Жиноят-процессуал кодексига


Жиноят қилгандан кейин руҳий касалликка дучор бўлиб қолган шахснинг жинояти тўғрисидаги иш бўйича шахсда жиноят содир этгандан кейин юзага келган ва жазо қўл


Download 0.79 Mb.
bet475/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   471   472   473   474   475   476   477   478   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Жиноят қилгандан кейин руҳий касалликка дучор бўлиб қолган шахснинг жинояти тўғрисидаги иш бўйича шахсда жиноят содир этгандан кейин юзага келган ва жазо қўл­лашни истисно этувчи руҳий касаллик борлиги исботла­ниши лозим.
Ақли норасонинг ижтимоий хавфли қилмиши тўғриси­даги иш юзасидан қуйидагилар исботланиши лозим:
1) ушбу Кодекс 82-моддасининг 1, 2 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолатлар;
2) шахс қилмиш содир этган вақтида сурункали руҳий касал эканлиги, руҳияти вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа касаллиги, шунинг оқибатида унинг ақли норасо ҳолатда бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларини идрок эта олмаганлиги ёки ўз ҳаракатларини идора қила олмаганлиги;
3) мазкур шахснинг дастлабки тергов юритиш ва суд муҳокамаси вақтидаги руҳий ҳолати.
Шу билан биргаликда жиноят содир этганидан сўнг руҳий касалликка дучор бўлиб қолган шахснинг иши бўйича, шунингдек, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ақли норасо шахснинг иши бўйича шахснинг бундан кейинги хатти-ҳаракати ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкинми-йўқми эканлиги, унинг даволанишга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслиги, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланишига зарурат бор ёки йўқли­гини ва қандай чоралар қўллаш лозимлигини ҳал қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар ҳам исботланиши лозим.

1. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқариш учун қуйидагилар бевосита суд муҳокамасида исботланиши лозим:



  • содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноятқонунида назарда тутилганлиги;

  • бу ижтимоий хавфли қилмиш айнан ушбу шахс томонидан содир этилганлиги;

  • ушбу шахснинг содир этган ҳаракатлари ва касаллик даражаси юзасидан жамият учун хавфлилиги;

  • ЖПК 82-моддасининг 1, 2 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолатларнинг (жиноят объекти, жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар,содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули ва бошқалар) мавжудлиги;

  • шахс қилмиш содир этган вақтида сурункали руҳий касал эканлиги, руҳияти вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа касаллиги, шунинг оқибатида унинг ақли норасо ҳолатда бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларини идрок эта олмаганлиги ёки ўз ҳаракатларини идора қила олмаганлиги;

  • мазкур шахснинг дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давридаги руҳий ҳолати.

Юқорида келтирилган шартлардан бирортасининг мавжуд эмаслиги ушбу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллашни инкор этади.
2. Жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка чалинган шахслар жиноий жавобгарликдан озод этилмайдилар. Улар жазодан (агар руҳий бузилиш жиноят содир этилган сўнг, то ҳукм чиқарилгунига қадар юз берган бўлса) ёки жазони кейин­чалик ўташдан (агар руҳий бузилиш жазони ўташ даврида юз берган бўлса) озод этилишлари мумкин. Жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетмаган ёки шахсни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этишнинг бошқаасослари юз бермаган ҳолларда тиббий муассасага жойлаштирилган шахс соғайиши билан жазога тортилиши мумкин.
3. Ижтимоий хавфли қилмиш ақли норасо шахс томонидан содир этилган тақдирда жиноят иши ЖПКнинг 41-бобида кўрсатилган умумий асосларда қўзғатилади. Шахснинг ақли норасолиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш мумкин эмас. Чунки суд шахснинг ақли норасолиги тўғрисида жиноят иши материалари, суд-психиатрия экспертизасининг хулосаси ва бошқа далиллар асосида хулоса чиқариши мумкин.
4. Ақли норасо шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат­ларини тўла таъминлаш мақсадида ушбу турдаги жиноят иш­лари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши мажбурийдир.Агар суриштирув вақтида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг руҳий касаллигини белгилашга асос бўлувчи ҳолат­лар аниқланса,иш зудлик билан терговчига юборилади.
5. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан давлат мажбурлов чораси ҳисобланганлиги учун уларнинг қўлланилиши фақат дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилганидан сўнг амал­га оширилиши мумкин.Ақли норасо ва жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка учраган шахсларнинг иши бўйичадаст­лабки тергов ва суд муҳокамаси 61-бобда кўрсатилган қўшимча шартларбилан биргаликда умумий қоидага кўра олиб борилади.
6. Ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги боис, унинг жиноят содир қилишдаги айбдорлик даражаси эмас, бал­ки ижтимоий хавфли қилмишнинг айнан ушбу шахс томонидан содир этилганлиги исботланиши лозим. Бундан ташқари ижти­моий хавфли қилмишга боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар аниқ­ланиши керак.
7. Дастлабки тергов ва суд муҳокамаси даврида шахснинг бундан кейинги хатти-ҳаракати ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдириши ёки туғдирмаслиги, унинг даволанишга муҳтож ёки муҳтож эмаслиги, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланишига зарурат бор ёки йўқлиги ва қандай чоралар қўллаш мақсадга мувофиқлигини аниқлашучун асос бўладиган ҳолатлар ҳам исботланиши лозим.
8. Ушбу тоифадаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўл­ган ҳолатларга ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни ҳам киритиш мумкин.

567-модда. Суд-психиатрия экспертизаси




Терговчи ёки суд айбланувчининг, судланувчининг ёхуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳий касаллиги масалалари юзасидан унинг жиноят содир этганлиги ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда, дастлабки терговни юритиш ва суд муҳокамаси вақтида мазкур шахснинг ақли норасолиги ёки руҳий касаллиги тўғрисида асосли шубҳа туғилган бўлса, суд-психиатрия экспертизаси тайинлайди.
1.Дастлабки тергов вақтида терговчи ёки суд муҳокамаси даврида суд томонидан айбланувчи, судланувчининг ёхуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳиятида юз берган зўриқиш, руҳий бузилиш ва умуман унинг руҳий касаллиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда ёки бунга асосли шубҳа туғилгандасуд- психиатрия экспертизаси тайинланади.
2. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғри­сидаги ишлар бўйича суд-психиатрия экспертизасининг тайин­ланиши ва ўтказилиши мажбурийдир. Айбланувчининг жиноят содир этиш вақтидаўз ҳаракатларининг тавсифи ёки ижтимоий хавфлилигини идрок этиш даражаси фақат суд-психиатрия экс­пертизаси томонидан аниқлаб берилиши мумкин. Ушбу масала­нинг ҳал этилиши суд томонидан айбланувчининг содир этганқонунбузарлиги учун айблаш ёкижиноий жавобгарликдан озодэтиб,мажбурий даволашнибелгилаши биланбоғлиқдир.Экспертиза хулосасида асосаншахснинг қилмишни содир этишга лаёқатли ёки лаёқатсиз эканлиги масаласи ҳалэтилади.
3. Терговчи суд-психиатрия экспертизасини ўтказиш ҳақида - қарор, суд эса, - ажрим чиқаради. Шахснинг руҳий ҳолатига таъсир қилувчи идрок қилиш даражасини аниқлаш учун тузилган экспертлар комиссияси таркибида эксперт психолог ҳам иштирок этиши лозим. Шахснинг ижтимоий хавфли қил­миш содир этиш вақтида руҳий ҳолатининг тўлиқ аниқланмас­лиги иш бўйича суд ажримининг бекор қилинишига асос бўлади.

568-модда. Суд-психиатрия экспертизаси аниқлайдиган масалалар





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   471   472   473   474   475   476   477   478   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling