниқлаган ҳолатларда чиқаради. Ажримда тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш муддати кўрсатилмайди, ушбу муддат беморнинг саломатлиги ва уни даволаш усулларига боғлиқ. Шунингдек, шахснинг қайси шифохонада даволаниши ҳам ажримда кўрсатилмайди. Руҳийкасал шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланганда (у шифохонага олиб борилгандан кейин) ҳамда иш тўхтатилганда бу шахсга нисбатан белгиланган эҳтиёт чораси бекор қилинади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги суд ажрими озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган шахсларга нисбатаншу жойнинг маъмурияти ходимлари томонидан, бошқа шахсларга нисбатан эса соғлиқни сақлаш органлари томонидан милиция органлари ёрдами билан бажарилади. Шахсни умумий турдаги шифохоналарга соғлиқни caқлашорганлари томонидан, махсус турдаги шифохоналарга – милиция органлари томонидан олиб борилади. Бу органларга суд ўз ажримининг нусхасини юборади. Нусхага эксперт-психиатр хулосаси илова қилинади. 578-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс соғайган тақдирда ёки соғлиғи ўзгариб, шахс руҳий касал бўлса-да, суд томонидан дастлаб белгиланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларидан бошқа хил даволанишга муҳтож бўлса ёхуд бу хилдаги чораларга муҳтож бўлмаса, суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилади ёки ўзгартиради. 1. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суд ажрими билан бекор қилиниши ёки ўзгартилиши мумкин. Бунга психиатрия шифохонаси маъмуриятининг тақдими бўлиши шарт. Ақли норасо деб топилган шахс соғайгани ёки соғлиғи жиддий ўзгаргани боис, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини давом эттиришга зарурат қолмаса, унда бу чора бекор қилиниши ёки ўзгартилишимумкин. Суд шу шахсни даволаётган орган маъмурияти тақдимига ва ҳомийлик қилаётган шахсларнинг илтимосига биноан ЖПКнинг 578-моддасида белгиланган қоидалар бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини кўриб чиқади. 3. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш ёки ўзгартириш касал шахснинг даволанганлиги ҳақидаги ҳужжатга асосланади.Руҳий касал шахснинг психик ҳолати оғирлашган ёки енгиллашганлигига эътиборни қаратган ҳолда, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиддийроғи ёки енгилроғи билан алмаштирилиши мумкин. 4. Суднинг қарорига кўра, умумий тоифадаги психиатрия шифохонасида даволанаётганкасал шахслар ҳар олти ойда бир марта гувоҳлантирилади. Бундан кўзланган мақсад махсус тиббий комиссия томонидан уларнинг психик ҳолатини аниқлаб, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш ёки ўзгартиш имконияти бор ёки йўқлигини аниқлашдан иборат. Гувоҳлантириш шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан ўтказиладива бу ҳақда баённома тузилиб, тегишинча терговчи ёки судга тақдим этилади. 5. Махсус турдаги шифохоналарида касаллар марказий суд-психиатрия эксперт комиссияси томонидан гувоҳлантирилади. Руҳий касал шахс даволанаётган стационардаги шифокорининг фикри шубҳа уйғотса, махсус тиббий комиссия тайинланиши мумкин. 6. Тиббий комиссиянинг хулосаси махсус далолатномада кўрсатилади. Бу далолатнома касал шахснинг психик ҳолати, унинг қайтариладиган жойи, шароитлари, даволаш услублари ва бошқалар белгиланади. Тиббиййўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини ажрим чиқарган суд ёки касал шахс даволанаётган шифохона жойлашган жойдаги суд ҳал этади. 7. Агар мажбурий даволаш чорасини бекор қилиш ёки ўзгартиришҳақида даволанувчи шахснинг қариндошлари ёки бошқа манфаатдор шахслардан илтимоснома тушган бўлca, суднинг ўзи тегишли касалхонанинг психиатрия-эксперт комиссиясидан даволанувчи шахснинг соғлиги ҳақида хулосалар тақдим этишни талаб қилади. 8. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи кўрилаётганда, суд мажлисига даволаш муассасаси маьмуриятининг вакили, мажбурий даволаш чорасни бекор қилиш ёки ўзгаришни илтимос қилган шахс тиббий эксперт хулосасини берганшифокорлар комиссияси, шахснинг соғлиғи имкон берса, унинг ўзи чақирилади. 9. Суд мазкур шахсни бундан буён мажбурий даволанишга муҳтож эмас деб топса, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилади ва мажбурий даволаш тўхтатилади. 10. Суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилиш билан бирга мазкур шахсни умумий асосда даволашни давом эттириш ҳақида тиббий органларга беришга, шунингдек, бу шахсни ота-она ёки васийлар ҳомийлигига топшириш билан бирга врач назоратини белгилашга ҳақлидир. 11. Аrap суд беморнинг соғлиғи ва ижтимоий хавфлилиги ўзгармаган, деган хулосага келса, мажбурий даволаш чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида тушган илтимосномани рад этиши мумкин. Агар психиатрия касалхонаси маъмуриятининг тақдимномасида шифокорлар комиссияси умумий турдаги психиатрия касалхонасида даволанаётган шахснинг ижтимоий хавфлилиги илгаригидан ортиқроқ бўлиб қолди, деган хулосага келганлиги айтилган бўлса, бундай ҳолатларда суд уни махсус турдаги психиатрия шифохонасига ўтказиш ҳақида қарор чиқаради. 12.Суднинг ҳар қандай ажрими устидан умумий асосларда протест ёки шикоят бериш мумкин. Жиноят содир этган ва кейин руҳий касалликка дучор бўлиб қолганлиги туфайли тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахс соғайган тақдирда суд ишни шахс руҳий касал бўлган босқичдан бошлаб умумий тартибда юритишни тиклаш масаласини ҳал қилиши лозим. 579-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишни тиклаш Жиноят содир этган ва кейин руҳий касалликка дучор бўлиб қолганлиги туфайли тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахс соғайган тақдирда суд ишни шахс руҳий касал бўлган босқичдан бошлаб умумий тартибда юритишни тиклаш масаласини ҳал қилиши лозим. 1. Жиноят содир қилингандан кейин руҳий касаллик билан бетоб бўлиб қолганлиги сабабли тиббий йўсиндаги мажбурий чора қўлланилган шахсни шифокорлар комиссияси соғайган деб топса, суд қабул қилинган тиббий йўсиндаги мажбурий чорани бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқаради ва ишни суриштирув ёки дастлабки тергов ўтказиш, шу шахсни айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортиш учун юбориш ёки ишни тўхтатиш масаласини ҳал қилади. 2. Ишни янгидан бошлаш ҳақида ажрим чиқарганда ЖКда кўрсатилган жиноий жавобгарликка тортиш муддатига риоя қилинади. 580-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилишёки ўзгартириш ва иш юритишни тиклаш Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling