Жиноят-процессуал кодексига


Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш вақтида ҳи­моячи билан бир қаторда вояга етмаган шахснинг қонуний вакили ҳам иштирок этишга ҳақлидир


Download 0.79 Mb.
bet468/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   464   465   466   467   468   469   470   471   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш вақтида ҳи­моячи билан бир қаторда вояга етмаган шахснинг қонуний вакили ҳам иштирок этишга ҳақлидир.

1. Юқорида қайд этилган шахслар иштирокида вояга етмаган шахсга айблов эълон қилинади. Ушбу ҳаракатни бошлашдан аввал терговчи қонуний вакилга унинг ҳуқуқ ва мажбурият­ларини тушунтиради. Бундан ташқари вояга етмаганга айблов эълон қилишда ЖПКнинг 96-108, 111-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилиниши керак (ушбу моддаларнинг шарҳига қаранг).


2. Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш тегишли қарор асосида амалга оширилади. Мазкур қарор билан танишганлиги тўғрисида вояга етмаган айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили имзо чекиши лозим.

553-модда. Вояга етмаган гумон қилинувчи ваайбланувчини сўроқ қилиш




Вояга етмаган гумон қилинувчи ва айбланувчи ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинади.
Сўроқ қилиш чоғида терговчининг рухсати билан вояга етмаганнинг қонуний вакили иштирок этиши мумкин.
Ҳимоячи ва қонуний вакил гумон қилинувчига ва айбла­нувчига саволлар беришга ҳақли. Сўроқ охирида ҳимоячи ва қонуний вакил баённома билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир.
Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишга кетган умумий вақт, кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олма­ганда, олти соатдан ошмаслиги керак.

Вояга етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилиш ЖПКнинг 111-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади (ушбу модданинг шарҳига қаранг).


554-модда. Вояга етмаган айбланувчини сўроқ қилишда


педагог ёки психологнинг иштироки


Вояга етмаган айбланувчини сўроқ қилишда терговчи ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра педагог ёки психолог иштирок этиши мумкин. У терговчининг рухсати билан айбланувчига саволлар беришга, сўроқ тугаганидан сўнг эса, сўроқ баён­номаси билан танишиб, баённомадаги ёзувларнинг тўғрили­ги ва мукаммаллиги ҳақида ўз фикрларини ёзма равишда беришга ҳақлидир. Бу ҳуқуқлар терговчи томонидан педагог ёки психологга вояга етмаган шахсни сўроқ қилишдан олдин тушунтирилади ва бу ҳақда сўроқ баённомасида қайд қилинади.

Вояга етмаган айбланувчини сўроқ қилишда педагог ёки психологнинг иштироки ЖПКнинг 111-моддаси талабларига биноан амалга оширилади (ушбу модданинг шарҳига қаранг).


555-модда. Вояга етмаган айбланувчига нисбатан эҳтиёт чоралари




Ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асос­лар бўлган тақдирда вояга етмаган айбланувчига ушбу Кодекснинг 237-моддасида назарда тутилган эҳтиёт чорал­аридан бирини қўллаш мумкин. Вояга етмаган шахс ота-онасининг, ҳомийлар, васийларнинг қаровига ёки, башарти у болалар муассасасида тарбияланаётган бўлса, шу муассаса раҳбарларининг қаровига ҳам берилиши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   464   465   466   467   468   469   470   471   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling