Жиноят-процессуал кодексига


Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган вояга етмаган шахслар катта ёшдагилардан, шунингдек, вояга етмаган маҳкумлардан алоҳида сақланишилозим


Download 0.79 Mb.
bet471/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   467   468   469   470   471   472   473   474   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган вояга етмаган шахслар катта ёшдагилардан, шунингдек, вояга етмаган маҳкумлардан алоҳида сақланишилозим.

1. Вояга етмаганга нисбатан ушлаб туриш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш содир этилган жиноятнинг оғирлигига қараб, ЖПКнинг 236-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, истисно ҳолатлардагина қўлланилиши мум­кин. Умумий қоидага кўра эса, бундай шахсга қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чораси беш йилдан ортиқ муддатга озод­ликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин бўлган қасддан қилинган жиноятда айблаш ҳақида иш бўйича қўлла­нилиши мумкин.


2. Эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, шунингдек, ЖПК 242-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.
3. Вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда прокурор ушбу шахснинг қилган хатти-ҳаракатларининг таърифи, турмуш ва тарбия­ланиш шароитлари, уни қуршаб турган муҳит, вояга етмаган­нинг шахси, уни содир этган жиноятига муносабати ва бошқа ҳолатларни аниқлаши, сўнгра илтимосноманинг асослилигини текшириши, ҳодисанинг фавқулоддалигига ишонч ҳосил қилиши, айбланувчини ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича сўроқ қилиши лозим.
4.Вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома суд томонидан ЖПКнинг 243-моддасида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
5. Вояга етмаганни қамоққа олиш тўғрисидаги қарорда унинг вояга етмаган маҳкумлардан, шунингдек, катта ёшдагилардан алоҳида сақланиши кўзда тутилиши лозим.

559-модда. Дастлабки терговни тамомлаш ва вояга


етмаган шахсни иш материаллари билан таништириш


Вояга етмаган айбланувчига дастлабки тергов тамом­ланганлиги эълон қилиниб, унга иш материаллари кўрса­тилаётганда унинг қонуний вакили иштирок этишга ҳақли. Терговчи қонуний вакилга айбланувчини иш материаллари билан таништириш вақти ва жойи тўғрисида хабар бериши керак.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   467   468   469   470   471   472   473   474   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling