Жиноят-процессуал кодексига
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғри
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 574-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
- 575-модда. Суд муҳокамаси
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни терговчи уни судга ошириш тўғрисидаги қарор билан бирга прокурорга ўтказади.
Прокурор иш билан танишиб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 1) ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида назарда тутилган асосларга кўра ишни тугатиш; 2) қўшимча тергов ўтказиш учун ишни терговчига қайтариш; 3) қарорни тасдиқлаб ишни судга ошириш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш. 1. Ишни судга юбориш ҳақида қарор билан жиноят ишини олган прокурор қарорга розилик билдириб, уни тасдиқлайдива судга юборади. Агар суд-психиатрия экспертизаси ва бошқа далиллар тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилаётган шахснинг руҳий ҳолатини аниқлаш учун етарли эмаслигини ёки иш бўйича далиллар тўпланмаганлигини аниқланса, прокурор ишни ёзма кўрсатмалар билан терговчига қўшимча тергов учун қайтаради. 2. ЖПКнинг 382-моддасига биноан суриштирув ва дастлабки тергов вақтида қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш прокурор томонидан амалга оширилади. Бу модданинг қоидалари ақли норасо шахс содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишларга ҳам тааллуқлидир (382-модданинг шарҳига қаранг). 3. Прокурор терговчи чиқарган қарорни ўзгартиши ёки янги қарор чиқариши, судга чақирилган шахслар рўйхатини тўлдириши ёки камайтириши мумкин. 4. Терговчининг руҳий касал шахсга нисбатан ишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини прокурор бекор қилиб, ишни янгидан қўзғатиши мумкин. 5. Агар прокурор мазкур шахснинг руҳий ҳолати ва содир этган ҳаракати ижтимоий хавфли эмас, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асос йўқ деб ҳисобласа ишни тугатиши лозим. 6. Прокурор амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. 574-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш Судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни прокурордан олгач, уни ушбу Кодекснинг 395-405-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан ўтказиладиган суд муҳокамасига тайинлайди. 1. Суд мажлисига тайёргарлик ҳаракатларини суд раиси ёки у ишни топширган судья амалга оширади. Судья иш материаллари билан танишиб чиқади ва ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлайди. 2. Судья суд мажлиси қаерда ва қачон ўтказилиши ҳақида прокурор, ҳимоячи, иши кўрилаётган шахснинг қонуний вакиллари ҳамда шу ишга дахлдор жабрланувчи, гувоҳлар ва экспертларни хабардор қилиши шарт. 3. Иши кўрилаётган шахснинг суд мажлисида қатнашиш-қатнашмаслиги масаласи унинг беморлик даражасига, ақли қай даражада расо ёки норасолиги, яъни суд мажлисида кўрсатув бериш ҳамда далилларини таҳлил қилишга қодир ёки қодир эмаслигига боғлиқ. Бундай лаёқат фақат шифокор-психиатр ёрдамида билан аниқланади. Судланувчининг суд муҳокамасида қатнашиши тўғрисидаги ЖПКнинг 410-моддасида кўрсатилган қоида ва ундаги истисно ҳолатлар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга оид ишларни кўриш тартибига татбиқ қилинмайди. 4. Шифокорларнинг фикрича ақли расо бўлмаган вақтда ижтимоий хавфли ҳаракат содир қилган шахс суд муҳокамаси вақтига келиб тузалган бўлса, судья мазкур шахснинг суд мажлисидаги иштирокини таъминлашишарт. 5. Ақли расо бўлмаган ҳолда ижтимоий хавфли ҳаракат содир қилган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласи фақат суд мажлисида ҳал этилади. Қонунда кўрсатилган асослар борлиги сабабли суд ёки судья ишни тўхтатишни лозим деб топганда ёки қайта текшириш керак деб ҳисоблаганда иш суд муҳокамасига қўйилиши мумкин. Ижтимоий хавфли қилмиш айни шу шахс томонидан содир этилганлиги хусусида етарли далиллар мавжуд эмаслиги ёки жиноят содир этилган вақтда ёхуд ижтимоий хавфли ҳаракат қилингунига қадар бу шахснинг руҳий касалланиш даражаси ҳамда бу касалликнинг характери қандай бўлганлиги, шахснинг ижтимоий хавфли ҳаракат қилишдан илгари ва ундан кейинги хулқ-атвори тўғрисида маълумотларнинг етарли эмаслиги ана шундай асослар ҳисобланади. 575-модда. Суд муҳокамаси Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling