Жиноят-процессуал кодексига


Судланганликни олиб ташлаш рад этилса, судьяга бу масалага доир қайта илтимоснома ажрим чиққан кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан кейин киритилиши мумкин


Download 0.79 Mb.
bet462/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   458   459   460   461   462   463   464   465   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Судланганликни олиб ташлаш рад этилса, судьяга бу масалага доир қайта илтимоснома ажрим чиққан кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан кейин киритилиши мумкин.
1. Судланганлик маҳкумга нисбатан айблов ҳукми чиққани­ни билдирувчи, уни салбий жиҳатдан тавсифловчи ва шу боис унинг обрў-эътиборига таъсир этувчи ҳуқуқий ҳолатдир. Унинг моҳияти, оқибати, бошланиш ва тугалланиш муддатлари, муд­датидан илгари олиб ташланиш шартлари ва тартиби ЖК Умумий қисмининг 14-бобида кўрсатилган.
2. Шахс унга нисбатан жиноий жазо тайинловчи айблов ҳукми чиқарилган кундан эмас, ҳукм қонуний кучга кирган кундан судланган ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган ҳисобланиши лозим. Судланган­ликнинг ҳуқуқий оқибати ЖКдан кўрсатилган ҳолларда ва шахс унга нисбатан айблов ҳукми чиқарилгандан сўнг яна жиноят содир этганида эътиборга олинади. Судланган шахснинг фуқаровий, оилавий, меҳнат, уй-жой ва бошқа ҳуқуқлари фақат қонунда кўрсатилган алоҳида ҳолларда чекланиши мумкин.
3. Шартли ҳукм қилинган шахс суд белгилаган синов муд­дати ўтгач, хизмат бўйича чеклаш ва интизомий қисмга жўна­тиш тарзидаги жазоларни ўтагач, судланмаган ҳисобланади.
Шахс ҳукм бўйича жаримани тўлаган кундан, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўтаб бўлган кундан бошлаб судланмаган ҳисобланади. Қамоқ жазоси ўталганидан кейин икки йил ўтгач, озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталгач, унинг муддатини эътиборга олиб, тўрт йилдан ўн йилгача вақт ўтганидан сўнг шахс судланмаган ҳисобланади.
4. Шахс жазо муддатини ўтаб бўлганидан кейин намунали ахлоқи ва меҳнатга халол муносабати билан ўзининг тузалга­нини исбот қилса, судланганлик ЖКнинг 78-моддасида белги­ланган муддат ўтмасдан илгари олиб ташланиши мумкин.
5. Судланганликни олиб ташлаш шартлари: а) маҳкумнинг ҳукмда тайинланган асосий ва қўшимча жазо муддатини ўта­ганлиги; б) судланганликни олиб ташлаш учун ЖК 78-моддаси­да белгиланган муддатнинг камида ярми ўтганлиги; в) маҳкум­нинг тузалганлиги, яъни судланганлик муддати давомида янги жиноят қилмаганлиги, унга маъмурий ёки интизомий чоралар қўлланилмаганлигидан иборат.
6. Шахсдан судланганликни олиб ташлаш тўғрисида илтимос унинг ўзи, ҳимоячиси, қонуний вакили, жамоат бирлашмалари ёки жамоалар томонидан мустақил қўзғатилиши мумкин. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисида илтимоснома жамоат бирлашмалари ёки жамоанинг умумий йиғилишида муҳокама қилиниб қабул қилинган бўлиши шарт.
Одатда судланган шахсдан судланганликни олиб ташлаш тўғрисида илтимоснома мазкур шахс ишлаб турган ёки аъзо бўлган жамоат бирлашмаси ёки яшаш, ишлаш, ўқиш жойидаги жамоа томонидан қўзғатилади.
7. Агар ҳукмда тайинланган жазо қисқартирилган ёки енгилроқ жазо билан алмаштирилган бўлса, судланганликни олиб ташлаш учун қонунда белгиланган зарур муддат қисқарти­рилган ёки енгилроқ жазо ўталгандан бошлаб ҳисобланади.
8. Суд томонидан шартли равишда муддатдан олдин жазодан озод қилиш масаласи билан бир йўла судланганликни олиб ташлаш масаласини ҳал қилиш мумкин эмас. Судланган шахс жазонинг шартли синаш муддатини ўтаганидан кейингина суд бундай қарор чиқариши мумкин. Шартли ҳукм қилишда синов муддати ўтмаган бўлса, жазо ўталмаган ҳисобланади. Шу сабабли бу вақтда судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимосни суд кўриши мумкин эмас.
9. Касаллиги туфайли маҳкум муддатидан илгари жазодан озод қилинган бўлса, судланганликни олиб ташлаш учун қонун­да талаб қилинган муддат суд ҳукмида тайинланган озодликдан маҳрум қилиш муддати ўтган кундан бошлаб ҳисобланади.
10. Қилмишнинг жиноий эканини истисно қилувчи, жазони енгиллаштирувчи ёки шахснинг аҳволини бирор тарзда енгил­лаштирувчи қонун орқага қайтиш кучига эгалигини эътиборга олиб, шахснинг судланганлигини муддатдан илгари олиб таш­лаш мумкин.
11. Амнистия актида бевосита назарда тутилган ҳолларда судланганлик олиб ташланган ҳисобланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   458   459   460   461   462   463   464   465   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling