Жиноят-процессуал кодексига


Мазкур шахс алоҳида тергов ва суд ҳаракатларини юритиш вақтида ушбу Кодексдаги айбланувчи ва судла­нувчилар учун белгиланган ҳуқуқларга ҳам эга


Download 0.79 Mb.
bet478/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   474   475   476   477   478   479   480   481   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Мазкур шахс алоҳида тергов ва суд ҳаракатларини юритиш вақтида ушбу Кодексдаги айбланувчи ва судла­нувчилар учун белгиланган ҳуқуқларга ҳам эга.



  1. Ақли норасо шахсларнинг ўзҳаракатларини бошқара олиш ва идрок этишдан маҳрум этувчи руҳий касаллиги улар­нинг тергов ва процессуал ҳаракатларни ўтказишдаги иштиро­кини истисно этади. Ақли норасо шахснинг тергов ҳаракат­ларини ўтказишдаги иштирокини таъминлаш имкониятлари бўлмаган ҳолларда баённома тузилади. Бундай шахсларнинг тергов ҳаракатларини ўтказишда иштирок эта олмаслиги эксперт хулосаси ёки тегишли тиббиёт муассасасининг расмий маълумотномаси билан тасдиқланиши керак. Шу билан бирга ушбу шахсни тергов жараёнидан бутунлай четлатиш мумкин эмас. Соғлиғининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ундан тер­говда фаол иштирок этиш талаб қилинмайди, лекин бу тоифа­даги шахсларни баъзи бир тергов ҳаракатларини ўтказилишида иштирок этттириш мумкин (масалан, ақлий фаолият талаб қилинмайдиган таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, экспертиза текшируви учун намуналар олиш ва ҳ.к.).

  2. Ақли норасо шахснинг тергов ҳаракатларини ўтказишда иштирокига ушбу ҳолат бўйича берилган шифокорнинг хуло­сасини ҳисобга олган ҳолда йўл қўйилади. Ушбу шахс ишти­рокида ўтказиладиган барча ҳаракатларда ҳимоячининг ишти­роки мажбурийдир.

  3. Ақли норасо ҳолатда ижтимой хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида қарор чиқарилмайди. Бундай шахсга нисбатан эҳтиёт чораси танланмайди ва у иш материаллари билан танишмайди, иш бўйича айблов ҳулосаси тузилмайди.

  4. Жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка дучор бўлган шахсга айб эълон қилиш ва унга нисбатан эҳтиёт чораси танлаш истисно этилади.

  5. Шахснинг жиноят содир этгандан сўнг ақли норасо деб топилиши, яъни руҳий касалликка дучор бўлган деб эътироф этилиши бошқа процесс иштирокчиларинг ҳуқуқ ва мажбурият­лари амалга оширилишига таъсир кўрсатади. Масалан, руҳий касалнинг ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги фуқаровий даъво фуқаролик судининг иш юритуви тартибида кўриб чиқилиши лозим.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   474   475   476   477   478   479   480   481   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling