Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорни ижро этиш билан


Download 0.79 Mb.
bet460/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   456   457   458   459   460   461   462   463   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

542-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорни ижро этиш билан
боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби


Ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги масалалар судья томо­нидан прокурор ҳамда маҳкум иштирокида суд мажлисида ҳал қилинади. Маҳкумнинг ушбу Кодекс 532-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари таъминланади. Судья вояга етмаган, шунингдек, жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган маҳкумларга доир ҳукмларни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқаётганида ҳимоячи иштирок этиши шарт.
Агар масала ҳукмнинг фуқаровий даъво тўғрисидаги қисмини ижро этишга тааллуқли бўлса, суд мажлисига фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг ва­киллари ҳам чақирилади. Мазкур шахсларнинг суд мажли­сига келмай қолиши ишни кўришни тўхтатиб қўймайди.
Маҳкумни касаллиги, ногиронлиги сабабли жазони ўташ­дан озод этиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўтал­маган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғри­сидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ўташ колониясидан бошқа тартибли колонияга ўтказиш тўғрисидаги, тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тўғрисидаги, махсус тартибли жазони ўташ колониясидан қаттиқ тартибли жазони ўташ колониясига ўтказиш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масалалар маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги туман (шаҳар) судининг ажрими билан ҳал этилади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Иш жазонинг ижросини амалга оширувчи муассаса ҳамда вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан кўриб чиқиладиган ҳолларда судья мазкур комиссияни илтимоснома кўрилади­ган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади.
Бошқа маҳкумларга тарбиявий таъсир кўрсатиш мақса­дида муддатидан илгари шартли озод этиш ҳақидаги тақ­димнома судья томонидан жазони ижро этиш колониясида ёки тарбия колониясида кўриб чиқилиши мумкин.
Ишни кўриш тақдимнома ёки илтимосномани ўқиб эшиттиришдан бошланади, кейин судья тақдим этилган материалларни текширади ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг фикрларини эшитади. Охирида маҳкум ёки унинг ҳимоячисига сўз берилади. Сўнгра судья ажрим чиқа­риш учун алоҳида хонага киради.

1. Судья ҳукмни ижро қилиш билан боғлиқ барча масалалар­ни ҳукмни ижро этувчи орган вакили, прокурор ва маҳкумнинг иштирокида кўриб чиқади.


2. Суд мажлисида маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили иштирок этишга ҳақли. Агар суд мажлисида жамоат бирлаш­масининг ёки жамоанинг илтимосномаси муҳокама қилинади­ган бўлса, суд ишнинг кўриладиган вақти ва жойини илтимос­нома берган жамоат бирлашмаси ёки жамоага ҳам маълум қилиши шарт. Лекин уларнинг суд мажлисига келмагани ишни кўришни тўхтатиб қўймайди.
3. Ҳукмни ижро этишга оид масала у ижро этилаётган туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан ҳукмни ижро қилиш коло­ниясида ёки тарбия колониясида кўрилиши тавсия қилинади.
Судья ҳукмни ижро этишга боғлиқ масалаларни кўрганда маҳкумнинг ушбу Кодекс 532-моддасида санаб ўтилган ҳуқуқ­ларини таъминлаши шарт.
4. Суднинг ҳукмни ижро этиш даврида чиқарган ажримида: 1) ажрим чиқарилган вақт ва жой; 2) ажрим чиқарган судья­нинг, суд мажлиси котибининг, прокурорнинг ва суд мажлиси­да иштирок этган бошқа шахсларнинг фамилияси; 3) суд маж­лисида ҳал қилиш учун қўйилган масала; 4) судья қабул қилган қарор ва унинг қабул қилинишига сабаб бўлган асослар кўрса­тиб ўтилиши керак.
Ҳукмни ижро этиш масалаларини кўрганда суд мажлисининг баённомаси юритилиши шарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   456   457   458   459   460   461   462   463   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling