Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатнашиши


Download 0.79 Mb.
bet466/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   462   463   464   465   466   467   468   469   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

549-модда. Вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатнашиши


Вояга етмаганнинг жиноятлари ҳақидаги ишни юритиш­да қонуний вакилнинг қатнашиши шарт.
Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига суриштирув­чи ёки терговчининг қарори бўйича вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилиш пайтидан бошлаб йўл қўйилади. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганда унга ушбу Кодекс­нинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунти­рилади.
Қонуний вакил ўз ҳаракати билан вояга етмаган шахснинг манфаатига зарар етказади деб ҳисоблаш учун асос бўлса, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажри­ми билан вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатна­шишдан четлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда вояга етмаган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш бошқа қонуний вакилга ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакилига топширилади.

1. Гумон остига олинган, айбланувчи, судланувчи 18 ёшга тўлмаган ёхуд қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқат­сиз деб ҳисобланган бўлса, ЖПКнинг 60-моддасига биноан унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонуний вакили ишга жалб қилинади. Бу ҳақда суриштирувчи, терговчи ва прокурор –қарор, суд эса – ажрим чиқаради.


2. Қонуний вакил сифатида воягаетмаганнинг ота-оналари, васий, ҳомий, шунингдек, унга ҳомийлик қилувчи муассаса ёки ташкилотнинг вакили чиқарилиши мумкин. У жиноят ишида гумон остига олинган шахс, айбланувчи ёки судланувчи билан бирга иштирок этади. Лекин қонуний вакил билан вояга етмаган шахснинг манфаатлари ўзаро зид бўлса, қонуний вакил алмаштирилиши мумкин.
3. Ишда қонуний вакил иштирок этишидан қатъи назар, вояга етмаган гумон остидаги шахс, айбланувчи ва судланувчи албатта ҳимоячи билан таъминланиши шарт.
4. Гумон остига олинган шахс ва айбланувчи биринчи марта сўроқ қилинганидаёқ, ҳимоячининг иштироки мажбурийдир. ЖПКнинг 61-моддасига мувофиқ ҳимоячи ўз ҳимоясидаги шахс сўроқ қилинишида иштирок этишга ва унга терговчининг рухсати билан саволлар беришга ҳақли.
5. Барча ҳолларда қонуний вакил ўзи вакиллик қилаётган шахснинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланиши, уни сўроқ қилинаётганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг рухсати билан иштирок этиши мумкин. У мазкур иш бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, айни вақтда фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
6. Қонуний вакил ЖПКнинг 50-моддасига мувофиқ иш бўйича вояга етмаган гумон остидаги шахс, айбланувчи ёки судланувчининг хоҳишига кўра ҳимоячи вазифасини ҳам бажаришга ҳақли. Бу ҳолда у ЖПКнинг 53-моддасида кўрса­тилган ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   462   463   464   465   466   467   468   469   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling